Диссертация илмий раҳбар: филология фанлари доктори, доцент. О. С. Ахмедов Тошкент 2020 мундарижа


кўп маъноли терминлардан ва кўп грамматик тузилмали гаплардан қочиш тамойили



Download 325,49 Kb.
bet38/54
Sana23.02.2022
Hajmi325,49 Kb.
#148998
TuriДиссертация
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   54
Bog'liq
2 5474242037035304901

кўп маъноли терминлардан ва кўп грамматик тузилмали гаплардан қочиш тамойили. Шубҳасиз, таржимашуносликда ҳамда терминологияда кўп маъноли терминлар, яъни полисемия ҳодисаси долзарб муамолардан биридир. Полисемиянинг лексик ҳамда грамматик кўринишлари банк-молия соҳаси терминологиясида ҳам кузатилади (лексик полисемия бир сўзнинг турли объектлар ва воқелик ҳодисаларини белгилашга хизмат қилишидир). Бу банк-молия терминлари орасида ўзаро семантик боғлиқлиги мавжуд бўлган, ёки умумий боғлиқлик хусусиятлари ёхуд функцияларни бир лексемадан бошқасига ўтказиш шарти билан бир нечта маънога эга бўлган тил бирлигида мавжуд бўлган қўшимча функционалликдир. Масалан: Idle181

1. Ҳаракатсиз, ишламаётган, фойдаланилмаётган; бекор турган;

  1. Банд бўлмаган, ишсиз ;

Idle capital –ҳаракатсиз сармоя;
Idle cash – ишлатилмаётган пул;
Idle deposit – депозитдаги ҳаракатсиз турган пул;
Idle money – 1. Инвестиция қилинмаган пул; 2. Эркин сармоя; 3. Тезаврация (жамғариб борилган) қилинган пул;
To be idle – 1. Фаолият кўрсатмаслик; 2. Ишсиз бўлмоқ;
To lie idle– бекор турмоқ;
To run idle – фойдасиз тарзда ишламоқ;
Market is idle – бозордаги турғунлик.
Матнда банк-молия терминларидан таркиб топган, кўп грамматик тузилмалигаплардан фойдаланилса ҳам маълум қийинчиликларни юзага келтиради. Бундай ҳолларда трансформациянинг бир тури бўлган гапни бир неча бўлакларга бўлиб таржима қилиш лозим. Яъни, аслиятдаги эргашган қўшма гапларни алоҳида гаплар шаклида таржима қилиш ёҳуд содда гапларни қўшма гап сингари таржима қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Грамматик алмашинувда аслиятдаги бирлик таржима тилида бошқа грамматик бирлик билан алмаштирилади. Бу сўз шакллари (род, сон), сўз туркумлари ва гап бўлакларини алмаштириш ёрдамида бажарилади. Масалан, инглиз тилида кўпликдаги от таржимада бирликда берилади ёки аксинча бўлиши мумкин. Шунингдек, ҳар бир грамматик тузилмали гаплар таржима қилинса-да, тингловчи ва тил қўлланувчиларда гапнинг мазмунини англашда ғализ ва чалкашликка сабаб бўлади. Айнан шунинг учун ҳам кўп грамматик тузилмали гаплардан “қочиш” банк-молия терминологиясида энг мақбул услуллардан бири ҳисобланади. Масалан: инглиз тилида: Revenue - expenditure balance for the Social Insurance Fund and the financial institutions: At present, the idle capital of the Fund is borrowed by the State.
Ўзбек тилида: ижтимоий суғурта жамғармаси ва молиявий ташкилотларнинг даромадлари харажатлари баланси: ҳозирги вақтда жамғарманинг бўш сармояси (ҳаракатсиз сармояси, фойдаланмай қолган маблағлари) давлат томонидан қарзга олинмоқда.

  1. ҳар бир тилдаги иборани синчковлик билан ўрганиб, таржимани иккинчи тилга эҳтиёткорлик билан мослаштириш лозим.

Банк-молия соҳасида қўлланадиган иборалар асосан оғзаки нутқда ишлатилади. Шунинг учун ҳам таржимон аслида икки тилда мавжуд бўлган ибораларни мукаммал билиши талаб этилади. Баъзи иборалар фарқланмайди, аммо баъзи иборалар иккиламчи тушунчаларни ифодалайди. Жумладан,инглиз тилида: A slice/share of the cake – улуш (пулга нисбатан): Globalization is causing the biggest shift in relative prices (of labor, capital, commodities and goods) for a century and this in turn is causing a significant redistribution of income. Low-skilled workers in developed economies are losing out relative to skilled workers. Оwners of capital are grabbing a bigger slice of the cake relative to workers as a whole182.

Download 325,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish