Дилноза Жамолова пешку тумани тарихи бухоро 2014 Сўз боши



Download 115,5 Kb.
bet1/7
Sana21.02.2022
Hajmi115,5 Kb.
#55943
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Пешку тумани тарихи


Дилноза Жамолова


ПЕШКУ ТУМАНИ ТАРИХИ


Бухоро - 2014
Сўз боши

Пешкў тумани географик жойлашуви, тарихи, иқтисодий потенциали билан вилоятда ўз ўрнига эга. Мустақиллик йилларида туман замонавий қиёфа касб эта бошлади. Замонавий коллежлар, мактаблар, шифо масканлари, уй-жойлар, савдо ва маиший хизмат уйлари қурилиб, аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилди.


Бугунги кунда Пешкў туманида қишлоқ хўжалиги билан бир қаторда саноатнинг турли соҳалари ривожланиб бормоқда.
Вилоятимизнинг кенжатой вилояти бўлган Пешкў тумани тарихи, табиати, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаёти билан боғлиқ масалаларни ўрганиш тарихда муҳим аҳамият касб этади.
Қўлингиздаги “Пешкў тумани” ҳақидаги рисола орқали шаҳарнинг ташкил топиши, табиати, аҳолиси, сиёсий тарихи, шунингдек, мустақиллик йилларида шаҳар саноати, транспорти, маданияти, таълим тизими, спорт, соғлиқни сақлаш ва бошқа масалаларга оид муҳим маълумотларга эга бўласиз.
2. Умумий маълумотлар.

Пешкў тумани – Бухоро вилоятининг таркибий қисми бўлиб, умумий майдони 1033,62 минг гектарни ташкил этади. Пешкў тумани 1950 йилга қадар Вобкент тумани таркибида бўлган. Ҳудуди - 8,72 минг кв.км. Шимолдан ва шарқдан Навоий вилояти, Шофиркон ва Вобкент туманлари билан чегарадош, жануб ва ғарбдан Ромитан ва Жондор туманлари ҳамда Қорақалпоғистон республикаси билан чегарадош.


1950 йил 15 апрелда Пешкў тумани ташкил этилган ва 1959 йил 19 апрелдан яна Вобкент тумани таркибига киритилган.
1963 йил декабрь ойида эса собиқ Пешкў тумани Вобкент туманидан ажратилиб, Ромитан туманига бирлаштирилган.
1978 йил 3 апрелда Пешкў тумани яна янгидан ташкил этилиб, Ромитан тумани таркибидан ажралиб чиққан.
1988 йил сентябрда ҳукуматнинг бошқарув ҳудудларини йириклаштириш сиёсати туфайли Пешкў тумани яна Ромитан тумани таркибига қўшилган.
1989 йил 17 майда Пешкў тумани халқининг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда, Ромитан тумани таркибидан ажратилиб, собиқ Пешкў тумани яна қайтадан ташкил этилган.
Янгибозор шаҳарчаси - Пешкў тумани маркази бўлиб, у Бухоро вилоятининг шимоли-ғарбида, Зарафшон дарёси қирғоғидан 10-15 км юқорида жойлашган. Янгибозор шаҳарчасининг умумий майдони 592,5 га.ни, аҳолиси 6460 нафарни ташкил этади. Янгибозор шаҳарчаси Янгибозор қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудига кириб, 2 та (Мустақиллик ва Чиғирчи) маҳалла фуқаролар йиғинига бўлинган. Туман маркази 15 та кўчага бўлинади.
Бугунги кунда Пешкў туманида 10 та қишлоқ фуқаролар йиғини (Абу Али ибн Сино, Боғимусо, Варахша, Жонгелди, Зандани, Пешкў, Чибоғони, Янгибозор, Қалъаимиришкор, Қорақалпоқ) ва 24та маҳалла фуқаролар йиғини, 2 та шаҳарча фуқаролар йиғини, 15 та кўча ва 135 та қишлоқ аҳоли пунктлари мавжуд. Жонгелди ҚФЙ туманнинг чўл зонасида жойлашган бўлиб, марказдан 260 км шимоли-ғарбда жойлашган.
Пешкў тумани ҳудудидан Зандани, Пешкў, Янгируд, Хулбор, Бобоҳожи, Чўлариқ, Кунарут, Муртазобод, Хўжа Порсо, Варахша каналлари оқиб ўтади.

Download 115,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish