Дилноза Жамолова пешку тумани тарихи бухоро 2014 Сўз боши



Download 115,5 Kb.
bet5/7
Sana21.02.2022
Hajmi115,5 Kb.
#55943
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Пешку тумани тарихи

Соғлиқни сақлаш
Мустақиллик йилларида туманда аҳоли саломатлигига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик туфайли кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди.
Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги 2107-сонли Фармони ва “Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш” Давлат дастури асосида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Пешкў туманида 32 та тиббий муассаса мавжуд бўлиб, жумладан, 2 та стационар муассаса, 1 та туман марказий касалхонаси, 1 та стоматология поликлиникаси, 1 та туман ДСЭНМ ва 25 та қишлоқ врачлик пунктлари фаолият кўрсатади. Тиббиёт бирлашмалари барча қулайликларга эга бўлган замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланган. Пешкў туманидаги шифохоналарда 160 нафар шифокор ва 1140 нафар ўрта тиббий ходимлар эл саломатлиги йўлида хизмат қилмоқда.
2013 йил 10 ноябрдан туман марказий поликлиникаси янги бинода ўз фаолиятини бошлади. Тез тиббий ёрдам биноси янгидан қурила бошлади.


Спорт
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни айниқса, ёшлар спортини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада Пешкў туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.
Туманда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағи ҳисобидан 2004 йилда “Қалъаи-Миришкор” қишлоқ болалар спорт мажмуаси, 2006 йилда 13-мактабда, 2007 йил 42-мактабда, 2008 йилда 29-мактабда, 2010 йилда 20-мактабда спорт заллари қурилиб, 3-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби қайтадан таъмирланди. Шунингдек, жамғарма ҳисобидан 9-мактаб спорт зали, 2012 йилда 4-ихтисослаштирилган мактаб интернати спорт заллари қурилиб фойдаланишга топширилди.
Ҳозирги кунда жами 3-та Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида 117 нафар тажрибали мураббийлар 8 та спорт тури бўйича 4012 нафар ўқувчи-ёшларга спорт сирларини ўргатмоқдалар.
Пешкўлик ёш спортчилар спорт бўйича ўтказилаётган турли нуфузли мусобақаларда қатнашиб, ғолибликни қўлга киритмоқдалар. Жумладан, “Умид ниҳоллари - 2013” оммавий спорт мусобақаларининг вилоят босқичида воллейбол бўйича ўсмирлар ва қизлар жамоаси 1-ўринни, футбол бўйича 3-ўринни эгалладилар. 2012 йил 7-9 сентябр кунлари Зарафшон шаҳрида 1996, 1997, 1998-2000 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Эркин кураш бўйича Республика турнирида 19-Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби курашчилари қатнашиб, 2 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларига эга бўлдилар.
Шунингдек, 25-27 ноябр кунлари Навоий шаҳрида 1996-1997 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Эркин кураш бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубогида 35 кг вазнда Туробов Жаҳонгир 1-ўринни, Туробов Толиб 3-ўринни эгаллаб, Россия Федерациясининг Якутск шаҳрида ўтадиган ёшлар олимпиадасига йўлланма олади.
Ўзбекистон Республикасининг 22 йиллигига бағишлаб “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори остида ўтказилган “Аёллар фестивали” Республика мусобақаларининг вилоят босқичида 29-Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг аёллар жамоаси вилоятда 1-ўринни эгаллаб, ушбу мусобақаларнинг Республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.



Download 115,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish