Дераза кондиционерларининг вазифаси; Дераза кондиционерларининг тузилиши ва ишлаш принципи; Дераза кондиционерларининг хисобий тахлили


-МАЪРУЗА. Энергоаудитнинг ҳуқуқий ва меъёрий асослари



Download 2,38 Mb.
bet6/43
Sana06.04.2022
Hajmi2,38 Mb.
#532761
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
бино 4 курс(1)

16-МАЪРУЗА. Энергоаудитнинг ҳуқуқий ва меъёрий асослари.
Энергетик аудит ўтказишнинг қоидалари.
Режа
1. Ўзбекистон Республикасининг «Энергиядан рационал фойдаланиш тўғрисида» ги Қонуни
2. Ёқилғи-энергия ресурсларининг истеъмолчиларини энергетик текшириш ва экспертизадан ўтказиш Қоидалари билан умумий танишув
3. Ўзбекистон Республикасининг бинолар ва иншоотларнинг энергия истеъмоли ва энергия самарадорлигини регламентлаш билан боғланадиган асосий СНиП лари
Ҳозирги кунда корхоналарни энергетик техширувдан ўтказишни бажаришнинг ҳуқуқий ва меъёрий базаси амалда шакллантириб бўлинган:
• Ўзбекистон Республикасининг 1997 йилда Олий Мажлис томонидан қабул қилинган «Энергиядан рационал фойдаланиш тўғрисида» ги Қонуни. Ушбу қонуннинг 10-моддасига мувофиқ энергиядан рационал фойдаланиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қаторига корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг энергетик самарадорлигини текширишни ташкил қилиш киради. Бунда 13-моддада энергетик текшириш (энергоаудит) энергияни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг самарадорлигини баҳолаш мақсадида ўтказилиши белгилаб қўйилган. Қонунга кўра, 6000 т шартли ёқилғидан ошиқ йиғинди энергия истеъмолига эга бўлган корхоналар мажбурий текширувга тортилади.
• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги «Ёқилғи-энергия ресурсларининг истеъмолчиларини энергетик текшириш ва экспертизадан ўтказиш Қоидалари тўғрисида» №164 Қарори, унда энергоаудитни ўтказиш ва ёқилғи-энергия ресурслари истеъмолчисининг энергетик паспортини ишлаб чиқиш процедураси регламентланган.
• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йилда қабул қилинган № 13 «Иссиқлик таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси ва 2009-2015 йилларда Республикада иссиқлик таъминоти тизимини модернизациялаш ва ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш чоралари тўғрисида” ги Қарори.
• Ўзбекистон Республикасининг бинолар ва иншоотларнинг энергия истеъмоли ва энергия самарадорлигини регламентлаш билан боғланадиган асосий СНиП лари. Бу СНиП лар Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ПРООН ГЭФ билан биргаликдаги кенг кўламли “Ўзбекистонда ижтимоий мўлжалланишдаги биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳаси доирасида энергияни тежаш бўйича замонавий талабларга мувофиқ ва қурилишдаги янги материаллар ва технологияларни ҳисобга олиш билан қайта ишланган. Лойиҳанинг кўпроқ муҳим натижаси СНиП ларнинг “энергия самарадорлиги” бўлими билан тўлдирилганлиги ва биноларнинг энергетик паспортини тузиш зарурлиги бўлиб ҳисобланади.
Энергоаудитор ташкилот ўзининг ҳатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси давлат энергетика назоратининг энергияни тежаш соҳасида ишларни ташкил қилиш бўйича вақтинчалик раҳбарий кўрсатмалари, СНиП лар, иссиқлик тармоқлари ва электр қурилмаларида техник эксплуатация қилиш Қоидалари ва техника хавфсизлиги Қоидалари ва бошқа меъёрий-техник ҳужжатларга таяниши лозим.
Энергоресурсаудитни ўтказиш услубияти текшириладиган корҳонанинг тури, ташкил қилиниш шакли ва қўлланиладиган технологияга боғлиқ бўлмаслиги лозим.
Энергоаудитор қуйидаги талабларга жавоб бера олиши лозим:
• юридик шахс ҳуқуқига эга бўлиш;
• зарурий инструментал жиҳозлар, приборлар ва услубиятга эга бўлиш, малакали ва аттестациядан ўтган ходимларга эга бўлиш;
• тегишли фаолият соҳасида иш тажрибасига эга бўлиш;
• энергетик текширувларни ўтказишга Ўзбекистон Республикаси Давлат энергетика назоратининг белгиланган тартибга мувофиқ бериладиган лицензиясига эга бўлиш.

Download 2,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish