бир қатор билвосита аломатлар бўйича (умумий ва солиштирма энергоресурслар истеъмолининг ортиши, маҳсулот таннархининг ва ундаги ёқилғи таркиб топтирувчисининг ортиши, атмосферага зарарли ажратмалар чиқишининг ортиши ва бошқалар) уларда ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигининг кескин пасайганлиги тўғрисида тахминлар пайдо бўлганда, энергоаудитор томонидан ўтказилган текшириш натижаларининг ишончлилиги шубҳа уйғотган тақдирда – давлат назорати органининг ташаббуси билан;
истеъмолчининг ташаббусига кўра - ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш бўйича унинг фаолиятини текширишдан ўтказишни сўраб мурожаат қилинган тақдирда;
шошилинч аралашиш зарурати одамларнинг ҳаёти ва саломатлигига хавф соладиган бузилишларнинг олдини олиш бўйича шошилинч чораларини кўриш зарурлиги билан чақирилган ҳолатларда, шунингдек бузилишлар бевосита улар содир бўлаётган моментда аниқланган ҳолларда.
Экспресс-текширишлар (маҳаллий) ўтказиш ҳажми ва вақти бўйича чегараланган характерга эга бўлади. Бунда ёки ёқилғи-энерия ресурсларининг турларидан биридан (электр энергияси ёки иссиқлик энергияси, қаттиқ, суюқ ёки газсимон ёқилғи, иккиламчи энергоресурслар) фойдаланиш, ёки алоҳида агрегатлар гуруҳи (алоҳида агрегат) бўйича ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланишнинг самарадорлиги ёки алоҳида самарадорлик кўрсаткичлари бўйича самарадорлик баҳоланади.
Энергетик текширишларни ўтказиш ва уларни расмийлаштириш тартиби Энергоаудиторлар энергетик текширишлар ва экспертизаларни типлашган дастурлар бўйича ўтказади.
Энергоаудиторлар энергетик текшириш тугагандан кейин қуйидаги ҳужжатларни расмийлаштиради:
ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва ёқилғи-энергия таъминоти харажатларини камайтириш бўйича тавсиялар (тадқиқ қилинган ёқилғи-энергия ресурслари истеъмолчисининг раҳбарияти билан келишган ҳолда – Дастур). Тавсиялар бўйича ёқилғи-энергия ресурсларининг истеъмолчиси энергетик самарадорликни баҳолаш бўйича объектнинг иқтисодий ҳолатини конкрет белгилайдиган режани тайёрлаши лозим.
Энергетик текширишнинг натижаларида ёқилғи-энергия ресурслари истеъмолчиси томонидан ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигининг баҳоси кўрсатилиши, улардан фойдаланишда бузилишларнинг сабаблари очиб берилиши, мавжуд тежаш резервлари кўрсатилиши, моддий ва пул ифодасида башорат қилинадиган тежашни ва уларни амалга ошириш харажатларини кўрсатиш билан техник ва ташкилий энергия тежовчи ечимлар таклиф қилиниши лозим. Техник имкониятларга қараб иккиламчи энергетик ресурслар, янгиланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирлар тавсия қилиниши лозим.
Энергияни тежаш ва ёқилғи-энергия ресурсларидан рационал фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаётган асбоб-ускуналар ва технологик жараёнларнинг экологик тавсифларини, ходимларнинг ишлашининг хавфсизлик ва қулайлик даражасини, шунингдек маҳсулотнинг сифатини пасайтирмаслиги лозим.
Ўтказилган энергетик текширишларнинг ҳисоботлари энергетик текширишни ўтказган ташкилот ва ёқилғи-энергия ресурслари истеъмолчисининг раҳбарияти томонидан имзоланади.
Имзолашдан бўйин товлаш содир бўлган тақдирда энергетик текшириш ҳисоботига тегишли ёзувлар киритилади.
Ҳисобот имзолангандан кейин унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таъқиқланади.
Ёқилғи-энергия ресурслари истеъмолчисининг кўрсатилган қарорга рози бўлмаган ваколатли вакили ўзининг фикрини ифодалаш ҳуқуқига эга, у ҳисоботга илова қилинади.
Энергоаудитор ўтказилган энергетик текшириш тўғрисидаги тўлиқ ҳисоботни ёқилғи-энергия ресурслари истеъмолчисига беради, шунингдек ўтказилган текшириш тўғрисидаги ҳисобот имзолангандан кейин 10 кун муддат ичида ёқилғи-энергия ресурслари истеъмолчисининг энергетик паспортини ҳудудий давлат назорати органларига беради, улар ўз навбатида қуйидаги ишларни бажаради:
ўтказилган текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисоботни таҳлил қилади;
ўзларининг назорати остида бўлган ҳудудда ўтказилган энергетик текширишларнинг натижаларини умумлаштиради (энергоаудиторларнинг фаолиятини ҳисобга олиш билан);
Ўтказилган энергетик экспертизанинг натижалари бўйича эксперт хулосаси тузилади, у эксперт-энергоаудиторнинг асосланган ва тўлиқ хулосаларини ўз ичига олиши лозим.
Эксперт хулосаси энергоаудиторнинг фирма бланкасида уч нусхада тузилади ва раҳбар томонидан имзоланади ва энергоаудиторнинг муҳри билан тасдиқланади.
Эксперт хулосасининг бир нусхаси тегишли давлат назорати органига берилади.