4. Энергия самарадорлиги бўлимида бино лойиҳасининг тегишли қисмларидан лойиҳа ечимларининг энергия самарадорлигининг йиғма кўрсаткичлари келтирилган бўлиши лозим. Энергия самарадорлигининг йиғма кўрсаткичлари берилган меъёрлар, КМК 2.01.04-97 «Қурилиш иссиқлик техникаси» ва КМК 2.01.18-2000*«Иситиш, вентиляция ва кондициялашга энергия сарфлари меъёрлари» нинг меъёрий кўрсаткичлари билан таққосланган бўлиши лозим.
5. Бинонинг энергетик паспорти бўлимида энергетик паспорт келтирилган бўлиши лозим, у бинолар ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги кўрсаткичлари ва иссиқлик-техник кўрсаткичлари ушбу меъёрлар, КМК 2.01.04-97 «Қурилиш иссиқлик техникаси» ва КМК 2.01.18-2000*«Иситиш, вентиляция ва кондициялашга энергия сарфлари меъёрлари» билан ўрнатилган кўрсаткичларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун мўлжалланган.
КМК 2.01.04-97 «Қурилиш иссиқлик техникаси»
Ҳужжат бинолар ва иншоотларнинг тўсувчи конструкцияларининг иссиқлик ҳимоясининг меъёрий қийматларини регламентлайди.
КМК 2.01.04-97 «Қурилиш иссиқлик техникаси» нинг биринчи таҳрири 1997 йилда ишлаб чиқилган. 2004 йилда бу меъёрий ҳужжатга ўзгартиришлар киритилган (№ 1 ўзгартириш). Ўтган давр мобайнида бир қатор меъёрий талаблар ёки бутунлай эскирган ёки замонавий талабларга, хусусан, бинолар ва иншоотларнинг энергетик самарадорлигининг оширилган даражасини таъминлаш талабига жавоб бера олмай қолган. Буни ҳисобга олиш билан мазкур ҳужжатга 2011 йили июнда №2 ўзгартириш киритилган.
КМК 2.01.04-97 «Қурилиш иссиқлик техникаси» га ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан иссиқлик қаршилигининг олдинги меъёрлари эскирган. Янги меъёрларда тўсувчи конструкцияларнинг иссиқлик узатилишига талаб қилинадиган қаршилигини ошириш кўзда тутилган.
Янги талабларга кўра, яшаш бинолари ва жамоатчилик биноларининг тўсувчи конструкцияларининг иссиқлик узатилишига қаршилик бўйича нормативлари олдинги таҳрирга нисбатан ўртача 10 -15% га оширилган (1-жадвал).
Ҳужжатнинг янги таҳририда, худди эскисидаги каби, иссиқлик изоляцияси даражасини аниқлаш учун иссиқлик ҳимоясининг учта – биринчи, иккинчи ва учинчи даражаларидан фойдаланилади.
Биринчи даража – санитария-гигиена талаблари ва тўсиқларнинг ички юзасида шудринг пайдо бўлмаслигига жавоб беради ва минимал мажбурий бўлиб ҳисобланади. №2 ўзгартиришда биринчи даража яшаш, даволаш-профилактика ва болалар муассасалари, мактаблар, лицейлар, коллежлар, интернетларнинг деворлари учун 1,10 1,32 мартага, қопламалар ва чердак тўсиқлари учун – 1,22 1,34 мартага оширилган. Бунда иссиқлик ҳимоясининг ушбу даражаси иқтисодий жиҳатдан қурилишга хусусий капитал қўйилмаларда мумкин бўлиши ва бир қатламли деворларни қўллашда мумкин бўлиши лозим.
№2 ўзгпартиришда иссиқлик ҳимоясининг иккинчи даражаси амалдаги иккинчи даражага нисбатан тахминан 1,3 мартага оширилган.
1-жадвал. Яшаш бинолари ва жамоатчилик биноларида тўсувчи конструкцияларнинг иссиқлик узатилишига қаршилиги бўйича нормативлар.
|
Тўсувчи конструкциянинг тури
|
Градус суткалар сони
|
>3000
|
2000-3000
|
<2000
|
Эски таҳрир
|
Янги таҳрир
|
Ўсиш
|
Эски таҳрир
|
Янги таҳрир
|
Ўсиш
|
Эски таҳрир
|
Янги таҳрир
|
Ўсиш
|
Ташқи деворлар
|
2,7
|
3
|
11%
|
2,4
|
2,6
|
8%
|
2,1
|
2,2
|
5%
|
Иситилмайдиган чердакларнинг қопламалари ва тўсиқлари
|
3,6
|
4,2
|
17%
|
3,2
|
3,7
|
16%
|
2,8
|
3,2
|
14%
|
Деразалар, балкон эшиклари, витриналар, витражлар, ёруғлик ўтказадиган фасадлар
|
0,42
|
0,53
|
26%
|
0,39
|
0,42
|
8%
|
0,39
|
0,42
|
8%
|
Яшаш, даволаш-профилактика ва болалар муассасалари, мактаблар, лицейлар, коллежлар, интернатларнинг давлат капитал қўйилмалари ёки маҳаллий бюджетлар ҳисобидан қуриладиган бинолари иссиқлик ҳимоясининг иккинчи даражасига эга бўлиши шарт деган талаб киритилган. Бу санаб ўтилган биноларнинг иссиқлик ҳимоясининг амалдаги меъёрларга қараганда қуйидагича ортишига олиб келади: деворлар 1,9 2,3 марта, қопламалар ва тўсиқлар 1,7 2,0 марта, совуқ ер ости йўллари, ертўлалар ва йўлаклар устидаги тўсиқлар 1,05 1,15 марта. Ўзбекистонда ижтимоий мўлжалланишдаги пилот объектларда ушбу талабнинг бажарилиши биноларнинг иссиқлик йўқотишининг амалдагига қараганда энг камида 1,5 мартага камайишини таъминлайди.
№2 ўзгартиришда иссиқлик ҳимоясининг учинчи даражаси амалда аввалги (ўта юқори энергия тежамкор) даражада қолдирилган, у биринчи даражадан ўртача 2,5 3 мартага ошиқ.
2000>
Do'stlaringiz bilan baham: |