21-МАЪРУЗА. Козон эксплуатация режимларини тахлили. Козонларда ёниш жараёнини тахлили.
ЛЕКЦИЯ 13. Анализ режимов эксплуатации котельного оборудования
Режа
Буғ қозонларида иссиқлик ва электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг турлари
Комбинацияланган ишлаб чиқаришнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлиги
Буғ қозонларида иссиқлик ва электр энергиясини комбинацияланган ишлаб чиқариш.
Энергоаудитнинг вазифаларига энергия ташувчиларнинг умумий истеъмолини камайтиришдан ташқари истеъмолчининг фойдаланилган энергоресурслар учун молиявий харажатларини камайтириш ҳам киради.
Қозонхона ўзининг ишлаши учун ёқилғи, электр энергияси ва сув истеъмол қилади.
Қозонхона буғининг термодинамик потенциалидан ўзининг эҳтиёжлари учун электр энергияси ишлаб чиқариш учун фойдаланиш қозонхонанинг ишлашини таъминлашга кетадиган умумий молиявий харажатларни камайтиради. Унчалик катта бўлмаган қарама-қарши босимли турбинада электр энаргияси ишлаб чиқаришнинг таннархи энерготизимдан сотиб олинадиганига қараганда уч-тўрт мартага паст бўлади. Бунда электр энергиясини ишлаб чиқаришга қўшимча равишда фойдаланиладиган ёқилғининг 10% дан ошиқ бўлмаган қисми сарфланади.
Уни ташиш ва тақсимлашга кетадиган харажатларни ҳисобга олиш билан электр энергиясининг нархи иссиқлик энергиясига қараганда 8-10 мартага қимматлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бугунги кунда иссиқлик ва электр энергиясини марказдан узоқлаштирилган комбинацияланган ишлаб чиқариш (мини ИЭМ) тобора кенг қўлланилишга эга бўлмоқда, бу ерда иссиқлик энергияси қисман кўпроқ самарали бўлган электр энергиясига айлантирилади. Буғ қозонхонасига қарама-қарши босимли турбина ёки винтли буғ машинасини ўрнатиш ишлаб чиқариладиган ҳароратлар фарқини электр энергиясига айлантириш имконини беради, ундан ўзининг эҳтиёжлари учун фойдаланиш, ошиқчасини эса бошқа истеъмолчиларга сотиш мумкин.
Ёқилғининг термодинамик потенциалини тежашни уй-жой-коммунал объектларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш ва фойдаланишнинг барча босқичларида, қозонхоналарда, ташиш ва тақсимлаш тизимларида, истеъмолчида амалга ошириш лозим бўлади.
Масалан, тўртта ДКВР-10 буғ қозонига эга бўлган қозонхонага 1,5 МВт қувватли битта турбинани ўрнатиш мумкин, бу қозонхонанинг ўзининг эҳтиёжларини тўлиқ таъминлаш (0,5 МВт), ошиқча энергияни эса бошқа истеъмолчиларга сотиш имконини беради. Истеъмолчиларда 0,12, 0,4, 0,6 МПа босим энг кенг тарқалган бўлиб ҳисобланади. Келтирилган типдаги қурилмаларда электр энергиясини солиштирма ишлаб чиқариш 50 дан 120 гача кВтсоат/Гкал ни, турбинага кетадиган солиштирма буғ сарфи - 30 дан 50 гача кг/с/кВт ни ташкил қилади. Бунда буғ ва ёқилғи сарфи, қоидага кўра, 5 - 7% га ортади. Қўшимча ёқилғи сарфининг нархи ишлаб чиқарилган электр энергиясининг нархидан 8 - 9 мартага паст бўлади (кДж ларда ҳисоблаганда). Генератор билан умумий рамага ўрнатилган 0,5 - 1,5 МВт қувватли қарама-қарши босимли турбиналарни КИП шити билан биргаликда Калуга турбина заводи ишлаб чиқаради (камроқ қувватли турбиналар тўғрисида ҳам маълумотлар бор), 200 кВт қувватли винтли буғ машинаси ишлаб чиқилган ва синовдан ўтказилмоқда.
ГНПП "Пролетарский завод" да (Санкт-Петербург) ишлаб чиқарилган генератор билан умумий рамага ўрнатилган ППГ-1000 турбинаси 5,5 х 2,5 х 2 м габарит ўлчамларга эга ва ёки қозонхонанинг бўш ячейкасига ёки заводдан етказиб бериладиган йиғма металл модулга ўрнатилиши мумкин. Турбинага кетадиган буғ сарфи 38 т/соат, турбогенераторнинг оғирлиги 7 т.
Қозонхонани мини-ИЭМ га айоантиришнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги фақатгина ўзини оқлаш босқичида аниқланиши лозим. иккинчи босқичда фойда тизимнинг самарадорлигини оширадиган жорий кўрсаткич бўлиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |