текширишни ўтказадиган ташкилот ходимларининг текшириладиган объектларга эркин киришини таъминлаш;
текширишни ўтказишда ҳамроҳлик қилиш ва ёрдам кўрсатиш учун вакилни тақдим қилиш;
хавфсизлик ва технологияларига зид бўлмаган тақдирда зарурий ўлчайдиган асбоб-ускуналарнинг иш режимини белгилаш.
Энергетик текширишни ўтказишда ёқилғи-энергия ресурсларининг истеъмолчиси уни ўтказишга жавобгар шахсни тайинлаши ва қуйидагиларни тақдим қилиши шарт:
зарурий техник ва технологик ҳужжатлар (энергетик коммуникацияларнинг ижро схемалари, ёқилғи ва энергиядан фойдаланадиган асбоб-ускуналар, ёқилғи-энергия ресурсларини ўлчаш-ҳисобга олиш воситалари тўғрисидаги маълумотлар, режим карталари, технологик карталар ва ҳоказолар);
цехда маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва ёқилғи-энергия ресурслари истеъмоли тўғрисидаги маълумотлар;
хўжалик фаолияти бўйича ҳужжатлар (тармоқ ва тармоқлараро меъёрлар ва нормативлар, тарифлар, ёқилғи-энергия ресурсларини етказиб бериш шартномалари, омбордаги ёқилғи заҳираларининг ҳисоби, ёқилғи-энергия ресурсларинининг истеъмоли ва бошқа истеъмолчиларга жўнатилган ёқилғи-энергия ресурслари, уларнинг йўқолиши тўғрисидаги маълумотлар ва ҳоказолар);
ёқилғи-энергия ресурслари истеъмолчисининг маҳсулот ишлаб чиқариш ва ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги статистик ҳисоботлари (натурал қийматда ва пул қийматида);
такрорий ва навбатдан ташқари текширишларда – истеъмолчининг энергетик паспорти.
махсус Республика тармоқлараро энергия таъминоти счетидан;
бошқа киримлар.
Ёқилғи-энергия ресурсларининг истеъмолчиларини энергетик текширишлар ва экспертизалардан ўтказишни молиялаштириш текширишнинг ташаббускори сифатида чиққан ташкилотларнинг ҳисобидан амалга оширилади.
Энергоаудиторлар, техник ва молиявий имкониятлар мавжуд бўлганда шартнома бўйича режага мувофиқ жисмоний ҳажмни инвестициялашлари ёки бажаришлари мумкин, бунда инвестицияларни қайтариш ва бажарилган ишларга ҳақ тўлаш ишлаб чиқаришнинг энергия самарадорлигини оширишдан олинган фойда ҳисобидан амалга оширилади.
Энергетик текширишни ўз вақтида ўтказган ёқилғи-энергия ресурсларининг истеъмолчилари энергияни тежаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун қонунчилик билан ўрнатилган тартибда бюджет ва нобюджет манбалардан имтиёзли молиялаштиришни олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Энергоаудиторлар томонидан энергетик текширишлар натижаларининг ишончсизлиги тасдиқланган тақдирда энергоаудиторлар ёқилғи-энергия ресурсларининг истеъмолчиларига улар илгари қилган харажатларни ёки энергетик текширишдан ўтказиш бўйича қилган харажатларини қайтаришлари шарт.