22.06.2020
604-I-сон 30.04.1998. Деҳқон хўжалиги тўғрисида
https://www.lex.uz/docs/31613
8/16
тақдирда давлат ижтимоий суғуртасидан ўтказилиши лозим.
(20-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-254-сонли
Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 300-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Деҳқон хўжалигининг барча аъзолари учун Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар тўлаб бораётган деҳқон хўжалиги
аъзоларининг меҳнат фаолияти ҳисобини деҳқон хўжалиги бошлиғи юритади.
(20-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-254-сонли Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 300-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Деҳқон хўжалигида ишланган вақт давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бадаллар тўланганлигини
тасдиқловчи ҳужжатлар асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимида меҳнат дафтарчасини
белгиланган тартибда
расмийлаштирган ҳолда меҳнат стажига қўшилади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-
сонли қарори билан тасдиқланган «Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини
ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг
пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида»ги
низом, Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат рақами 402, 29.01.1998 й.)
қаранг.
(20-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-254-сонли
Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 300-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида), бошқа қишлоқ хўжалиги ёки ўрмон
хўжалиги
корхонасида,
муассасасида, ташкилотида ишлаётган деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат
фаолияти ҳамда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бадаллар тўлаши ҳисобини
юритиш тегишинча
мазкур кооператив (ширкат хўжалиги), корхона, муассаса ва ташкилот томонидан амалга оширилади.
(20-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни
таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Деҳқон хўжалиги аъзоларига ижтимоий суғурта бўйича давлат нафақалари ва
пенсиялар
тайинлаш ҳамда тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сонли
қарори билан тасдиқланган «Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга
олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни
ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида»ги низомга
қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: