ДеҳҚон хўжалиги тўҒрисида


-модда. Деҳқон хўжалигини кредитлаш ва суғурталаш



Download 246,4 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/15
Sana04.06.2022
Hajmi246,4 Kb.
#637055
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Деҳқон хўжалиги тўғрисида 604-I-сон 30.04.1998. Деҳқон хўжалиги тўғрисида

24-модда. Деҳқон хўжалигини кредитлаш ва суғурталаш
Юридик шахс ташкил этган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари фаолиятни амалга ошириш учун
кредит олишлари, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ва пул маблағларини ихтиёрийлик
асосида ва шартнома шартларида, шу жумладан деҳқон хўжаликларини кредитни узишнинг зарур гаров,
суғурта ҳамда бошқа кафолатларини таъминлаган ҳолда имтиёзли кредитлашга жалб этишлари,
шунингдек хусусий кичик тадбиркорлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзларнинг барча
турларидан фойдаланишлари мумкин.
Деҳқон хўжалигини ишлаб чиқариш аҳамиятига молик объектлар қурилиши, асосий ишлаб
чиқариш воситаларини харид этиш учун узоқ муддатли кредитлаш ва жорий ишлаб чиқариш фаолияти
учун қисқа муддатли кредитлаш кредит шартномаси асосида амалга оширилади.
Деҳқон хўжалиги ўзига қарашли ва ижарага олинган ишлаб чиқариш воситаларининг, қишлоқ
хўжалиги экинзорларининг (кўчатзорларининг), кўп йиллик дов-дарахтларнинг, етиштирилган
маҳсулотнинг, хом ашёнинг, материалларнинг йўқотилиши (нобуд бўлиши), кам чиқиши ёки
шикастланиши хавфини, тадбиркорлик хавфини, шунингдек шартномаларни бузганлик учун ўзининг
жавобгарлик хавфини ихтиёрийлик асосида суғурта қилдиради ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда ва шартларда суғурта товони олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25-модда. Деҳқон хўжаликларини давлат йўли билан ва бошқа тарзда қўллаб-қувватлаш
(25-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Давлат қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш ва уни реализация қилиш билан шуғулланувчи
деҳқон хўжаликларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини
кафолатлайди.
Давлат органлари деҳқон хўжалигини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашишлари
лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш
органлари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда:
(25-модда учинчи қисмининг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги
ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
ишлаб чиқариш ва ижтимоий-маиший аҳамиятга молик объектлари бўлмаган ҳудудда деҳқон
хўжаликлари ташкил этилганида уни бирламчи ободонлаштириш (йўллар, электр узатиш ва алоқа
линиялари қуриш, сув билан таъминлаш, газлаштириш, телефонлаштириш, радиолаштириш, ер тузиш,
ерларни мелиорациялаш) ишларини амалга оширади;
деҳқон хўжаликларига ишлаб чиқариш объектлари ва турар жойларни барпо этишда ёрдам
кўрсатади;


22.06.2020
604-I-сон 30.04.1998. Деҳқон хўжалиги тўғрисида
https://www.lex.uz/docs/31613
10/16
деҳқон хўжалиги учун керакли мол-мулк ва ишлаб чиқариш воситаларини биржаларда,
ярмаркаларда, бозорларда юридик ва жисмоний шахслардан олишда кўмаклашади;
навли уруғлик ва қишлоқ хўжалик экинларининг кўчат материалларини, органик ва минерал
ўғитларни, қишлоқ хўжалик экинларини зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш воситаларини
етказиб бериш юзасидан давлат агротехника хизмати кўрсатиш тизими орқали техникавий хизмат
кўрсатади;
қишлоқ хўжалиги техникаси, асбоб-ускуналари ва ашё-анжомларини лизинг асосида олишда
кўмаклашади;
чорва моллар ва паррандалар боқиш учун шартнома асосида аралаш озуқа ажратади, ёш чорва
моллар ва паррандалар, зотдор қорамоллар олишда кўмаклашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
деҳқон хўжаликларининг чорва молларига ветеринария хизмати кўрсатиш учун зарур шароитлар
яратади;
(25-модданинг учинчи қисми саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги
ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
деҳқон хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотини тайёрлаш ва реализация
қилишда кўмаклашади;
консалтинг ва ахборот хизматлари кўрсатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли
Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари деҳқон хўжалигига берилган ерлардан
фойдаланиш устидан назоратни амалга оширадилар ҳамда ердан самарали ва оқилона фойдаланилишини
таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўрадилар.
(25-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни
таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари деҳқон хўжаликларининг ер
участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, шу жумладан ерларга ишлов берилишининг
ҳолати, уруғлар, кўчатлар ва дарахтларнинг экилиши, иссиқхоналар қурилиши, чорва ва парранданинг
кўпайтирилиши юзасидан уйларни айланиб чиқиш орқали мунтазам равишда мониторинг ўтказишга
ҳақли.
(25-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-533-сонли Қонунига асосан бешинчи
қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2019 й., 03/19/533/2885-сон)

Download 246,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish