18-модда. Деҳқон хўжалигининг мол-мулкини мерос қилиб қолдириш
Деҳқон хўжалигининг мол-мулки фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларига мувофиқ мерос
қилиб қолдирилади. Хўжаликда фаолиятни давом эттираётган меросхўрлар мерос ҳуқуқи тўғрисидаги
гувоҳнома берилганлик учун давлат божи тўлашдан озод этиладилар.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг V-бўлимига («Ворислик
ҳуқуқи») қаранг.
5-БОБ. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСЛАРИ
19-модда. Деҳқон хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолияти
Деҳқон хўжалиги ўз фаолияти йўналишларини, ишлаб чиқариш тузилиши ва ҳажмларини
мустақил равишда белгилайди. Деҳқон хўжалиги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг қонунларда
тақиқланмаган ҳар қандай тури, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ва реализация
қилиш билан шуғулланишга ҳақли.
Деҳқон хўжалиги ўзи етиштираётган ва реализация қилаётган маҳсулот сифатига оид амалдаги
норматив ва стандартларга, экологияга, санитарияга оид ҳамда қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган
бошқа талаб ва қоидаларга риоя этиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Деҳқон хўжаликларининг хўжалик фаолиятига, шу жумладан улар томонидан агротехника
усулларини, етиштириладиган маҳсулот турларини танлашда, унинг нархини ва уни реализация қилиш
йўналишларини аниқлашда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳамда бошқа органлар ва
ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг аралашувига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида
назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги
Қонунининг 34-моддасига қаранг.
(19-модда учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сон Қонуни
таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 23-модда)
Давлат органлари ва ташкилотларининг ҳамда бошқа органлар ва ташкилотларнинг, улар
мансабдор шахсларининг ва фуқароларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари) натижасида,
шунингдек бундай органлар, ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг деҳқон хўжалигига
нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбуриятларни лозим даражада бажармасликлари
оқибатида деҳқон хўжалигига етказилган зарарлар, шу жумладан бой берилган фойда қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши керак.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14, 15, 324—339, 985, 989 ва
990-моддаларига, Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари
тўғрисида»ги Қонунининг 38-моддасига қаранг.
Юридик шахс тариқасида рўйхатга олинган деҳқон хўжалиги ташқи иқтисодий фаолиятни бошқа
шаклларда хўжалик юритувчи корхоналар билан тенг шартларда амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |