Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари


Большевиклар ва сўл эсерларнинг Туркистон жадидларига қарши кураши



Download 1,19 Mb.
bet58/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

Большевиклар ва сўл эсерларнинг Туркистон жадидларига қарши кураши. Туркистоннинг келгуси тақдири ҳал қилинаётган ана шу мураккаб пайтда большевиклар ва совет ҳокимиятига муносабат масаласида мусулмон аҳолининг асосий вакиллари бўлган “Шўройи Уламо” ҳамда тараққийпарварлардан иборат Миллий Марказ (Краймуссовет) ўртасида кураш авжига чиқиб кетди. “Шўройи Уламо” ташкилотининг Тошкент шўъбаси етакчилари (Шерали Лапин ва б.) ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаган большевикларни қўллаб-қувватлашди. Туркистон ўлка мусулмонлари Марказий Кенгаши (Миллий Марказ) большевиклар билан ҳамкорлик қилишга қарши чиқдилар ва 1917 йил ноябр ойи бошларида Тошкентдан Қўқон шаҳрига кўчиб ўтиб, Фарғона водийсида ўз фаолиятларини кучайтирдилар. “Шўройи Исломия” ташкилоти ҳам бу пайтда ўз қароргоҳини Қўқонга кўчирган эди.
Тошкент шаҳрида “Шўройи Уламо” ташкилотининг ташаббуси билан 1917 йил 12-15 ноябрда “турли мусулмон гуруҳларининг бирлашган кенгаши” ўтказилиб, унда Сирдарё ва Самарқанд вилоятларидан келган вакиллар қатнашди. Кенгаш кун тартибида “Туркистонда ҳокимиятни ташкил этиш” масаласи турар эди. Кенгаш ўринларининг ярми мусулмон аҳолиси вакилларига бериладиган коалицион ҳукумат тузишни ёқлаб чиқди. Бироқ большевиклар ўзлари билан коалицион ҳукумат тузишни орзу қилган Шерали Лапин бошчилигидаги уламочиларнинг фикрларини қатъий суратда рад этишди. Уламочиларнинг бу талабини миллий демократик кучлар ҳам қўллаб-қувватламади. Жадидлар ва уларнинг “Шўройи Исломия” ҳамда Туркистон ўлка мусулмонлари Марказий Кенгаши (Миллий Марказ)даги сафдошлари Бутунтуркистон мусулмонлари қурултойини чақириш ва унда Туркистонга мухторият мақомини бериш таклифи билан майдонга чиқдилар. Большевиклар энг аввало Туркистон тараққийпарварлари ва жадидларига қарши шафқатсиз кураш олиб борди.



  • Максималистлар – мавжуд давлат тузумини танқид остига олиб, радикал ўзгаришлар ва ислоҳотлар ўтказишни талаб этивчи сиёсий оқим.

  • Коалицион ҳукумат – умумий мақсадга эришиш учун ташкил этилган кўнгилли бирлашма, бир нечта партия томонидан ҳукуматни иттифоқ бўлиб бошқариш.




Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish