Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари


Жадидларнинг дастурий мақсад ва вазифалари



Download 1,19 Mb.
bet50/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

5.Жадидларнинг дастурий мақсад ва вазифалари

Ўрта Осиёда тараққийпарварлар ривожланган жамият яратишда ўз ғояларини амалга оширишда мутаасиблик, лоқайдлик, қолоқликка қарши курашга алоҳида аҳамият берган. Улар ўлкада бу вазифаларни амалга оширишда қуйидаги йўналишларни устивор деб ҳисоблаганлар: янги усул мактабларини кенгайтириш, ёшларни чет элга ўқишга юбориш, турли маърифий жамиятлар ва театр труппалари тузиш, газета ва журналлар чоп этиш, халқнинг онгини юксалтириш йўли билан Туркистонда миллий демократик давлат қуриш эди.


Миллий зиёлилар фаолиятининг муҳим йўналиши янги усул мактаблари тармоғини кенгайтириш бўлди, бу мактаблар болаларнинг тез ва осон саводхон бўлишини таъминлаб, уларда фанатизм ва консерватизмдан холи, янги дунёқарашни шакллантиришда ҳам хизмат қилар эди. Зиёлилар Шарқ ва Ғарб маданияти ютуқларини эгаллашга интилдилар ва бошқаларни ҳам шунга даъват этдилар. Жадидларнинг диққат марказига 1-босқичда таълимни ислоҳ этиш вазифаси қўйилди.
Янги усул мактабларида таълим жараёнида Европа стандартлари мезон қилиб олинган эди; арифметика, тарих, география, табиатшунослик асослари билан бирга ислом таълимоти асосларини ўрганишга ҳам катта эътибор берилган. Туркистондаги янги усул мактабларининг кўпчилигида дастлаб Қозон ва Оренбургда нашр қилинган дарсликлардан фойдаланилди. Жадидчилик ҳаракати марказига айланган Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Андижон, Қўқон, Хива шаҳарларида очилган маданий-маърифий жамият ва уюшмалар очилиши Туркистонда жадидчиликнинг кенг ёйилишига олиб келди.
Жадидчиликнинг ғоя ва мақсадлари: Туркистонни ўрта асрчилик, феодал қолоқлик, хурофотдан озод қилиш; “Усули қадим”ни инкор инкор этиб, халқни тараққиётга олиб чиқиш; Миллий давлат бунёд этиш; Конституцион, парламент идора усулидаги озод жамият қуриш; Туркий тилларга давлат тили мақомини бериш; Миллий пул ва миллий қўшин тузиш.


Жадидчиликнинг Туркистон ижтимоий-сиёсий тузумига таъсири

Жадидлар мафкурасида ислом дини шахснинг маънавий камолати ва жамият ривожидаги аҳамияти муҳим ўрин тутган. Шу мақсадда 1909 й. М.Беҳбудий, 1910 й. А.Авлоний, 1915 й. А.Фитрат ислом тарихига оид асарлар яратди. Ушбу асарларда улар исломнинг пайдо бўлиши ва тарқалишининг энг муҳим босқичларини ёритиб бердилар; шунингдек ислом ақидаларини нотўғри талқин қилинишига қарши чиқдилар. Туркистон тараққийпарварлари томонидан биринчи навбатда амалга оширилган тадбирлар қаторида ислом дини меъёрларини, Қуръон оятлари ва Ҳадисларни, шариат ҳукмини тўғри талқин қилиш, уни замон талабига мослаштириш бор эди. Жадидлар чин мусулмон бўлиш учун диний билимлар билан бирга айниқса математика, физика, кимё, тиббиёт, тарихни билишлари зарур деб ҳисоблаган; буни Қуръон оятлари ва Ҳадислар асосида тасдиқладилар. Жадидлар исломга путур етказадиган анъана ва одатларга қарши чиқдилар; жамият ривожига халал берган барча салбий кўринишларга норозилик билдирди.


Жадидлар ёшларни ривожланган хорижий давлатларга, хусусан Германияга ўқишга юборган. Тошкентнинг “Қорёғди” маҳалласидан бўлган Асадуллахўжа ўғли Убайдуллахўжа Россияда ҳуқуқшунослик соҳаси бўйича таълим олиб, биринчи олий маълумотли ўзбек адвокати бўлди; у Л.Толстой билан ёзишмалар олиб борган. Тараққийпарварлар барча соҳаларни ривожлантиришга қодир маҳаллий кадрларни тайёрлаш, завод ва фабрикалар қуриб, маҳсулотларни ўлканинг ўзида ишлаб чиқаришни зарур деб билдилар. Туркистон тараққийпарварлари ХХ аср бошларида дунёда рўй берган сиёсий жараёнларни кузатиб бордилар; хориждаги сиёсий партияларнинг дастурларини таҳлил қилдилар. Тараққийпарварлар ўзбек халқининг тинчликсеварлиги, босиқлигидан келиб чиқиб барча муаммоларни тинч йўл билан ҳал этишга интилдилар, чунки улар қонли тўқнашув ва урушларга қарши эди.
Жадидлар 1-жаҳон урушидан кейин парламентар монархия учун курашган. Туркистон жадидчилиги 1917 й. Россияда Феврал воқеалари арафасида кучли сиёсий ҳаракатга айланди. Феврал воқеаларидан кейин Жадидлар кенг қамравли сиёсий талабларни илгари сурдилар, бу талаблар: маҳаллий аҳоли ҳудудларини кенгайтириш, ўлкани бошқариш юзасидан ислоҳат ўтказиш, Давлат Думасидан ўлка аҳолиси сонидан келиб чиқиб ўрин ажратиш, миллий матбуот эркинлигини таъминлашдан иборат эди.
Шўрои Исломия” ва “Иттифоқ” каби ташкилотлар тузилди. Жадидлар 1917 й. март ойи бошида Тошкентда барча эркпарвар ташкилотларнинг умумий дастурига эга бўлган ягона ташкилот "Мусулмон марказий шўроси" тузишди. Унинг таъсис съездида 350 делегат қатнашган; улар орасида озарбайжон, татар, туркман, бошқирдлар каби мусулмон халқлари вакиллари бўлган. Съездда барча делегатлар бўлажак давлат Туркистон деб аталишини ва таркибига Бухоро, Хива, Қозоғистон ва Туркистон ген-губернаторлиги кириши керак деган фикрни маъқулладилар.
Жадидларнинг ўз мақсадларини охиригача амалга оширишларига Туркистондаги 1917 й. октябр воқеалари ва болшевикларнинг ҳокимиятни эгаллаши имкон бермади. Жадидлар маркази Қўқонда бўлган, Туркистон Мухторияти дейилган мустақил мухтор республика эълон қилдилар; 72 кун яшаган бу мухтор республика совет ҳокимияти томонидан тор-мор этилди. Жадидлар таъқибга учраб 1937-1938 йй. қатағон қурбони бўлди.
Делегат (лот.-юборган) - бирор ташкилот, жамоа томонидан ваколатли қилиб сайлаб ёки тайинлаб юборилган вакил. Федерация (лот.-иттифоқ бўлиб мустаҳкамлаш) - давлатларнинг ўз сиёсий мустақиллигини муайян доирада чеклаш йўли билан ягона иттифоққа бирлашуви. Автономия (юнон.-қонун) - бирор ҳудуднинг қонун билан чегараланган давлат ҳокимиятини мустақил амалга ошириш ҳуқуқи.



Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish