Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари


Қорақалпоқлар Туркистон генерал-губернаторлиги таркибида



Download 1,19 Mb.
bet49/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

3. Қорақалпоқлар Туркистон генерал-губернаторлиги таркибида

Хива хонлари қорақалпоқларнинг кўчиб юришига чек қўйгач, улар хонликда бир қанча янги деҳқончилик туманлари ташкил этишди; улар 19 аср 70-йилларида деярли ўтроқ турмуш кечира бошлади. Қорақалпоқлар Амударёнинг икки қирғоғини ўзлаштириб шоли, бўғдой, арпа ва пахта етиштиришди. Россия газеталаридан бири 1868 й. “Бу халқнинг асосий ҳунари деҳқончиликдир..”-деб ёзган. Россия Хивани тобе қилгач гандимиён шартномасидан (1873) кейин, Амударёнинг ўнг қирғоғидаги қорақалпоқ ерлари Россияга қўшиб олинди. Бу ерда 1873 й. Туркистон генерал-губернаторлигининг Сирдарё вилоятига кирувчи Амударё бўлими ташкил этилди. Амударёнинг чап қирғоғидаги қорақалпоқларнинг камроқ қисми Хива хонлиги таркибида қолди.


Амударё бўлимида қорақалпоқлар сони қарийб 70 минг бўлиб, жами аҳолининг 48,6 %ини ташкил этар эди. Россиядан келганлар 1000 киши бўлиб, улар Петро-Александровск (Тўрткўл)да, Уралский посёлкасида ва Нукус қишлғида яшарди. Улар асосан балиқ овлаш билан шуғулланувчи Урал казаклари бўлиб, 1875 й. рус ҳукуматининг армия хизмати тўғрисидаги янги низомига бўйсунмагани учун бу ерга кўчирилган эди. Хива хонлигида қорақалпоқлар сони 25 минг кишини, яъни 3,8 %ни ташкил этар эди. Қорақалпоқлар ҳудуди Россияга қўшиб олингач рус ҳукуматининг Ўрта Осиёдаги таъсир доираси янада кенгайди. Ҳар иккала ҳудудда яшайдиган қорақалпоқлар 70 %дан зиёд ерсиз деҳқонлар бўлиб, улар асосан ёлланиб меҳнат қилишар эди.
Қорақалпоқ ҳудудига Россия капиталининг кириб келиши товар-пул муносабатларини ўзгартириб юборди. Пахта тозалаш ва балиқчилик соҳасида дастлабки саноат корхоналари пайдо бўлди. 19 асрнинг 70-йилларида қорақалпоқларда Савдо муносабатлари ривожланиб борди. Туманларни иқтисодий жиҳатдан бирлаштирган шаҳар бозори Чимбойда вужудга келди; Чимбой Россияни Хива хонлигининг асосий иқтисодий марказлари билан боғларди. 1914 й. қорақалпоқларда 4 та умумтаълим мактабида 200 та ўқувчи ўқиган, 2 та касалхона ва фелдшерлик пунктида 3 та шифокор ишлар эди.
Деҳқонлар ва чорвадорлар орасида мулкий табақаланиш кучаяди; бий, юзбоши, мулла ва эшонларнинг ер мулклари 15 минг танобгача бўлса, оддий халқ томорқалари 1-2 танобдан ошмаган (1 таноб-2500 кв.м. ер). 1871-1872 йй. маълумотига кўра уруғнинг оддий аъзолари чорвага эга бўлмаган, айрим бойлар 1000 бош қорамол ва 1500 бош қўй-қўзига эга эди. Қашшоқлашган ва косодга учраган деҳқонлар катта ер эгалари ва бойларга қарам бўлиб қолишди. Бойлар ёрдам сифатида ўз қариндошларига ҳосилнинг тенг ярми - "ярмчи" шарти билан ер берган. Ерсиз ва чорвасиз қолган деҳқонлар ҳар қандай оғир ишларни бажариб, бадавлат чорвадорлар ва заминдорларнинг моли ва еридан фойдалангани учун ишлаб берган.



Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish