Халқ билан мулоқотнинг йўлга қўйилиши. 2016 йилда илк бор аҳоли ва ҳукуматнинг тўғридан-тўғри мулоқоти йўлга қўйилди. 2016 йил сентябрда Бош вазирнинг (pm.gov.uz манзилида) виртуал қабулхонаси очилди. 2017 йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши бу соҳадаги ишларни фаоллаштирди. Президент Ш.Мирзиёевнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тғрисида”ги фармонига биноан Халқ қабулхоналари ташкил этилди. Унинг ходимлари эса Ўзбекистон Президенти девонининг ходимлари ҳисобланиши белгилаб қўйилди. 2017 йил декабрда Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида Халқ қабулхоналари негизида, Президент ҳғузурида алоҳида тузилма – Тезкор давлат хизматлари агентлигини ташкил этиш ғоясини илгари сурди.
Бир йил давомида такомиллаштирилиб борилган ушбу механизм дунё ҳамжамиятига чинакам демократия йўлидаги муваффақиятлардан бири сифатида намойиш этилди. Президент Ш.Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида, халқ ҳокимиятини номига эмас, балки амалда жорий қилиш механизмларини мустаҳкамлашни глобал мақсад сифатида белгилаб, мамлакатимиз барча ҳудудида Президентнинг виртул ва Халқ қабулхоналари ташкил этилганини ҳамда ҳозирги кунгача 1 миллиондан ортиқ фуқаролар бу қабулхоналар орқали ўзларининг долзарб муаммоларини ҳал қилганини таъкидлади.
3.2017-2021 йилларда мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиш бўйича Ҳаракатлар стратегияси. Мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот, давлат чегаралари дахлсизлигини, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди.
Айни вақтда мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг таҳлили, бугунги кунда жаҳон бозори талаби кескин ўзгариб, глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораётгани давлатимизни янада жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндашувни ишлаб чиқишни тақозо этди. Мамлакатнинг 2016 йилда сайланган Президенти Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитларлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 7 февралдаги фармони билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди.
Стратегия долзарб ҳамда аҳоли ва тадбиркорларни ташвишга солаётган масалаларни комплекс ўрганиш, қонунчилик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиёти ва хорижий тажрибани таҳлил қилиш якунлари бўйича ишлаб чиқарилган. Ҳаракатлар стратегияси 5 босқичда амалга оширилиб, уларнинг ҳар бири бўйича йил номланишидан келиб чиққан ҳолда алоҳида бир йиллик давлат дастурини тасдиқлашни назарда тутади. Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Президент раҳбарлик қиладиган 14 кишилик Миллий комиссия тузилиб, у мазкур ҳужжатда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида, сифатли бажарилишини назорат қилади.
Ҳаракатлар стратегиясида давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг 5 та устувор йўналишлари келтирилган:
I. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш (Мовий ҳаво ранг – осмион ва тоза сув рамзи, Ами р Темур давлати байроғининг ранги);
II. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш (Сиёҳранг – қонун устуворлиги ва ор-номуслилик рамзи);
III. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш (Тилларанг – иқтисодиётни ривожлантириш элементлари ҳисобланган куч-қудрат ва бойлик рамзи);
IV. Ижтимоий соҳани ривожлантириш (Қизил ранг – ҳаёт ва аҳолининг муносиб турмуш тарзини таъминлаш рамзи);
V. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат (Оқ ранг – тинчликсеварлик сиёсати элементлари ҳисобланган тинчлик ва софлик рамзи).
Консепция – бирор соҳани ривожлантиришга қаратилган кенг қамровли лойиҳа ёки қарашлар мажмуи.
Санкция – ҳуқуқшуносликда ҳуқуқбузарга нисбатан қўлланиладиган ва унинг учун муайян оқибатлар келтирувчи чора.