Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари


Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизими юзага келиши



Download 1,19 Mb.
bet117/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизими юзага келиши. Кўппартиявийлик – жамиятда икки ёки ундан ортиқ партиянинг фаолият юритиши. Бу демокртик йўлга кирган давлат ва жамиятларга хос ҳисобланиб, жамият тараққиёти фикрлар хилма-хиллигига асосланади. Жамиятда сиёсий партияларнинг эркин фаолият кўрсатиши демократик ҳуқуқий давлат барпо этишнинг асосий гаровидир. Жаҳондаги демократиянинг асосий мезонларидан бири сайловларнинг кўппартиявийлик асосида ўтказилишидир.
Мустақиллик даврида ташкил топган илк сиёсий партия бу - Ўзбекистон Халқ демократик партиясидир. Партияга 1991 йил 15 ноябрида асос солинди. Унинг мақсади ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. Партия ташкил этилганидан ҳозирги кунга қадар 5 марта Президент сайловларида ҳамда Парламент сайловларида иштирок этиб, парламентда ўз фракциясини ташкил этишга эришди.
Кўппартиявийликнинг ривожланишида Ўзбекистон “Ватан тараққиёти” партияси ҳам ўз ўрнига эга бўлди. Бу партия 1992 йил ташкил топган. Лекин 5 йиллик фаолиятида ўз вазифалари доирасида фаолият юрита олмади, деб топилди. 2000 йил апрелда “Ватан тараққиёти” партияси ва “Фидокорлар” миллий демократик партиясининг қўшма қурултойида ҳар икки партия ҳаракати, фаолият дастури якдиллиги муҳокама қилинди, уларнинг бирлашиб ишлашлари мақсадга мувофиқ, деган хулоса асосидда иккита партия бирлашди.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида ташкил топган партиялардан яна бири – Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидир. 1995 йил 18 февралда тузилган бу партия Ўзбекистонда шаклланган социал-демократик партиядир. Социал-демократик партияларнинг асосий мақсади жамиятдаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган. Партия шунинг учун ҳам ривожланган мамлакатлардаги социал-демократик йўналишдаги партиялар билан алоқаларни йўлга қўйишга ва халқаро социал демократик ҳаракатларда фаол иштирок этишга интилмоқда. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ўрта синф ва эҳтиёжманд аҳоли табақасига таянади, уларнинг сиёсий ва ижтимоий иродаларини ифодалашга интилади.
Мустақиллик йилларида ташкил топган партиялардан яна бири – Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидир. 1995 йил июнда тузилган бу партиянинг асосий мақсад-вазифаси миллий анъаналар ва қадриятларни сақлашдан иборат. 2008 йил 20 июнда Ўзбекистон “Фидокорлар” миллий демократик партияси ва Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг бирлашув қурултойида асосий масала – икки партияни бирлаштириш тўғрисидаги масала кўрилди. Қурултойида партияларнинг мақсадли дастурий вазифалари бир-бирига яқинлиги таъкидланди ва улар бирлаштирилди.
Ўзбекистон сиёсий тизимида ўзига хос ўринга эга бўлиб улгурган Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси (ЎзЛиДеП) 2003 йил ноябрда тузилган. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси умум-миллий сиёсий ташкилот сифатида мулкдорлар қатлами, кичик бизнес, фермерлик ва деҳқон хўжаликлари вакиллари, ишлаб чиқаришнинг юқори малакали мутахассислари ва бошқарув ходимлари, ишбилармонлар манфаатларини ифодалайди ва ҳимоя қилади.
Ўзбекистон Республикасида сиёсий партияларнинг ривожланиши учун ҳуқуқий асос яратилди. Жумладан Ўзбекистон Конституцияси, “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги, “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги қонунлар, “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституциявий қонун шулар жумласидан. Сиёсий партияларнинг жамиятдаги мақеини белгиловчи асосий мезон, бу уларнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига бўладиган сайловларда қандай натижаларга эришганлиги ҳисобланади.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish