Давлат ва жамият қурилиши ҳамда ижтимоий-сиёсий соҳадаги ислоҳотлар бўйича саволлар



Download 1,04 Mb.
bet42/109
Sana16.06.2022
Hajmi1,04 Mb.
#675893
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   109
Bog'liq
САВОЛ-ЖАВОБ

ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИ БЎЙИЧА САВОЛЛАР

1.Фуқаролик қонун ҳужжатлари нималарга асосланади, улар билан қандай муносабатлар тартибга солинади? Фуқаролик қонун ҳужжатларининг вақт бўйича амал қилиши.


Фуқаролик қонун ҳужжатлари мазкур қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган муносабатларнинг асосий негизлари (тамойиллари)га таянади. Фуқаролик кодексининг 1-моддасига кўра фуқаролик қонун ҳужжатлари фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиларининг тенглигига, мулк дахлсизлигига, шартнома эркинлигига, хусусий ишларга бирон-бир кишининг ўзбошимчалик билан аралашишига йўл қўйилмаслигига, фуқаролик ҳуқуқлари тўсқинликсиз амалга оширилишини, бузилган ҳуқуқлар тикланишини, уларнинг суд орқали ҳимоя қилинишини таъминлаш зарурлигига, товарлар, хизматлар ва молиявий маблағлар мамлакатнинг бутун ҳудудида эркин ҳаракатда бўлишига асосланади. Бинобарин, фуқаролар ва юридик шахслар ўз фуқаролик ҳуқуқларига ўз эркларига мувофиқ эга бўладилар, улар шартнома асосида ўз ҳуқуқ ва бурчларини белгилашда ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ҳар қандай шартнома шартларини аниқлашда эркиндирлар.
Фуқаролик қонун ҳужжатлари билан Фуқаролик кодексининг 2-моддасига асосан фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳолати, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, интеллектуал фаолият натижаларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиш асослари ҳамда уларни амалга ошириш тартиби, шартнома мажбуриятлари ва ўзга мажбуриятлар, шунингдек бошқа мулкий ҳамда у билан боғлиқ шахсий номулкий муносабатлар тартибга солинади.
Фуқаролик қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин вужудга келган муносабатларга нисбатан қўлланилади. Қонун у амалга киритилгунга қадар вужудга келган муносабатларга қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади.
Шунингдек, агар шартнома тузилганидан кейин тарафлар учун мажбурий бўлган, шартнома тузилаётган пайтдагидан бошқача қоидаларни белгилайдиган қонун қабул қилинган бўлса, тузилган шартноманинг шартлари ўз кучини сақлаб қолади, қонуннинг аввал тузилган шартномалардан келиб чиққан муносабатларга татбиқ этилиши кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.

2.Қайси ҳолларда фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда аналогия (ўхшашлик) қўлланилади?


Фуқаролик кодекси 2-моддасининг биринчи(фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар предмети бўлган – мулкий ҳамда у билан боғлиқ шахсий номулкий муносабатлар), тўртинчи (шахсий номулкий муносабатлар ва мулкий муносабатлар билан боғлиқ бўлмаган шахсий муносабатлар) ва бешинчи (оилавий муносабатлар, меҳнат муносабатлари ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилишга доир муносабатлар) қисмларида назарда тутилган муносабатлар қонун ҳужжатлари ёки тарафларнинг келишуви билан тўғридан-тўғри тартибга солинмаган ҳолларда фуқаролик қонун ҳужжатларининг ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи нормаси қўлланилади (қонун ўхшашлиги).
Қонун ўхшашлигидан фойдаланиш мумкин бўлмаса, тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчлари фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмуни (ҳуқуқ ўхшашлиги)га ҳамда ҳалоллик, оқиллик ва адолат талабларига амал қилган ҳолда белгиланади.
Фуқаролик ҳуқуқларини чеклайдиган ва жавобгарлик белгилайдиган нормаларни ўхшашлик бўйича қўлланишга йўл қўйилмайди.



Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish