Давлат ва жамият қурилиши ҳамда ижтимоий-сиёсий соҳадаги ислоҳотлар бўйича саволлар


Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими ва унда ишлаш тартиби



Download 1,04 Mb.
bet107/109
Sana16.06.2022
Hajmi1,04 Mb.
#675893
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   109
Bog'liq
САВОЛ-ЖАВОБ

52. Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими ва унда ишлаш тартиби.
“Нотариат тўғирсида”ги Қонуннинг 221-моддасига асосаннотариал фаолият тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, уларга ишлов бериш жараёнларини комплекс автоматлаштириш ҳамда нотариал ҳаракатларни амалга оширишга алоқадор давлат органлари билан ахборот ҳамкорлигининг барча турларини таъминлаш учун мўлжалланган ахборот тизими Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидир.
Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тегишлидир.
Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидан нотариал идорага юборилган электрон мурожаатни олиш учун ҳам фойдаланилади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига нотариусларнинг киришини таъминлайди.
Нотариуслар томонидан Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига маълумотлар киритилиши нотариал ҳаракатларни амалга оширишнинг махфийлигини ошкор этиш ҳисобланмайди.
Мазкур Қонуннинг 222-моддасиданотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига маълумотларни киритиш нотариуслар томонидан амалга оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига нотариуслар томонидан киритилиши лозим бўлган маълумотларнинг рўйхатини белгилайди.
Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар бундай ҳаракатлар амалга оширилган кундан кечиктирмай нотариус томонидан Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади.
Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатлар амалга ошириб келинаётган “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими ҳисобланади.
53. Нотариал идорага “электрон мурожаат” қилиш тартиби ҳақида гапириб беринг. Нотариус қабулига навбатга ёзилиш учун электрон аризада нималар кўрсатилиш керак ва уни қабул қилиш тартиби қандай?
“Нотариат тўғрисида”ги Қонуннинг 223-моддасига асосан жисмоний ва юридик шахслар нотариус қабулига олдиндан ёзилиш, битимлар ва аризаларнинг электрон шаклдаги лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа мақсадлар учун ахборот тизимлари орқали нотариал идораларга мурожаат қилиши мумкин.
Электрон мурожаат электрон рақамли имзо билан тасдиқланган бўлиши лозим. Агар ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ҳақ тўланмаган бўлса, битимлар ва аризаларнинг электрон шаклдаги лойиҳаларини тайёрлаш тўғрисидаги электрон мурожаат кўриб чиқилмайди.
Ахборот тизимлари орқали нотариал идораларга келиб тушадиган электрон мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
Мазкур Қонуннинг 221-моддасига кўра нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидан (“Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимидан) нотариал идорага юборилган электрон мурожаатни олиш учун ҳам фойдаланилади.
54. Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мол-мулк бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ва тақиқни олиб ташлаш тартибини тушунтириб беринг. Тақиқни текшириш ҳақида гапириб беринг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги “Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 38-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қўшма қарори билан Автомототранспорт воситаларини хатлаш, бошқа шахсга беришни тақиқлаш ва тақиқни олиб ташлаш, шунингдек автомототранспорт воситаларини хатлаш ва бошқа шахсга беришни тақиқлаш тўғрисидаги маълумотларнинг ҳужжатлаштирилган банкини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1589, 04.07.2006 й.) тасдиқланган.
Мазкур Низом билан автомотранспорт восиларини тасарруф этишга нисбатан тақиқ қўювчи ва хатлаш тартиби ва ушбу ҳаракатларни амалга оширувчи органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Жумладан, “Нотариат тўғрисида”ги Қонуннинг 64-моддасига асосан мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб қўйиш ва тақиқни бекор қилиш қонунларда белгиланган шартларда ва тартибда амалга оширилади.
Суд, тергов, прокуратура органлари ва давлат ижрочилари томонидан кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланганлиги ёки хатланганлиги тўғрисидаги хабарлар тақиқ ва хатлов базасини юритувчи нотариус томонидан “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади.
Қуйидагилар нотариус томонидан автомототранспорт воситаларини хатлаш, бошқа шахсга беришни тақиқ қўйишга асос бўлади:
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексининг
105-106-моддаларига асосан суд (судья) ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризасига биноан ёки ўз ташаббуси билан жавобгарга тегишли бўлган ва унинг ўзида ёки бошқа шахсда турган мол-мулк ёхуд пул суммасини хатлаш орқали даъвони таъминлаш чораларини кўриши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексининг 290-моддасига асосан ҳукмнинг фуқаровий даъвога ва бошқа мулкий ундиришларга доир қисмининг ижросини таъминлаш учун суриштирувчи, терговчи ёки суд гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва фуқаровий жавобгарнинг мол-мулкини хатлаши шарт.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг
93–100-моддаларига асосан иқтисодий суд ишда иштирок этувчи шахснинг аризасига кўра жавобгарга тегишли бўлган мол-мулк ёки пул маблағларини хатлаб қўйиш ёки жавобгарга муайян ҳаракатларни қилишни тақиқлаш билан даъвони таъминлаш чораларини кўришга ҳақли.
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан давлат ижрочиси ундирувчининг аризасига биноан ёки ўз ташаббуси билан мулкий ундирув бўйича ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқариш билан бир вақтда қарздорнинг мол-мулкини рўйхатга олиб, уларни хатлашга ҳақли бўлиб, бу ҳақда мазкур қарорда кўрсатиб ўтади.
Шу билан бирга, автомоторанспорт воситаларига нисбатан қўйилган тақиқлар ва хатловлар банкини юритувчи давлат нотариал идоралар рўйхати ҳамда ушбу банкни юритиш тартиби белгиланган.
Тақиқни киритиш “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимида мол-мулкни тақиққа қўйиш учун тақиқ карточкаси очилади. Ушбу карточага тақиқни қўйишга асос бўлган барча маълумотлар тўлиқ ва сифатли киритилиши лозим. Тизимга киритилган нотариал ҳаракатлар Тизим орқали нотариус томонидан тасдиқланади.
Нотариуслар банклар (бошқа кредит ташкилотлари), тегишли ташкилотларнинг қарз мажбуриятлари бажарилганлиги ҳақидаги ёхуд гаров (ипотека) тўғрисидаги шартноманинг бекор қилинганлиги ҳақидаги хабарни олганларидан сўнг кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасининг бошқа шахсга ўтказилишига қўйилган тақиқни олиб ташлайдилар.
Тақиқ олиб ташлаш ҳам “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимига маълумот киритиш орқали амалга оширилади.
Тақиқ ва хатлов базасини юритувчи нотариус томонидан суд, тергов, прокуратура органлари ва давлат ижрочисининг тақиқ ва хатловни олиб ташланганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда юборган хабарномаларини олган куни бу ҳақда Тизимга маълумот киритади.
“Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мол-мулкка нисбатан тақиқни текшириш мол-мулк ва унинг эгасига тегишли барча реквизитлар бўйича маълумотларни қидириш орқали амалга оширилади.
Мол-мулкка нисбатан тақиқни текшириш натижасига кўра тақиқ мавжуд ёки йўқлиги ҳақида Тизим орқали тегишли маълумотнома чиқарилади.
Масалан: “Нотариус” ААТ фойдаланувчиси барча текшириш босқичларни бир-биридан алоҳида ўтиб, Тизим орқали тақиқ йуқлиги ҳақида ишонч ҳосил қилгандан сўнг, тақиқ йўқлиги тўғрисида маълумотни шакллантириш учун “Кўчмас мулк бўйича тақиқ излаш” бўлимида: “Мулкдор”, “Кадастр рақами”, “СТИР”, “Кўча/проезд/переулок/берк кўча”, “Уй”, “Хонадон” – майдончаларини тўлик тўлдириб ва “маълумотнома чоп қилиш” тугмасини босади (Расм 13).
Кўчмас мулкка тақиқ йуқлиги текшириш босқичлари:
1. Кўчмас мулк эгаси буйича излаш.
2.Кўчмас мулк манзили буйича излаш.
3.Солиқ тўловчининг идентификацион рақамидан излаш (СТИР).
4. Кадастр рақамидан излаш.
5. Излаш натижалари.

Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish