Давлат ва жамият қурилиши ҳамда ижтимоий-сиёсий соҳадаги ислоҳотлар бўйича саволлар


Давлат нотариал идораларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартибини тушунтиринг



Download 1,04 Mb.
bet103/109
Sana16.06.2022
Hajmi1,04 Mb.
#675893
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   109
Bog'liq
САВОЛ-ЖАВОБ

46.Давлат нотариал идораларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартибини тушунтиринг.
Давлат нотариал идораларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2646, 30.12.2014 й.) давлат нотариал идораларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартибини белгилайди.
Жисмоний ва юридик шахслар бевосита келиб ёки телефон орқали, ёзма ёхуд электрон шаклда, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ўзлари учун қулай ва аниқ вақтда нотариус томонидан қабул қилинишни сўраб мурожаат қилишга ҳақли.
Нотариус томонидан қабул қилиниш ҳақидаги мурожаатлар қайд этилган Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда юритиладиган Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳақидаги мурожаатларни навбатма-навбат қайд этиш дафтарига қайд қилинади.
Давлат нотариал идорасида фаолият юритадиган нотариуслар сонидан қатъи назар, ҳар бир давлат нотариал идорасида ягона дафтар юритилади. Бунда келиб тушган мурожаатлар нотариусларнинг иш кунлари ва вақтини инобатга олган ҳолда ҳар бир нотариусга тенг тақсимлаб борилади.
Нотариусларнинг иш кунлари ва соати Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан белгиланади.
Дафтар нотариус ёрдамчиси томонидан юритилади. Нотариал идорада икки ёки ундан ортиқ нотариус ишлаётган бўлса, дафтарни юритиш катта нотариус ёрдамчисига юклатилади.
Дафтар рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи ёхуд уларнинг ўринбосарларидан бири томонидан имзоланиб, муҳрланган бўлиши лозим.
Нотариус ёрдамчиси келиб тушган ҳар бир мурожаатни навбат бўйича дафтарга киритади, нотариуснинг иш куни ва вақтини ҳамда мурожаат қилувчи учун қулай вақтни инобатга олган ҳолда, нотариуснинг қабул куни ва соатини белгилайди ҳамда бу ҳақда мурожаат қилувчини хабардор қилади. Бунда мурожаат қилувчи мурожаат келиб тушган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан нотариус томонидан қабул қилиниши лозим.
Ҳар бир мурожаат ушбу йилда юритиладиган дафтар бўйича такрорланмайдиган тартиб рақамига эга бўлади.
Мурожаат қилувчининг истагига кўра, унинг мурожаати дафтарга қайд этилганлиги ҳақида юқоридаги Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда хабарнома тақдим этилади.
Мурожаат қилувчи белгиланган вақтда нотариус қабулида ҳозир бўлиши шарт. Мазкур талаб бажарилмаганда мурожаат қилувчини қабул қилиш умумий асосларда ёки қабул вақтини қайтадан белгилаш орқали амалга оширилади.
Белгиланган вақтдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди.
Мурожаат қилувчи нотариус томонидан белгиланган вақтда қабул қилиниши лозим.
Мурожаат қилувчи нотариус томонидан қабул қилинганда, муайян камчиликлар сабабли тегишли нотариал ҳаракатларни амалга ошириш имкони йўқлиги аниқланган тақдирда, мазкур камчиликларни дарҳол бартараф этиш чоралари кўрилади. Аниқланган камчиликларни дарҳол бартараф этиш имкони бўлмаган тақдирда, мурожаат қилувчига кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш учун етарли муддат берилади. Бунда мурожаат қилувчи берилган муддатдан кейин навбатдан ташқари қабул қилинади ва бу ҳақда дафтарга тегишли изоҳ киритилади.

Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish