Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]



Download 0,54 Mb.
bet4/31
Sana17.07.2022
Hajmi0,54 Mb.
#816408
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
Adliya

Олдинги таҳрирга қаранг.
юридик техникумларга қабул қилиш ҳар бир ҳудуднинг «юриспруденция» йўналиши бўйича профессионал маълумотга эга бўлган кадрларга бўлган эҳтиёжини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган квоталар, мутахассислик ва касблари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари асосида амалга оширилади;
(7-банд «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2020 й., 06/20/5987/0521-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб юридик коллежлари битирувчилари ТДЮУга ҳудудий адлия органларининг йўлланмалари бўйича кириш тест синовларисиз якка тартибдаги суҳбат ўтказиш орқали бакалаврларни тайёрлашнинг махсус уч йиллик дастури бўйича ва ўқишнинг тугашидан сўнг тақсимотга мувофиқ уч йил давомида узлуксиз ишлаб бериш мажбуриятини олган ҳолда киришга ҳақли;
(7-банд «а» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2020 й., 06/20/5987/0521-сон)
қайта ташкил қилинаётган юридик коллежлар ва академик лицейнинг 3 курс ўқувчиларининг ўқиши уларни таълимнинг ўхшаш йўналишлари бўйича яқин жойлашган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейнинг ўқувчилар контингентига қўшиш йўли билан ушбу таълим муассасаларида тамомланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) ТДЮУ магистратурасига талабаларни тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрларини, магистратура мутахассисликларини университетнинг илмий-педагогик салоҳияти ва моддий-техник базаси имкониятларини ҳисобга олган ҳолда Адлия вазирлиги билан келишган холда ТДЮУ томонидан белгилаш;
(7-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2020 й., 06/20/5987/0521-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2020 й., 06/20/5987/0521-сон)
г) ТДЮУнинг бошқарув ходимлари, профессор-ўқитувчилари, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳисобидан ўрнатиладиган ҳар ойлик устамалар миқдорини икки бараварга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази негизида ТДЮУ ҳузурида Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказини (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) тузиш, унда қуйидагиларни:
(7-банднинг «д» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июлдаги ПФ-5475-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2018 й., 06/18/5475/1489-сон)
олий маълумотга эга мутахассисларни юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курслари;
халқаро стандартлар бўйича юридик кадрларни касб-ҳунарга ўқитиш юзасидан халқаро тижорат фаолияти, халқаро арбитражлар ва суд низоларини ҳуқуқий таъминлашни ўз ичига олган қисқа муддатли ўқув курслари;
ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс берувчи педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларини ташкил этиш.
8. Белгилансинки:
Марказда юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш тўлов-контракт асосида олти ой муддатда, имтиҳон натижалари бўйича белгиланган намунада диплом берган ҳолда амалга оширилади;
юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тугатган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахслар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизматларида ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ойлик муддатда Вазирлар Маҳкамасига Марказнинг фаолиятини ташкиллаштириш, шунингдек юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлашга рухсат этиладиган олий таълим йўналишлари рўйхатини тасдиқлаш бўйича таклифларни киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2018 йил 1 июлгача 9-иловага мувофиқ касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейни бино ва иншоотлари, моддий-техник воситалари, ўқув ускуналари ва бошқа мулклари билан бирга оператив бошқариш ҳуқуқи билан бепул топширсин, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги эса уларни қабул қилиб олсин;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда юридик коллежларга айланаётган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейнинг бўшатилаётган педагог кадрларининг мутахассислигига мувофиқ ишга жойлаштирилишини таъминласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Madaniyat va ma’rifat» телерадиоканали» ДУК таркибида унинг умумий штат сони доирасида эфир вақтини мақбуллаштириш ҳисобидан «Huquqiy axborot» телестудиясини ташкил этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Huquqiy axborot» телестудиясини, энг аввало, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг, шунингдек қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмуни ва аҳамиятини аҳолига етказишга қаратилган сифатли эфир материаллари билан таъминлаб борсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг қуйидагилар ҳақидаги таклифлари маъқуллансин:

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish