Олдинги таҳрирга қаранг.
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қиладиган самарали фуқаролик-ҳуқуқий механизмларни жорий қилиш ва ривожлантириш;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2020 й., 06/20/5997/0634-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини ошириш бўйича тизимли ва изчил чоралар кўриш.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 июндаги ПФ-6003-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.06.2020 й., 06/20/6003/0708-сон)
10. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
1) ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини юритиш, ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини ошириш соҳасида:
конституциявий нормаларни амалга ошириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, жамиятда қонунга риоя этиш ва ҳурмат руҳини мустаҳкамлаш мақсадида ҳуқуқий сиёсатнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлашга қаратилган изчил ҳуқуқий сиёсатни такомиллаштиради;
(10-банднинг 1-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сонли Фармонига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2020 й., 06/20/5997/0634-сон)
ҳуқуқий базани ислоҳ қилишнинг ўрта муддатли ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқади;
ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини бошқаради ва мувофиқлаштиради;
давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқ ижодкорлиги масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва услубий раҳбарликни амалга оширади;
давлат органлари ва ташкилотлари ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятининг мониторинги ва таҳлилини амалга оширади;
қонунларни тайёрлаш ва қабул қилиш зарурияти масалаларининг олдиндан келишувини амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни қонунчиликка, халқаро шартномалар нормаларига, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини, уларни коррупцияга, бошқа ҳуқуқбузарликларни содир этишга шарт-шароит яратувчи, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий этувчи қоидалар ва нормаларни аниқлаш нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказади;
(10-банд 1-кичик бандининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2020 й., 06/20/5997/0634-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари бўйича ва ўз ташаббусига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда киритади;
қонун ҳужжатларидаги ҳуқуқий нуқсонларни, коррупцияга, бошқа ҳуқуқбузарликларни содир этишга шарт-шароит яратувчи, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий этувчи қоидалар ва нормаларни аниқлайди ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси, давлат органлари ва бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун киритади;
(10-банд 1-кичик банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
қонуности ҳужжатларига расмий шарҳларнинг лойиҳаларини тайёрлайди ва уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқларига асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий шарҳларининг лойиҳалари бўйича хулосалар беради;
давлат органлари ва ташкилотларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича услубий кўрсатмаларни тасдиқлайди;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартибини белгилайди;
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларини тасдиқлайди;
Do'stlaringiz bilan baham: |