Олдинги таҳрирга қаранг. идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказади;
(10-банд 1-кичик бандининг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2020 й., 06/20/5997/0634-сон) идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрини юритади;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлмаган ҳужжатлар тоифасига киритиш ҳақида қарорлар қабул қилади;
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;
Ҳукумат баённома қарорлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади ва имзолангандан сўнг уларнинг ҳисобини юритади;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш тартибини тасдиқлайди, унга риоя қилиш устидан назоратни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисобини ва қонун ҳужжатларини туркумлаштириш бўйича ишларни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг назорат нусхаларини юритади, уларнинг банкини (фондини) шакллантиради;
Қонунчилик тармоқлари умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлайди, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга классификатор асосида кодлар беради;
адлия органлари ва муассасалари фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича тушунтиришлар беради;
Олдинги таҳрирга қаранг. давлат бошқаруви тизимининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;
(10-банднинг 1-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2020 й., 06/20/5997/0634-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 2) давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида таҳлил ва мониторинг қилиш соҳасида:
давлат бошқарувининг тегишли соҳаларида маъмурий ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишга салбий таъсир ўтказаётган тизимли муаммо ва камчиликларни таҳлил қилади;
давлат бошқаруви тизимининг самарадорлиги ва натижадорлигини аниқлаш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини комплекс ва тизимли мониторинг қилади;
давлат органлари ва ташкилотлари ваколати ва функцияларининг тўлиқ ва сифатли амалга оширилаётганлиги ҳамда белгиланган мақсадларга эришилаётганлигини функционал таҳлил қилади;
таҳлил ва мониторинг натижаларига кўра давлат бошқаруви тизимини, давлат органлари ва ташкилотларининг ташкилий-штат тузилмаларини ва ишлаш механизмларини такомиллаштириш, уларнинг бир бирини такрорловчи функцияларини, ортиқча ва хос бўлмаган вазифалар, функциялар ҳамда ваколатларни чиқариб ташлаш ҳисобига оптималлаштириш ва номарказлаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан улар таркибидаги алоҳида ташкилотларнинг (агентликлар, инспекциялар, марказлар ва бошқалар) вазифа ва функциялари амалга оширилишининг самарадорлиги кўрсаткичларини (индикаторларини) баҳолайди;
маъмурий ислоҳотлар доирасида вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқиладиган янги ташаббусларни кўриб чиқади ва улар бўйича инобатга олиниши мажбурий бўлган хулосалар беради;
давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида тизимли муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
давлат бошқаруви самарадорлигини такомиллаштириш ва ошириш, жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлайди ва тегишли давлат органлари ва ташкилотларига киритади;
хўжалик бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига давлат функцияларини ва алоҳида давлат ваколатларини бериш амалиётини ўрганади, шу асосда қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлайди;
давлат бошқарувида ортиқча сарфлар даражасини пасайтириш, бошқарув қарорларини қабул қилиш фаолиятининг самарадорлигини ва тизимининг очиқлигини ошириш, иқтисодиёт тармоқларига бўлган маъмурий таъсирни янада қисқартириш ва бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш бўйича чораларни кўради;
Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотнинг асосий йўналишларини шакллантириш бўйича таклифларни тайёрлайди, маъмурий ислоҳотни амалга ошириш жараёнида юридик кўмакни амалга оширади;
давлат бошқарувини такомиллаштириш, маъмурий ислоҳотни амалга ошириш соҳасида тадқиқотлар ўтказилишини ташкиллаштиради;
давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари фаолиятини баҳолаш мезонлари тизимини ишлаб чиқишда иштирок этади;
давлат органлари ва ташкилотларининг алоҳида функцияларини нодавлат секторга, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида ўтказиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида таклифларни ишлаб чиқади ва уларнинг таклифлари бўйича хулосалар беради;
(10-банднинг 2-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2020 й., 06/20/5997/0634-сон) 3) қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий раҳбарликни амалга ошириш соҳасида:
қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини ташкиллаштириш масалалари бўйича давлат органлари ва ташкилотларига тушунтиришлар беради ва зарур кўмакни амалга оширади;
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини ташкиллаштирилиши масалалари бўйича услубий кўрсатмаларни ишлаб чиқади;
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси ташкиллаштирилишининг мониторинги ва таҳлилини олиб боради, ушбу соҳадаги муаммоларни бартараф қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
давлат органлари ва ташкилотларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;