Олдинги таҳрирга қаранг. малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлаш ҳуқуқи берилсин.
(3-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги ПФ-6021-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон) 4. 2018 йил 1 майдан бошлаб шундай тартиб жорий этилсинки, унга кўра:
барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилиши лозим;
Олдинги таҳрирга қаранг. норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияга фақат ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича уларни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг хулосаси мавжуд бўлгандагина киритилади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда) ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича ҳудудий адлия органларининг ижобий хулосаси мавжудлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг мажбурий шарти ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг. норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан улар манфаатдор ташкилотлар билан келишилганидан сўнг, шунингдек такроран — Вазирлар Маҳкамаси аппарати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий тузилмаларида уларнинг концептуал қоидалари ўзгартирилганида ўтказилади;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда) вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар агар қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан уларга тегишли ҳужжатни қабул қилиш ёки аниқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш бўйича ваколат берилган бўлса, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишлари мумкин.
5. Белгилансинки, 2019 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1993 йил 17 июнгача қабул қилинган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтмаган умуммажбурий идоравий ҳужжатлар, шу жумладан собиқ СССРнинг идоравий ҳужжатлари ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда мазкур бандга мувофиқ ўз кучини йўқотаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўрнига янгиларини ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирлар режаси лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида маслаҳат органи сифатида жамоатчилик асосида ишлайдиган, фаолияти фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан очиқ мулоқотни ривожлантиришга қаратилган Жамоатчилик кенгаши тузилсин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Жамоатчилик кенгаши таркибини ҳамда унга юклатилган вазифаларни самарали бажаришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Бош прокуратурасининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
а) 9-иловада келтирилган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларига (кейинги ўринларда юридик коллежлар деб юритилади) қуйидаги тартибни ўрнатган ҳолда айлантириш:
юридик коллежларнинг ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштириш, уларга амалий ва ахборот-ресурслари жиҳатдан кўмаклашиш Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда ТДЮУ деб юритилади) томонидан, уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш ва назоратни ташкил этиш ҳамда ташкилий-кадрлар базасини мустаҳкамлаш эса — ҳудудий адлия органлари томонидан амалга оширилади;
Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари лавозими бўйича юридик коллежлари директорлари ҳисобланади;
юридик коллежларни зарур ўқув ва спорт ускуналари, компьютер техникаси ва ахборот-ресурс фондлари билан жиҳозлаш харажатлари таълимга ажратиладиган бюджет маблағлари, шунингдек Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.