Конституциявий монархия давлат бошқарувининг шундай шаклики, бунда монархнинг ҳокимияти конституция бўйича вакиллик органи томонидан чегараланган бўлади. Конституциявий монархия ўрта асрларда Европада рўй берган буржуа инқилоблари натижасида юзага келган. Ҳозирги кунда Дания, Бельгия, Испания, Норвегия, Швеция, Япония каби мамлакатларда давлат бошқаруви конституциявий монархия шаклида ташкил этилган. Давлат бошқарувининг бундай шаклида демократик сиёсий режим мавжуд бўлиши мумкин.
3. Дуалистик (аралаш) монархия. Дуалистик монархияда давлат ҳокимиятини ташкил этиш икки томонлама характерга эга, яъни монарх ижро ҳокимиятига бошчилик қилади, ўзи олдида жавобгар бўлган хукуматни ташкил этади, қонунчилик ҳокимияти эса парламентга тегишли бўлади (Иордания, Марокаш, Малайзия каби давлатларда мавжуд). Шу билан бирга, монарх парламент томонидан қабул қилинган қонунларга мутлоқ вето қўйиш ҳуқуқига эга.
4. Теократик монархия. Бундай бошқарув шакли мавжуд бўлган давлатларда монарх ҳам дунёвий, ҳам диний ҳокимиятга эга бўлади (Ватикан, Саудия Арабистони).
Бошқарув шаклига кўра, давлатлар монархия ва респуб-
ликага бўлинади. “Монархия” юнонча сўздан олинган бўлиб
(«monos» – бир, «arhe» – ҳокимият), якка ҳукмронлик, якка ҳоки-
миятчилик деган маънони англатади.
Монархиянинг қуйидаги белгилари мавжуд:
– монарх давлатни шахсийлаштиради;
– монарх ташқи ва ички сиёсатда давлат бошлиғи
ҳисобланади;
– монарх давлатни ўзи якка бошқаради;
– монарх ҳокимияти муқаддас ва дахлсиз деб эълон
қилинади;
– ҳокимиятни ўрнатиш ва қабул қилишнинг алоҳида тартиби
мавжуд;
– монарх ўз бошқарув фаолияти натижаси учун юридик
жиҳатдан жавобгар бўлмайди.
Монархия олий ҳокимият халқ томонидан сайлаб қўйилган
органларга эмас, балки мерос тариқасида эгаллаган подшо-ҳукм-
дорга тегишли бўлади. Монархия бошқарув шаклига асосланган давлатларда мамлакат бошлиқлари император, хон, подшо,
султон, қирол, қиролича, амир, шоҳ ва бошқа шу каби номлар
билан аталади.
Монарх давлатни танҳо ҳокимлик асосида бошқаради.
Албатта, бу давлатнинг барча ишларини унинг бир ўзи ҳал этар
экан, деган маънони билдирмайди. Турли давлат органларида
хизмат қилувчи кўп сонли маслаҳатчилар, вазирлар, амалдорлар
давлат ишларини бошқаришда иштирок этади. Айни пайтда, энг
муҳим давлат ишлари бўйича монархнинг ўзи ҳукм чиқаришига
тўғри келади. У давлат ҳокимиятининг тўлақонли суверен эгаси-
дир. Монарх ҳокимияти олий мақомга эга бўлиб, у мустақилдир.
У – давлатдаги олий ҳокимият соҳибидир. Монархия ҳокимияти ворислик асосида бир авлоддан иккинчи авлодга мерос бўлиб
ўтади. Ҳокимиятни бир шахсдан иккинчисига ўтишига халқнинг
ҳеч қандай алоқаси бўлмайди, ҳокимиятнинг ҳукмдор томонидан
эгалланиши ва унинг фаолият кўрсатиши махсус маросимлар
орқали амалга оширилади. Монарх муддатсиз, умрбод ҳокимият эгаси ҳисобланади. Лекин, монархлар ағдариб ташланганлиги,
ўлдирилганлиги, бошқа кишилар билан алмаштирилганлигига
тарихда мисоллар кўп. Монарх сиёсий бошқарувда масъулиятдан озод ҳисобланади, яъни у ўз бошқаруви натижалари учун юридик
ва сиёсий жавобгар ҳисобланмайди. Ҳукмдор қоидага кўра,
қуролли кучларнинг бош қўмондони ҳисобланади. Масалан, 1809
йилдаги Швеция давлат бошқаруви тўғрисидаги қонунда Қирол-
нинг хатти-ҳаракатлари қонунга кирмайди, деб кўрсатилган.
Монархиянинг уч тури мавжуд: мутлақ монархия, чеклан-
Do'stlaringiz bilan baham: |