Davlat va huquq nazariyasidan mantiqiy savollarga javoblar


Унитар давлатга хос белгилар



Download 237,06 Kb.
bet52/93
Sana21.02.2022
Hajmi237,06 Kb.
#71819
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   93
Bog'liq
DHN Yakuniy nazariy savollar javobi 2018

Унитар давлатга хос белгилар:

  • қонунчилик, ижроия ва суд ҳокимияти органлари ягона тизимининг мавжудлиги;

  • ягона конституция, қонунчилик, солиқ, молия тизимларининг мавжудлиги;

  • ягона фуқароликнинг жорий этилганлиги;

барча ташқи муносабатлар марказий органлар томонидан амалга оширилиши
Unitar davlat — davlat tuzilishi shakli; bunda davlat hududi tarkibida, federatsiyadan farkli ravishda, federativ birliklar (shtatlar, yerlar) bulmaydi, balki u maʼmuriyxududiy birliklar (tumanlar, viloyatlar, kantonlar va x.k.)ga boʻlingan boʻladi. Mazkur mustaqil qismlar davlat suvereniteta alomatlariga ega emas. Bunday davlatda oliy organlarning yagona tizimi hamda yagona qonunchilik (Konstitutsiya, fuqarolik, oliy davlat xrkimiyati) buladi. Barcha Unitar davlatlarga xos bulgan markazlashtirish turli shakllarda va turli darajada namoyon bulishi mumkin. Baʼzi mamlakatlarda mahalliy organlar umuman boʻlmaydi va maʼmuriyhududiy boʻlinmalar markaziy hokimiyat vakillari tomonidan boshqariladi. Boshqa davlatlarda mahalliy organlar tashkil etiladiyu, lekin ular (bevosita yoki bilvosita) markaziy hokimiyat nazorati ostida buladi. Markaziy hokimiyat mahalliy organlar ustidan nazoratning qanday turini amalga oshirishiga qarab, Unitar davlatlar markazlashgan va markazlashmaganga bulinadi. Markazlashgan Unitar davlatda mahalliy organlarning markazga buysunishi markazdan tayinlanadigan mansabdor shaxslar orqali amalga oshiriladi. Markazlashmagan Unitar davlatda mahalliy organlar markaziy organlardan mustaqil ravishda shakllantiriladi, shuning uchun ular oʻrtasidagi huquqiy munosabatlar markazlashmagan asoslarda oʻrnatiladi. Unitar davlat tarkibida davlat belgilari mavjud milliyhududiy tuzilmalar ham boʻlishi mumkin, mas, muxtor viloyat, muxtor respublika. Oʻzbekiston — Unitar davlat Uning tarkibida davlat tuzilishiga xos belgilari mavjud bulgan Qoraqalpogʻiston Respublikasi bor.
Унитар (ягона, лотинча «unus» – «бир» сўзидан олинган) дав­лат оддий тузилишга эга яхлит давлат бўлиб, тўла сиёсий бирлик эканлиги билан бошқалардан фарқ қилади. Унитар давлатларнинг аксарияти муайян маъмурий-ҳудудий бўлиниш (туманлар, вилоят­лар, кантонлар)га эга. Бироқ мазкур мустақил қисмлар давлат суве­ренитети аломатларига эга эмас. Бундай давлатда олий органлар­нинг ягона тизими ҳамда ягона қонунчилик мавжуд бўлади. Унитар давлатнинг яхши томони шундаки, унинг тузилиши содда бўлиб, олий ҳокимият тўлалигича унинг тасарруфида бўлади.
Барча унитар давлатларга хос бўлган марказлаштириш турли шаклларда ва турли даражада намоён бўлиши мумкин. Баъзи мам­лакатларда маҳаллий органлар умуман бўлмайди ва маъмурий-ҳу­дудий бўлинмалар марказий ҳокимият тайинлаган вакиллар томо­нидан бошқарилади.
Бошқа давлатларда маҳаллий органлар ташкил этилади, лекин улар (бевосита ёки билвосита) марказий ҳокимият назорати остида бўлади. Марказий ҳокимият маҳаллий органлар устидан назорат­нинг қай турини амалга оширишига қараб, унитар давлатлар мар­казлашган (Буюк Британия, Швеция, Дания ва бошқалар) ва мар­казлашмаган (Франция, Италия, Испания ва бошқалар)га бўлинади3.
Бундан ташқари, баъзи унитар давлатларда бир ёки бир неча ҳудудий бўлинмаларга бошқалардан имтиёзлироқ ҳуқуқий мақом берилиши мумкин. Бундай унитар давлат нисбий маъмурий мус­тақил мухторият (автономия)га эга бўлади. Давлат тузилишининг юқоридаги шакли ҳудудий бўлинмаларнинг махсус манфаатларини ҳисобга олиш зарур бўлган жойларда қўлланилади. Мазкур автоном тузилмаларда ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи бошқа аҳолига қараганда кенгроқ бўлади. Бироқ мухториятлар мустақиллигига марказий ҳо­кимият белгилаган доирадагина йўл қўйилади.
Мухториятлар қадимги замонлардан буён маълум. Жумладан, саноатлашишгача бўлган жамиятда мухторият империялар доира­сида мавжуд бўлган. Империя – давлатлараро бирлашиш шакли эмас, шунингдек, мураккаб давлат тузилишининг махсус шакли ҳам эмас. Бу аслида унитар давлат бўлиб, унга кирувчи ўз суверените­тини йўқотган этник-сиёсий тузилмалар мухторияти бундай дав­латга хос хусусиятлардандир. Саноат юксак тараққиётга эришган даврда империялар парчаланиб кетади. Зеро, империя доирасида сиёсий мавжуд бўлган этнослар ўзларининг суверен давлатларини барпо этишга интилади.
Яна бир жиҳатни ҳисобга олиш керак бўлади. Унитаризм ер эгаликлари, князлик ва бошқаларга бўлиниб кетган феодал тарқоқ­лигига нисбатан ўз даври учун илғор ҳодиса ҳисобланган. Зеро, у ягона бозорнинг вужудга келиши, буржуа иқтисодий муносабатла­рининг ривожи учун йўл очиб берган. Лекин капитализмнинг ри­вожланиб бориши, фан-техника тараққиёти билан, янги иқтисодий муаммоларнинг пайдо бўлиши ва бошқа омиллар туфайли интегра­ция жараёнлари бошланиб кетади. Булар эса мураккаб давлатлар ва уларнинг тузилмалари – федерация, конфедерация, ҳамдўстлик ва ҳоказоларни юзага келтиради.
61-SAVOL:
. Монархия давлат бошқарувининг шакли сифатида ўзига хос хусусиятлари ва турларини қилинг. Мисоллар келтиринг
Ikkalasini bitta qilib monarxiya mavzusini to’liq o’qiysilar.

Download 237,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish