62
Давлат органлари қарорлари, мансабдор шахсларнинг
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъ му рий судларга шикоят қилиш тартиби
қонуний ҳи соб ла на ди. Агар қонуности норматив ҳуж жат ла ри да ёки
шартно мада белгиланган айрим қоидаларнинг қонунга зидлиги аниқ-
ланса, суд қа рор чиқаришда қонунга асосланади.
Низоли му но са батни тартибга солувчи ҳуқуқ нормалари бўлмаган
тақдирда суд МСИЮтК 15-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ
шунга
ўхшаш му но са батларни тартибга соладиган ҳуқуқ нормаларини татбиқ
этади, борди-ю, бундай нормалар ҳам бўлмаса, низони қонунларнинг
умумий асослари ва мазмунига таяниб ҳал этади.
Қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган
ва тарафларнинг ҳуқуқ ва маж бу ри ятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқ-
ловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳи соб ла на ди. Қарор
иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас.
Қарор далилларнинг алоқадорлиги ва мақбуллиги ҳақидаги
МСИЮтК нинг 70, 71-моддалари талабларини инобатга олган ҳолда
асослантирилган бўлиши керак.
Қарорнинг асоси учун суд то мо ни дан муҳокама қилинган ва баҳо берил-
ган далилларгина олиниши лозим. Қонунни бузган ҳолда олинган далил-
лар юридик кучга эга эмас ва қарорга асос қилиб олиниши мумкин эмас.
Суд иш учун аҳамиятли бўлган у ёки бу ҳолатни тасдиқловчи далил-
ларни қайд этиш билан чегараланмасдан, балки, ушбу далилларнинг
мазмунини ҳам баён этиши шарт.
Агар суд далилларнинг ҳар бирини алоҳида ва
уларни биргаликда
баҳолаб, тақдим этилган у ёки бу ҳуж жатлар, тарафлар вакилларининг
кўрсатмалари, бошқа аниқ маълумотлар тарафлар ўзларининг талаб ёки
эътирозларини асослаган ҳолатларни тасдиқламаслигини аниқласа, у
ўзининг бу ҳақдаги хулосасини қарорда ишончли асослаши лозим.
Экспертнинг хулосаси бошқа далилларга нисбатан имтиёзга эга
бўлмайди ва суд учун мажбурий ҳисобланмайди. У бошқа далиллар
билан биргаликда баҳоланиши лозим. Эксперт хулосасига баҳо қарор-
нинг асослантирувчи қисмида берилиши керак. Эксперт хулосаси билан
келишмаганликни суд асослантириши лозим.
Қарорда эксперт хулосасига ҳавола қилинганда ушбу хулоса билан
иш учун аҳамиятли ҳисобланган қайси фактлар тасдиқланганлиги кўрса-
тилиши лозим.
Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган
кучга эга
эмас. Жавобгар то мо ни дан даъво тан олинган бўлса, қарорда бунга суд
мажлисида аниқланган ишнинг ҳа қи қий ҳолатлари инобатга олиниб,
баҳо берилиши керак.
63
II БОБ
Қарор қабул қилишда суд қуйидагиларни аниқлаши лозим:
ишда иштирок этувчи шахслар кўрсатаётган ҳолатлар мавжуд
бўлганми ва улар қандай далиллар билан тасдиқланади;
судда ишни тўғри ҳал этиш учун аҳамиятли бўлган бошқа аниқ
ҳолатлар ва уларни тасдиқловчи далиллар аниқланганми;
суд то мо ни дан аниқланган ҳолатлардан келиб чиқувчи
низоли
ҳуқуқий му но са батларнинг характери, шунингдек қа рор қабул
қилишда қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқий нормалар.
Суд қайси қонун қўлланилиши лозимлиги масаласини ҳал этишда
ушбу низо бўйича ишда иштирок этувчи шахс лар нинг важлари билан
боғлиқ бўлган, аммо улар ҳавола этмаган қонунларни ҳам қўллашга
ҳақли. Тарафларнинг му но са батини тўғри малакалаш қонуний қа рор
қабул қилишнинг мажбурий шартидир.
Суд қарорни баён этишда МСИЮтКнинг 158-моддасида кўрсатилган
кетма-кетликка (кириш, баён қилиш, асослантирувчи ва хулоса қисм-
ларининг мавжудлигига, уларнинг мазмунига) риоя қилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: