Давлат органлари қарорлари, мансабДор шахсларнинг ҳаракатлари



Download 1,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/130
Sana24.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#190260
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   130
Bog'liq
MAMURIY SHIKOYAT BERISH TARTIBI

ҳал қилув 
қарорининг 
қисмлари
кириш
баён
асослантирувчи
хулоса
Кейинчалик ҳал қилув қарорини ижро этишда ноаниқликлар ва 
низолар бўлмаслиги учун суд қарорида унинг кириш, баён қилиш, 
асослантирувчи ва хулоса қисмларини аниқ ифодалаши лозим.
Ҳал қилув қарорининг кириш қисмида қарорни қабул қилган 
суднинг номи, суд таркиби, ишнинг тартиб рақами, суд муҳокамаси 
санаси ва жойи, ишда иштирок этувчи шахс лар нинг номи, низо 
предмети, суд мажли сида қатнашаётган шахс лар нинг ваколатлари 
кўрсатилган ҳолда фамилия лари, шунингдек ишнинг ёпиқ ёки очиқ, 
сайёр суд мажлисида кўриб чиқилганлиги кўрсатилади.
Низо юридик шахслар иштирокида кўрилганда, уларнинг номланиши 
қисқартирилмасдан, тўлиқ кўрсатилади.


64
Давлат органлари қарорлари, мансабдор шахсларнинг
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъ му рий судларга шикоят қилиш тартиби
Қарорнинг баён қилиш қисми ишда иштирок этувчи шахс лар нинг 
арз қилинган талаблари ва эътирозлари, тушунтиришлари, аризалари ва 
илтимосномаларининг қисқача баёниниўз ичига олиши лозим.
Қарорнинг асослантирувчи қисмида ишнинг суд то мо ни дан аниқ-
лан ган ҳолатлари, суд хулосалари асосланилган далиллар, суд то мо ни-
дан у ёки бу далилни рад этишга сабаб бўлган важлар, мазкур низо ни 
ҳал этишда суд то мо ни дан қўлланилган моддий ва процессуал ҳуқуқ 
нормалари, шунингдек Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Олий суди Пленуми-
нинг қарорлари кўрсатилади.
Ишда учинчи шахслар иштирок этганда суднинг қарорларида 
МСИЮтКга мувофиқ низо предметига нисбатан мустақил талаб билан 
арз қилган ёхуд арз қилмаган учинчи шахс нинг процессуал мақоми аниқ 
белгиланиши лозим. Шунга боғлиқ ҳолда суд то мо ни дан қарорнинг 
асослантирувчи ва хулоса қисми шакллантирилади.
Аризачи то мо ни дан арз қилинган талабнинг предмети ёки асоси 
ўзгартирилиши қарорда ёритилиши керак. Ариза (шикоят)предметини, 
асосини ўзгартиришга бўлган хоҳиш ёзма равишда ифодаланган бўлиши 
ва суд мажлисининг баённомасида қайд этилиши керак.
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисми суд муҳокамаси предмети ҳи-
собланган барча талаблар бўйича тугалланган ва якуний жавобни ўз 
ичига олган бўлиши зарур.
Муқобил, шунингдек шарт билан қа рор қабул қилишга, қарорни 
тарафлар то мо ни дан келгусида қандайдир ҳа ра кат лар ни бажариш, 
қандайдир ҳолатнинг юз бериши ёки юз бермаслигига боғлиқ ҳолда 
қабул қилишга йўл қўйилмайди.
Бир неча жавобгарларга нисбатан қа рор қабул қилишда қарорнинг 
хулоса қисмида уларнинг ҳар бирининг жавобгарлик даражаси кўрса-
тилган бўлиши лозим.
Шу билан биргаликда суд ишга жалб қилинмаган шахс лар нинг ҳуқуқ 
ва маж бу ри ятлари ҳақидаги масалани ҳал этишга ҳақли эмас.
Қарор фақат суд муҳокамасида қатнашган судья (судьялар) то мо ни-
дан қабул қи ли ни ши мумкин. 
Ишни кўришда қатнашган судья то мо ни дан имзоланмаган ёки ишни 
кўришда қатнашмаган бошқа судьялар то мо ни дан имзоланган қа рор 
бекор қи ли ни ши лозим.
Суднинг ҳал қилув қарори раислик қилувчи то мо ни дан суд муҳока-
маси тугалланган суд мажлисининг ўзида фақат хулоса қисми ўқиб 
эшиттирилади. Ҳал қилув қарорининг ўқиб эшиттириладиган хулоса 


65
II БОБ
қисми ҳал қилув қарорини қабул қилишда иштирок этган барча судьялар 
то мо ни дан имзоланади ва ишга қўшиб қўйилади. 
Ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда тузиш ва имзолаш беш кундан кўп 
бўлмаган муддатга кечиктирилиши мумкин. 

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish