олувчи”га топширишини, шартнома муддати тугаганда, муддатидан аввал бекор қилинганда ёки
ҳақиқий эмас деб топилганда “Ижарага олувчи”нинг “объект”ни “Балансда сақловчи”га қайтариб
топширишини ташкиллаштириш ва амалга ошириш;
- “Ижарага олувчи”нинг шартномавий мажбуриятларни белгиланган тартиб ва муддатларда,
тўлиқ ва оғишмай бажариши устидан назоратни амалга ошириш;
- “Объект”га “Ижарага олувчи” томонидан етказилган зарарларни ундириш чораларини кўриш;
-
транзит
ҳисоб-рақамига
“Ижарага
олувчи”дан
келиб
тушган
ижара
тўлови
маблағларинибелгиланган муддат ва тартибларда тақсимлаш;
- “Ижарага олувчи”нинг шартноманинг амал қилиш муддати тугаши муносабати билан унинг
амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги қонунчиликда белгиланган муддатда киритилган
сўровини кўриб чиқиш ва натижаси тўғрисида қонуний қарор қабул қилиш;
- “Ижарага олувчи”
томонидан шартнома шартлари, жумладан ижара тўлови муддатлари
бузилганда қонунчиликда белгиланган тартибда шартномани муддатидан аввал бекор қилиш,
“Ижарага олувчи”ни ижара “объекти”дан мажбурий чиқариш ва қарздорликни ҳамда ҳисобланган
пеня суммаларини мажбурий ундириш чораларини кўриш;
-
“Балансда
сақловчи”шартномавий
ҳуқуқларидан
фойдаланишдан
воз
кечмаган
вамажбуриятларини бажаришни зиммасидан соқит қилмаган ҳолда унинг балансидаги давлат
мулкига нисбатан мулкий ҳуқуқлари бузилмаслиги ва қонуний манфаатларига зарар етмаслигини
кафолатлаб, ижарага берилган давлат мулкига нисбатан ўзининг шартномавий ҳуқуқларини амалга
оширишига кўмаклашиш;
- ҳар чоракда камида бир маротаба ижара “объект”ларини хатловдан ўтказиб, давлат мулки
(қисми)ни шартномага киритмасдан ижарага бериш, “объект” параметрлари (ҳажми, миқдори,сони)
кам кўрсатиш ва бошқа ғайриҳуқуқий йўллар билан қонун бузилиши ҳолатлари
мавжудлигини
текшириш;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятларни ҳам амалга ошириш.
6.3. “Ижарага олувчи” қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- шартнома шартларига мувофиқ “объект”ни “Балансда сақловчи”дан қабул қилиб олиш;
- “объект”ни жорий таъмирлаш ишларини ўз кучи ва ўз ҳисобидан амалга оширишда ўз
харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат қурилиш вазирлигининг ваколатли хизмати
экспертизаси хулосасини тақдим этган ҳолда “Ижарага берувчи”дан “Балансда сақловчи”га
ҳисобланадиган ижара тўлови суммасини камайтиришни сўраш;
- ўз мажбуриятларини муддатида, тўлиқ бажариб келганда ижара шартномасининг муддатини
узайтириш ҳуқуқидан фойдаланиш;
- қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиш.
6.4. “Ижарага олувчи”нинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
- ижара шартномаси электрон аукцион натижаси бўйича тузилиб, имзолангандан
кейинтайёрланиб тақдим этилган шартноманинг 1, 2 ва 3-иловаларини 5 (беш) кунлик муддат ичида
имзолаб, муҳр билан тасдиқлаб қайтариш;
- “Объект”дан фойдаланишда амалдаги санитария-гигиена, техника ва ёнғин хавфсизлиги
қоидаларига амал қилган холда иш ташкил этишни ўз зиммасига олиш;
- “объект”дан фақат белгиланган йўналиш (мақсад)ларда
фойдаланиш, уни яроқли ва соз
ҳолатда сақлаш, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ва “объект”ни сақлаш бўйича харажатларни
“Балансда сақловчи”га қоплаш;
- “Объект”ни тиклаш ёки мукаммал таъмирлашни, жумладан, уни ўз эҳтиёжлари учун қайта
жиҳозлаш ёки мослаштиришни фақат “Ижарага берувчи” ва “Балансда сақловчи”нинг розилиги
билан амалга ошириш;
- “Объект” гаровга қўйилмаслигини ва бошқача тарзда
учинчи шахслар томонидан
фойдаланилмаслигини таъминлаш;
- шартномада белгиланган тартиб ва муддатларда ижара тўловини бевосита “Ижарага
берувчи”нинг транзит ҳисоб-рақамига юз фоиз олдиндан тўлаш тартибида амалга ошириш;
- шартномани муддатидан олдин бекор қилиш истаги ҳақида камида 10 (ўн) кун олдин
“Ижарага берувчи” ва “Балансда сақловчи”ни ёзма равишда огоҳлантириш;
- “Объект” Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари ва қарорлари
асосида хусусийлаштирилган тақдирда, ижара шартномасини муддатидан аввал бекор қилиб,
объектсотилган кундан сўнг кечи билан 10 (ўн) кун ичида “объект”ни белгиланган тартибда
“Балансда сақловчи”га қайтариб топшириш;
- ижара муддати тугагач узоғи билан 10 (ўн) кун ичида “объект”ни “Баланс сақловчи”га
далолатнома асосида қайтариб топшириш;
- “Объект”га зарар етказилганда бу ҳақда “Балансда сақловчи”га ёзма
хабар бериш ва
етказилган зарарни ихтиёрий равишда қоплаш (тиклаш);
- ижарага олинган “объект” қайтарилаётганда камчиликлар аниқланган тақдирда (қонунда
назарда тутилган ҳоллардан ташқари) “объект”ни икки ҳафта муддат ичида топширилган пайтдаги
ҳолатига келтириш ёки ваколатли ташкилотлар томонидан ҳисобланган зарар миқдорини қоплаш;
- банк ҳисоб реквизитлари, яшаш манзили ва фаолият турлари ўзгарганда “Ижарага
берувчи”ни бу ҳақда дарҳол хабардор қилиш;
- “Объект”ни сақлаш бўйича тегишли меъёрий ҳужжатлар асосида ҳисобланган сарф-
ҳаражатлар (коммунал ва фойдаланиш хизматлари, ер солиғи, электр энергия таъминоти ва ҳ.к)ни
қоплаш, лозим бўлган ҳолларда коммунал ва фойдаланиш хизматларини кўрсатиш ва электр энергия
таъминоти бўйича “Балансда сақловчи” билан алоҳида шартнома тузиш;
- коммунал ва фойдаланиш хизматлари бўйича тўловларни, шу жумладан амортизация
ажратмалари (мавжуд бўлганда)ни “Балансда сақловчи”га ўзаро тузилган шартномада кўрсатилган
миқдор, тартиб ва муддатларда тўлаш;
- зарур бўлган тақдирда, электр энергияси, сув ва газни ҳисобга олиш учун ҳисоблаш
ускуналарини ўрнатишни ва тўловларни “Балансда сақловчи” ёки тегишли идоралар билан тузилган
алоҳида шартномаларга
асосан амалга ошириш;
- “Объект”да ўзининг айби билан коммунал авария ҳолати юз берса, уни тузатиш ва таъмирлаш
ишларини ўз маблағи ҳисобидан амалга ошириш;
- “Объект”да бир йилдан кўп муддатга ижарага берилганда шартномани “Ижарага берувчи”
томонидан рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб беш кун ичида Давлат рўйхатидан ўтказиш;
- шартнома бекор қилинганда 10 кунлик муддат ичида ижарага олинган “объект”ни “Балансда
сақловчи”га топшириш;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятларни ҳам бажариш.
6.5. Балансда сақловчининг ижара муносабатларидаги иштироки:
“Объект” электрон савдо платформаси орқали ижарага берилганда “Ижарага берувчи” ижара
муносабатларида “Балансда сақловчи”нинг қонуний манфаатларига зарар етказилмаслиги учун ўзи
орқали манфаатлари ҳимоясида ҳаракат қилишини таъминлайди. Бунда, “Ижарага берувчи” ўзининг
шартномавий ҳуқуқларидан фойдаланишдан воз кечмайди ва мажбуриятларини бажаришни
зиммасидан соқит қилмайди.
“Балансда сақловчи” ижарага берилган мулкка нисбатан “Ижарага берувчи”нинг рухсати ёки
хабардорлигида унинг тегишли шартномавий ҳуқуқларини амалга оширади ҳамда шартномада
белгиланган вазифаларни бажаради.
“Балансда сақловчи” шартномада белгиланган вазифаларни бажармагани оқибатида “Ижарага
олувчи”га, “Ижарага олувчи” шартномавий мажбуриятларини бажармагани оқибатида “Балансда
сақловчи”га
етказган
зарарларни
ихтиёрийлик
асосида
қоплайди.
Ўзаро
келишувга
эришилмагантақдирда зарарни қоплаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда суд орқали
амалга оширилади.
“Балансд сақловчи” “Ижарага олувчи”нинг ижара “объекти”дан фойдаланиш имкониятини
чекламаган ҳолда “объект”га нисбатан қонунчиликда белгиланган мулкдор ҳуқуқини сақлаб қолади.
“Ижарага берувчи” ва “Ижарага олувчи” “Балансда сақловчи”нинг мазкур шартнома юзасидан
ҳар қандай мурожаатини қабул қилиш, кўриб чиқиш, натижаси бўйича мурожаатни қаноатлантириш
ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилиб, бу ҳақда ёзма
жавоб беришга, сўралган ахборот ва
маълумотларни тақдим этишга мажбур.
Do'stlaringiz bilan baham: