Давлат бюджетининг шаклланиши ва ишлатилиши мундарижа



Download 0,57 Mb.
bet9/10
Sana23.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#155396
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
давлат бюджети таркиби ва уни такомиллаштириш йўллари

Кўрсаткичлар

Улчов
бирлиги

2009
йил

2010
Йил

2011
йил

2012
йил

Ялпи худудий махсулот амалдаги бахода

млн.сум

3731935,4

4865095,0

5879473,4

7538106,3

Маҳаллий бюджет даромадлари режаси

млн.сум

583108,3

765755,1

1089370,7

1136088,8

хакикатда

млн.сум

589964,9

772711,9

1103489,6

1147926,5

Агарда Қашқадарё вилоятининг маҳаллий бюджетининг даромадлар қисмини таҳлил қиладиган бўлсак, 2009 йилда қўшимча қиймат солиғигининг жами даромаддаги улуши 40,7% бўлган бўлса, 2012 йилга келиб ушбу кўрсаткич 31,7%га тенг бўлган. Фойда солиғининг улуши ҳам 2009 йилга қараганда 3,8 бирликка камайган (2009 йилда 14,1%, 2012 йилда 10,3%). 2012 йилга келиб фуқаролар даромадлар солиғининг жами даромаддаги улушининг кескин ошанлигини кўриш мумкин, яъни 2009 йил ушбу солиқ турининг улуши 8.4% га тенг бўлган бўлса, 2012 йилга келиб 15,3 % га етган.


2 ЖАДВАЛ. Қашқадарё вилоятини маҳаллий бюджетининг даромадлар қисми таркиби (2009-2012 йиллар)


2009

2010

2011

2012

Жами даромадлар йигиндиси

589964,9

772711,9

1103489,6

1147926,5

Кушимча киймат солиги

240254,9

287200,4

481835,8

363557,1

Фойда солиги

83282,5

71790,6

63776,3

117684,3

Акцизлар

12323,4

14434,6

12278,4

12200,0

Фукоролар даромади солиги

49342,6

119234,5

146881,5

175530,4

Патент

5868,8

3925,6

8945,3

5795,3

Махаллий соликлар

16241,7

24823,3

33472,2

42240,3

Ер солиги

19241,4

28121,8

38452,9

32013,8

Юридик шахслардан мол - мулк солиги

45912,4

71823,1

106824,4

114281,6

Жисмоний шахслардан мол - мулк солиги

4023,0

5777,3

8066,6

11479,7

Сув учун тулов

2962,5

3713,4

5470,8

9238,5

Давлат божи

2743,5

5251,1

7443,5

8289,8

Инфраструктура

76428,2

92265,8

119671,9

172637,9

Ягона солик

26491,9

33531,3

50333,4

57195,0

Бошка солик ва тушумлар

4848,1

10819,2

20036,4

25782,8



2.2. Ўзбекистон Республикаси бюджетининг харажатлари шаклланиши ва унинг таркиби


Давлат бюджетининг харажатлари умумий молиявий категория бўлган бюджетнинг кўринишларидан бири бўлиб, унга тегишли бўлган умумий хусусиятларга эгадир, яъни улар тақсимлаш характерига эга, ифодаланишнинг пул шакли хос, пул фондлари-нинг амал қилиши билан боғланган ва давлат томонидан ташкил қилинади. Шу билан биргаликда Давлат бюджетининг харажатлари бир бутуннинг ўзига хос қисми бўлганлиги учун улар давлатнинг марказлаштирилган пул фондлари маблағларидан фойдаланиш ва тегишли фондларни шакллантириш билан боғлиқдир. Бу тақсим-лаш муносабатларининг моддий-буюмлашган шакли турли соҳа-ларга йўналтирилаётган бюджет маблағларининг ҳаракатидан иборат.
Давлат бюджетининг харажатлари харажатларнинг конкрет турлари орқали намоён бўлади. Бюджет харажатлари конкрет тур-ларининг хилма-хиллиги эса, ўз навбатида, қуйидаги омилларнинг мавжудлиги билан белгиланади: давлатнинг иқтисодий табиати ва функциялари; мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт дара-жаси; бюджетнинг миллий иқтисодиёт билан боғланганлиги; иқ-тисодий муносабатларнинг ривожланганлик даражаси; бюджет маблағларининг намоён бўлиш шакллари ва ҳ. к.
Жамиятнинг иқтисодий ҳаётида бюджет харажатларининг ро-ли ва аҳамиятини аниқлаш учун уларни маълум белгиларга кўра туркумлаштириш мақсадга мувофиқ. Улар ўзларининг иқтисодий мазмуни, ижтимоий такрор ишлаб чиқаришдаги роли, ишлаб чиқа-риш тармоқлари ва фаолият турлари, ижтимоий мўлжалланганлиги бўйича ва маълум мақсадларига кўра алоҳида гуруҳларга ажрати-лиши мумкин.
Энг аввало, ўзининг иқтисодий мазмунига кўра, Давлат бюджетининг харажатлари капитал ва жорий харажатларга бўлинади.
Бюджетнинг капитал харажатлари инновацион ва инвести-цион фаолиятга йўналтирилган харажатлардир. Бу харажатларнинг таркибига:
а) тасдиқланган инвестицион дастурга мувофиқ ҳаракатдаги ёки янгидан ташкил этилаётган юридик шахсларга инвестициялар учун мўлжалланган харажатлар;
б) юридик шахсларга инвестицион мақсадлар учун бюджет кредитлари сифатида бериладиган маблағлар;
в) кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўл-ган капитал таъмирлашни амалга ошириш харажатлари ва шу би-лан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар;
г) амалга оширилиши давлат мулкига тегишли бўлган мулкни ошириш ёки уни янгидан яратишга олиб келадиган харажатлар;
д) Давлат бюджети харажатларининг иқтисодий туркумлани-шига мувофиқ бюджетнинг капитал харажатлари таркибига кири-тиладиган бошқа харажатлар.
Давлат бюджетининг капитал харажатлари таркибида Тараққиёт бюджети шакллантирилиши мумкин.
Давлат ҳокимият органлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, бюджет ташкилотларининг жорий фаолиятини таъмин-лашга йўналтирилган бюджет харажатлари, бошқа бюджетлар ва иқтисодиёт алоҳида тармоқларига дотация, субсидия ва субвенция шаклида кўрсатиладиган давлат томонидан қўллаб-қувватлаш би-лан боғлиқ бўлган харажатлар ва Давлат бюджети харажатларининг туркумланишига мувофиқ капитал харажатларнинг таркибига ки-ритилмаган бошқа харажатлар бюджетнинг жорий харажатлари дейилади.
Такрор ишлаб чиқаришдаги ролига кўра, Давлат бюджетининг харажатлари миллий иқтисодиётга (хўжаликка) қилинадиган хара-жатлар ва ижтимоий соҳа ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб-қув-ватлаш харажатларига бўлинади. Бу харажатларга, энг аввало, дав-лат корхоналари ва давлат улуши бор бўлган корхоналарнинг устав капиталини шакллантириш, уларни янада кенгайтириш ва ривож-лантириш, давлат моддий захираларини яратиш харажатлари кира-ди. Бюджетнинг ижтимоий соҳа ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари ҳам ижтимоий жиҳатдан зарур бўлган харажатлардир. Бу харажатлар истеъмол фондларини шакллан-тириш билан боғлиқ. Уларнинг бир қисми жамият аъзоларининг индивидуаль эҳтиёжларини, бошқа бир қисми эса бутун жамиятнинг эҳтиёжларини қондиришга мўлжалланган. Бу ерда Давлат бюджетининг харажатлари ижтимоий истеъмол фондларини (мам-лакатнинг мудофаа фонди, илмий тадқиқотлар фонди ва бошқалар) шакллантиришни тўлиқ, шахсий истъмол фондларини эса қисман (номарказлаштирилган молиявий ресурслар билан биргаликда) таъ-минлайди. Шу билан биргаликда, бюджет маблағларининг катта қисми шахсий истеъмол фондларининг ижтимоий истеъмол фонд-ларига (маориф, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт, фан, ижти-моий суғурта ва ижтимоий таъминот, аҳоли учун ижтимоий аҳа-мият касб этган хизматлар баҳоси ўртасидаги фарқларни қоплаш, кўп болали ва кам таъминланган оилаларга нафақалар фондлари ва бошқалар) тегишли бўлган қисмини шакллантиришда кенг фойдаланилади.
Давлат бюджети харажатларининг тармоқ белгиси бўйича гуруҳларга ажратишнинг асосига миллий иқтисодиёт (хўжалик)нинг умумэътироф этилган тармоқларга бўлиниши қабул қилинган. Шунга мувофиқ равишда бюджет харажатлари саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт, алоқа, маориф, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт, фан, ижтимоий суғурта ва ижтимоий таъминот, давлат бош-қаруви, мудофаа ва ҳ. к. харажатларига бўлиниши мумкин. Бюджет харажатлари миллий иқтисодиёт (хўжалик) тармоқларининг пул фонд-ларини шакллантиришда мустаҳкам молиявий асосни яратиш билан биргаликда, харажатларнинг тармоқлараро бўлиниши молиявий ре-сурсларни тақсимлашдаги нисбатларни аниқлашга ҳам имкон бера-ди, миллий хўжаликнинг тармоқ таркибий тузилишини керакли йўналишда ўзгартиради. Масалан, ҳозирги пайтда мамлакатимизда яратилган миллий даромаднинг ҳажми бюджет маблағларининг катта қисмини ижтимоий соҳа ва аҳолини бевосита ижтимоий қўл-лаб-қувватлашга йўналтириш имконини бераяпти. Бир вақтнинг ўзида иқтисодиёт устувор тармоқларининг (машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, электроэнергетика ва бошқалар) катта масштабларда бюджетдан молиялаштирилиши ҳам таъминланаяпти.
Ижтимоий мўлжалланганлиги бўйича Давлат бюджети харажатларининг иқтисодий гуруҳларга ажратилиши давлатнинг тоифаси ва у томонидан бажарилаётган функцияларни ўзида акс эттира-ди. Ана шунга мувофиқ равишда Давлат бюджетининг барча хара-жатларини қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
– ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари;
– миллий хўжаликка (иқтисодиётга) харажатлар;
мудофаа харажатлари;
– бошқарув харажатлари.
Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари ўз таркибига маориф, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт, фан, ижтимоий таъминот, аҳоли учун ижтимоий аҳамият касб этган хизматлар баҳоларидаги фарқларни бюджетдан қоплаш ва оила-ларга ижтимоий нафақаларни олади. Давлатнинг ижтимоий функ-циясини ўзида акс эттириб, бу гуруҳдаги бюджетнинг харажатлари халқ таълими тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришга, фан ва маданиятни молиялаштиришга, аҳолининг тиббий хизматга бўлган талабини (эҳтиёжини) қондиришга, ижтимоий суғурта ва ижтимоий таъминотни амалга оширишга кенг йўл очиб беради.
Миллий хўжаликка (иқтисодиётга) бюджетдан харажатлар-нинг қилиниши давлатнинг ҳамон хўжалик юритувчи асосий субъект-лардан бири эканлигидан дарак беради. Айнан бу харажатлар катта масштабларда янги саноат корхоналарини қуриш, замонавий ин-дустриал асосда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлан-тириш, транспорт, алоқа ва иқтисодиёт бошқа тармоқларининг тех-никавий қайта қуролланишини таъминлашга имкон яратади. Шу-нинг учун ҳам ҳозирги шароитда Давлат бюджетининг бу харажат-лари орасида иқтисодиётга харажатлар ва марказлаштирилган ин-вестицияларни молиялаштириш харажатлари алоҳида ўринни эгаллайди.
Давлат бюджетининг мудофаа харажатлари ҳам давлатнинг функцияларидан келиб чиқади. Улар ҳар бир давлатнинг ўз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаши кераклиги билан боғлиқдир. Бюджет маблағлари ҳисобидан Қуролли Кучларнинг барча турлари молиялаштирилади.
Давлат томонидан бошқарув шаклидаги фаолият турининг амалга оширилиши, унинг хўжалик-ташкилотчилик функцияси Давлат бюджетидан бошқарув харажатлари деб номланган алоҳида харажат-ларнинг қилинишини тақозо этади. Бошқарув (давлат ҳокимияти органлари, суд ва прокуратура органлари, фуқароларнинг ўз-ўзини бош-қарув органлари) харажатлари давлат органлари фаолиятининг молиявий асосини ташкил этиб, жамият ҳаётининг барча соҳаларига раҳ-барлик қилишга имкон яратади.
Давлат бюджетининг барча харажатлари юқоридаги тўртта гуруҳдан қайси бирига киришидан қатъи назар улар ўзларининг маълум конкрет мақсадларга мўлжалланганлиги бўйича ҳам бир неча қисмларга бўлинади. Бу қисмлар Давлат бюджети харажат-ларининг конкрет турларидан таркиб топади. Капитал қуйилмалар, дотациялар, субвенциялар, субсидиялар, бюджет ссудалари, иш ҳа-қи, овқатланиш харажатлари, капитал ва жорий ремонт, канцелярия ва хўжалик харажатларини Давлат бюджети харажатларининг конкрет турлари сифатида кўрсатиш мумкин. Бюджет харажат-ларининг маълум конкрет мақсадларга мўлжалланганлиги бўйича туркумланиши бюджет маблағларидан оқилона фойдаланишга ша-роит яратади, бюджет ассигнованияларидан фойдаланиш устидан самарали ва таъсирчан молиявий назоратни амалга оширишнинг зарурий асоси ҳисобланади.
Иқтисодий нуқтаиназардан туркумларга ажратилиши билан бир қаторда Давлат бюджетининг харажатларини ташкилий жиҳат-дан ҳам гуруҳларга ажратиш мумкин. Бунинг асосида Давлат бюд-жети харажатларини юқори ташкилотлар (вазирликлар, уюшмалар, ассоциациялар, бирлашмалар, концернлар, компаниялар ва ҳ. к.) ва ҳудудий белгилар ётиши мумкин. Бюджет харажатларининг юқори ташкилотлар бўйича гуруҳланиши бюджет маблағларини конкрет олувчиларни кўрсатади ва улар тармоқ ичида пул фондларини ша-кллантиришда масъул бўлиб, ажратилган бюджет ассигнования-ларидан ўз вақтида, самарали ва қонуний фойдаланиш устидан жавобгардирлар.
Давлат бюджети харажатларининг ҳудудий белгига мувофиқ равишда бўлиниши улар марказлашувининг турли даражаларини ўзида акс эттиради. Шу муносабат билан, давлат бошқаруви да-ражасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ха-ражатлари республика ва маҳаллий бюджетларнинг харажатлари-дан таркиб топади.
Фақат республика бюджетидан молиялаштириладиган харажатларга қуйидагилар киради:
а) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий мажлис Сенати, Олий мажлис Қонунчилик палатаси, Марказий сайлов комис-сияси, ижроия ҳокимиятнинг республика ва ҳудудий органлари фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар ва умум-давлат бошқаруви характеридаги бошқа харажатлар;
б) республика суд, прокуратура, ҳуқуқ тартибот органлари тизими;
в) умумдавлат манфаатлари учун халқаро фаолиятни амалга ошириш;
г) миллий мудофаа ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлаш, саноатнинг мудофаа тармоқлари конверсиясини амалга ошириш;
д) фундаменталь тадқиқотлар ва илмий-техника тараққиётини молиялаштириш;
е) темир йўл, ҳаво ва дарё транспортини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
ё) иқтисодиёт базавий тармоқларини давлат томонидан қўл-лаб-қувватлаш;
ж) республика ёки давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган муассасаларни сақлаш;
и) республика мулкини шакллантириш;
й) Ўзбекистон Республикасининг давлат қарзига хизмат қи-лиш ва уни қайтариш;
к) давлат қимматбаҳо металлари ва моддий захираларини тўл-дириш;
л) сайловлар ва референдумларни ўтказиш;
м) ҳукумат инвестицион дастурларини молиялаштириш;
н) республика ҳукуматининг қарорлари бажарилишини таъ-минлаш;
о) республика субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш;
п) бошқа харажатлар.
Бозор иқтисодиёти шароитида Давлат бюджетининг харажатлари унинг даромадлари билан узвий боғлангандир. Бундай ўзаро боғлиқлик харажатларнинг миқдорий жиҳатдан даромадларга мувофиқ келиши ва уларнинг бир-бирига ўзаро таъсир кўрсатиши орқали ифодаланади. Бир томондан, аксарият ҳолларда, бюджет харажатларининг ҳажми бюджет даромадларининг ҳажми билан чекланади. Ўз навбатида, бюджет даромадларининг ҳажми эса дав-латнинг иқтисодий имкониятлари билан аниқланади. Шунинг учун ҳам бу ерда бюджет харажатларининг шундай ҳажмини ва миллий хўжаликда пул фондларини шакллантиришда бюджет маблағ-ларидан фойдаланишнинг шундай муддатларини ўрнатиш керакки, улар минимал харажатлар қилиб максимал самарага эришиш орқа-ли давлат олдидаги ижтимоий-иқтисодий вазифаларни муваффа-қиятли бажарилишини таъминласин. Бошқа томондан эса, ишлаб чиқаришнинг ўсишига ижобий таъсир қилиш, илмий-техника та-раққиётини тезлаштириш ва миллий хўжаликдаги пропорцияларни оптималлаштириш орқали Давлат бюджетининг харажатлари унинг даромадлари даражасининг ортишига ўз таъсирини кўрсатади.
Давлат бюджети харажатлари ҳажмининг йилдан-йилга ортиб бориши уларни миллий хўжаликнинг самарадорлиги нуқтаи-назаридан баҳолашни жуда долзарб муаммога айлантириб қўяди. Бунда миллий хўжаликнинг якуний натижасини баҳолаб, фақат унга тегишли бўлган даромадларнинг қўшимча равишда ўсганлигига эътибор бериш билан чекланиш мақсадга мувофиқ эмас. Бу ерда, бир вақтнинг ўзида, жамиятнинг ижтимоий тараққиёт даражаси, ижтимоий муаммоларнинг қай даражада ҳал этилганлиги ҳам на-зардан четда қолмаслиги керак. Албатта, миллий хўжаликнинг яку-ний натижаси бюджет харажатларининг умумий ҳажмига, уларнинг таркибий тузилишига, бюджет маблағларидан тўғри, иқтисод қилиб ва самарали фойдаланишга бевосита боғлиқ. Шунинг учун ҳам ҳо-зирги шароитда бюджет харажатларининг илмий асосланган ҳолда режалаштирилишига, бюджет ассигнованияларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратнинг бутун тизимига алоҳида эътибор бериш лозим.
Миллий хўжаликни молиявий тартибга солишнинг муҳим инс-трументларидан бири ҳам Давлат бюджетининг харажатларидир. Бу ерда, одатда, молиявий тартибга солиш дейилганда, миллий хў-жаликдаги оқилона пропорцияларни таъминлаш мақсадида бюджет маблағларини тармоқлар ва ҳудудлар кесимида тақсимлаш ва қайта тақсимлашнинг шакллари ва методлари мажмуи тушунилади. Мил-лий хўжаликни молиявий тартибга солишнинг объектив зарурлиги катта ўзгарувчанлик билан характерланадиган унинг мураккаб бўл-ган организми турли қисмларида молиявий ресурсларни жамғариш суръатларининг турличалиги билан изоҳланади. Бюджет ресурс-ларини сарф қилиш орқали давлат пул маблағларини тақсимлашда вужудга келган пропорцияларни ўзгартириши ва бунинг оқибатида баъзи бир тармоқларнинг (ҳудудларнинг) ривожланишини тезлаш-тириши ва бошқаларининг ривожланишини рағбатлантирмасдан мил-лий хўжаликнинг ривожланишини тартибга солиши мумкин. Бюджет маблағларининг катта қисмидан муҳим ишлаб чиқариш-ҳудудий ком-плексларни ривожлантиришга сарфлаш секин-асталик билан чуқур сифат ўзгаришларининг содир бўлишига – ижтимоий ишлаб чиқа-риш таркибий тузилмасининг ўзгаришига олиб келади.
Мамлакат миллий хўжалигини молиявий жиҳатдан тартибга солиш Давлат бюджети даромадларини режалаштириш ва бюд-жетдан молиялаштириш жараёнлари давомида амалга оширилади. Режалаштириш жараёнининг ўзидаёқ Давлат бюджети харажат-ларининг умумий ҳажми горизонталига (тармоқ, вазирлик ва мақ-садли кесимларда) ва вертикалига (бошқарувнинг турли даража-ларига мувофиқ равишда) тақсимланиб, иқтисодиётда таркибий ўз-гаришларнинг содир бўлиши учун тегишли шароит яратилади. Бюджетдан молиялаштириш жараёнида эса давлат ўзининг ихтиё-рига келиб тушаётган пул маблағларини режалаштирилган тад-бирлар доирасида ва ундан ташқарида кенг манёвр қилиш имконига эга бўлади. Маблағларни конкрет тақсимловчиларга бюджет кре-дитларини очиш, бюджет ассигнованияларини бериш ва уларнинг самарали фойдаланиши устидан назоратни амалга ошириб, молия органлари иқтисодиётнинг ривожланиши устидан кузатувни диққат билан амалга оширадилар ва керак бўлган ҳолларда тақсимла-наётган бюджет маблағларининг пропорцияларини ўзгартирадилар.
Давлат бюджетида даромадларни харажатларнинг конкрет турлари ва йўналишлари бўйича бириктирилиши принципи бўлма-ганлиги учун бу ерда бюджет ресурслари билан кенг манёвр қилиш ва шунга мувофиқ равишда давлатнинг ихтиёрига келиб тушувчи пул маблағлари ҳар қандай зарурий йўналишда фойдаланилиши мумкин.
Давлат бюджети харажатларининг таркиби ва унинг тузил-маси давлатнинг табиатига, у томонидан бажарилаётган функция-ларга, миллий хўжаликнинг эҳтиёжларига боғлиқ ҳамда бюджет механизми орқали ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг баъзи бир омилларига давлатнинг таъсирчанлигини таъминлаш кабилар билан белгиланади.
Давлат бюджетининг харажатларидан фойдаланиш бюджет-дан молиялаштириш орқали амалга оширилади. Шу муносабат билан, бюджетдан молиялаштириш дейилганда режада кўзда ту-тилган тадбирларни амалга ошириш учун субъектларга бюджетдан маблағларни тақдим этиш тизими тушунилади. У пул маблағларини тақдим этишнинг ўзига хос бўлган шакл ва методлари билан хара-ктерланади ҳамда маълум бир принципларга таянади. Бюджетдан молиялаштиришнинг принциплари, шакллари ва методлари бу ти-зимнинг таркибий элементлари бўлиб ҳисобланади ва унинг амал қилиш натижаларига ўз таъсирини кўрсатади. Муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифалар ҳал этилаётган ҳозирги пайтда оқилона ва самарали бюджетдан молиялаштириш тизимининг аҳамияти янада ортади.
Бюджетдан молиялаштиришнинг оқилона тизимини ташкил этишда, энг аввало, молиялаштириш принциплари муҳим роль ўйнайди. Ҳозирги амалиётда фойдаланилаётган бюджетдан молия-лаштиришнинг принципларини умумий ва хусусий гуруҳларга бў-лиш мумкин. Умумий принциплар бюджетдан маблағ оладиган барча субъектларнинг фаолиятига тегишлидир. Хусусий принцип-лар эса субъектлар фаолиятининг ташкил этилишига боғлиқ ра-вишда бюджет маблағларининг тақдим этилиш тартибини белгилаб беради.
Бюджетдан молиялаштиришнинг умумий принциплари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
– минимум харажатларда максимум самарани олиш;
– бюджет ассигнованияларидан фойдаланишнинг мақсадли
характердалиги;
– кўзда тутилган режаларнинг бажарилиши ва олдин берилган
ассигнованияларнинг фойдаланилганлигини инобатга олган ҳолда
бюджет маблағларини тақдим этиш;
Умумий принциплар билан биргаликда бюджетдан молиялаш-тириш амалиётида хусусий принциплардан ҳам фойдаланилади. Уларнинг таркибига қуйидагилар киради:
– фақат ишлаб чиқаришни кенгайтириш харажатларига бюджет ассигнованияларини ажратиш;
– бюджет ассигнованияларининг ўлчамини аниқлашда “қолдиқ” ёндошувидан фойдаланиш;
– бюджетдан молиялаштиришни режалаштирилаётган хара-жатларни кредит методи орқали таъминлаш билан биргаликда фойдаланиш;
– корхоналарнинг молиявий ҳолатини бюджетли тартибга со-лиш принципи ва бошқалар.
Амалиётда бюджетдан молиялаштиришнинг турли шаклларидан фойдаланилади. Сметали молиялаштириш, дотация, субвенция, субсидия, бюджет ссудалари, баҳолардаги фарқни қоплаш ва бошқалар бюджетдан молиялаштиришнинг шаклларидир.



6 Расм. Қашқадарё вилояти маҳалллий бюджетининг даромадлари ва харажатлари (2009-2012 йиллар), млн.сўм

Агарда Қашқадарё вилоятининг маҳаллий бюджетининг таҳлил қиладиган бўлсак, 2009-2012 йилларда махаллий бюджет профицит Билан бажарилганлигини кузатиш мумкин. Жумладан, 2009 йилда 6.3%, 2010 йилда 8,4%, 2011 йилда 23,6% ва 2012 йилда 5,0 профицит Билан бажарилган.


Вилоят бюджетининг харажатлар таркибини кузатадиган бўлсак, 2009-2012 йилларда харажатларнинг энг катта қисми халқ таълими тизимига 40-43%, соғлиқни сақлаш тизимига 17-19% ва турмуш фаровонлигини ошириш Билан боғлиқ бўлган харажатлар (14-19 %) га тўғри келган.



Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish