ЎҚИТИШ ШАКЛЛАРИ
Мазкур ўқув модули бўйича қуйидаги ўқитиш шаклларидан
фойдаланилади:
-
маърузалар, амалий машғулотлар (маълумотлар ва технологияларни
англаб олиш, ақлий қизиқишни ривожлантириш, назарий билимларни
мустаҳкамлаш);
-
давра суҳбатлари (кўрилаѐтган топшириқлар ечимлари бўйича таклиф
бериш қобилиятини ошириш, эшитиш, идрок қилиш ва мантиқий хулосалар
чиқариш);
- баҳс ва мунозаралар (топшириқлар ечими бўйича далиллар ва асосли
аргументларни тақдим қилиш, эшитиш ва муаммолар ечимини топиш
қобилиятини ривожлантириш).
- кўчма машғулот (олий таълим муассасаларига ташриф буюриб,
орттирилган тажрибани таълим муассасаларида қўллаш бўйича профессор
ўқитувчилардан йўналиш оладилар).
МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАЗМУНИ
Ўқув модулида ўрганилган материаллар асосида ―Давлат (ўзбек)фанини
ўқитиш методикаси‖ мавзусида мустақил иш бажарилади. У асосида малака
ишининг кириш қисми тайѐрланади.
БАҲОЛАШ МЕЗОНИ
№
Баҳолаш топшириғи мазмуни
Максимал
балл
Баллар
1
Малака иши мавзусига оид дарс ишланмаси
лойиҳасини тайѐрлаш
5
3 балл
2
Кўчма машғулотда ўтказилган очиқ дарсни кузатиш
ва таҳлил қилиш варағи тўлдирилади ва малака ишига
илова қилинади
2 балл
16
МОДУЛНИ ЎҚИТИШДА
ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ИНТЕРФАОЛ
ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИ
17
“Жонли мулоқот” усули
Ўқув- тарбиявий жараѐнда маскур усулни қўллашдан мақсад:
1) ўқувчилар томонидан мавзуни пухта ўзлаштиришга эришиш;
2) ҳамкорликда фаол ишлашни шакллантириш;
3) маълум вазиятларни бошқаришни ўргатиш;
4) ўқувчиларнинг бадиий китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ошириш;
5) ўқувчиларда таянч ва фанга доир компетенцияларни шакллантириш.
Яъни:
жамиятда ўзаро мулоқотга киришиш учун она тили ва бирорта хорижий тилни
мукаммал ўзлаштириш ҳамда мулоқотда самарали фойдалана олиш;
ўз фикрини аниқ ва тушунарли баѐн қила олиш, мавзудан келиб чиқиб саволларни
мантиқан тўғри қўя олиш ва жавоб бериш;
ижтимоий мослашувчанлик, ўзаро мулоқотда муомала маданиятига амал қилиш,
жамоавий ҳамкорликда ишлай олиш;
мулоқотда суҳбатдош фикрини ҳурмат қилган ҳолда ўз нуқтайи назарини ҳимоя қила
билиш, уни ишонтира олиш;
турли зиддиятли вазиятларда ўз эҳтиросларини бошқариш, муаммо ва
келишмовчиликларни ҳал этишда зарур (конструктив) бўлган қарорларни қабул қила олиш
шаклланади.
Нутқий компетенция:
тинглаб тушуниш: суҳбатдош нутқини, эшитилган ва эшиттирилган нутқни,
тингланган нутқдаги асосий ахборотни тушуниш.
гапириш: жонли мулоқотда ўзини таништириш, мурожаат этиш, маълумот олиш ва
бериш, ўзгалар фикрини қисқача шарҳлаш, муҳокамада иштирок этиш, муҳокамада ўз
шахсий қарашлари ва фикрларини билдириш шаклланади.
Усулни қўллашда қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
а) ўқувчилар икки гуруҳга бўлинади;
б) компьютер юқори тезликдаги интернетга уланиб (камида 1 мб/с), ―Imo‖ va ―Viber‖
дастурлари ишга туширилади.
c) турли касб эгалари (ѐзувчи, санъаткор, шифокор…) билан ―Вебкамера‖ ѐрдамида
алоқа ўрнатилади; (ўқитувчи улар билан олдиндан келишиб олган бўлади, ҳамда дарс
ишланманинг бир нушасини уларга ҳам бериб қўяди)
д) дарс жараѐнида ўқувчилар мониторда улар билан жонли эфирда мулоқотга
киришадилар.
Кутилаѐтган натижа: ушбу усул ўқувчиларнинг назарий билимларини кенгайтириб,
амалиѐтда мустақил ва самарали фойдалана олиш кўникмаларини ҳосил қилади ва
ижтимоий фаолликни шакллантиради. Етук ахлоқий сифатларни таркиб топтириб, теран ва
соғлом фикр юритишга ўргатади.
―ЖОНЛИ МУЛИҚОТ‖ УСУЛИ БЎЙИЧА БЕРИЛГАН ТАҚРИЗЛАРДАН
1. ―Мазкур дарс менда катта таассурот қолдирди. Аввалига мен ҳам бироз
ҳаяжонландим, кейинчалик эса аста –секин мослашиб олдим. Ўқувчилар билан масофадан
туриб жонли мулоқот ўрнатиш ҳам ўқитувчининг, ҳам шоир ва ѐзувчилар, олим ва таниқли
мутахассисларнинг вақтини тежаб, ўз иш жойида турли таълим муассасаларига ―ташриф‖
буюришига кўмаклашар экан. Шу боисдан мазкур усулда дарс ва учрашувларни ташкил
этиш, замонавий ахборот технологиялари имкониятларидан унумли фойдаланиш мақсадга
мувофиқ. Айтганча, яна бир муҳим жиҳат – ижодкорнинг бугунги ўқувчилар билан
мулоқотда бўлишида ҳам бу асқотади‖.
Турсунбой Адашбоев- таниқли болалар шоири (Маърифат, 2011-йил 13- апрел)
18
―Чархпалак‖ методи
Гуруҳ тингловчилари уч гуруҳга бўлиниб, ҳар бир гуруҳга учта флипчат (ватман), уч
хил рангдаги маркет ва уч хил савол берилади. Ҳар бир гуруҳ белгиланган вақт ичида
флипчатларини ўзаро алмашиб, ўз фикрларини ѐзадилар. Флипчатлар уч марта ѐки тўрт
марта алмаштирилади. Вақт тугагач, ҳар бир гуруҳнинг ўз флипчати ўзида тўхтатиши
керак. Сўнг рангли маркерларнинг ѐзилишига қараб ҳар бир гуруҳ қанча фикр ѐза
олганлиги аниқланиб, тингловчилар баҳоланади, рағбатлантирилади. Бу усул орқали
тингловчиларнинг мустақил фикрлашларига, ѐзма нутқини ривожлантиришга, бир-
бирининг фикрини тўлдириб, бутун ГУРУҲнинг билимини текширишга имкон яратилади.
―МОЗАЙКА‖- МАШҒУЛОТИ
(―Мозайка‖ методи ѐки майда бўлаклардан яхлит кўринишни ҳосил қилиш).
Мақсад: тингловчиларни дарсга қазиқтириш ва ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш.
Машғулотни ўтказиш учун икки дақиқа вақт ажратилади. Тўртта конвертга бўлакларга
кесилган мақоллар солинган. Ҳар бир гуруҳдан тингловчи чиқиб конвертлардан бирини
танлаб олади. Белгиланган вақт ичида бўлаклар йиғилиб тузган гапларини ўқиб, изоҳлаб
берадилар.
1-конверт: Яхши дам меҳнатга ҳамдам.
2-конверт: Вақтинг кетди, бахтинг кетди.
3-конверт: Гап билан шошма, иш билан шош.
4-конверт: Дарахт япроғи билан кўркам, одам меҳнати билан.
Машғулот якунланиб, гуруҳ тингловчилари рағбатлантирилади, баҳоланади.
―Интервью‖машғулоти
Мақсад: тингловчиларнинг оғзаки нутқини ўстириш, мустақил фикрлашга ўргатиш.
Гуруҳ тингловчиларидан бири газета ѐки телевидение мухбири сифатида танланади.
Мухбирлар 1-гуруҳ 2-гуруҳдан, 2-гуруҳ 3-гуруҳдан, 3-гуруҳ 1-гуруҳдан(тингловчилардан)
интервю оладилар. Савол-жавоблар такрорланмаслиги керак. Саволлар қуйидагича бўлиши
мумкин:
1. Малака ошириш курсларида дарслар қандай ўтяпди?
2. Сиз замонавий ўқитувчи деганда нимани тушунасиз?
3. Сиз дам олиш кунингизни қандай ўтишини хоҳлайсиз?
Машғулот тугагач ўқитувчи томонидан якунланиб, гуруҳ тингловчилари баҳоланади.
―Пинборд‖- усули
(инглизчадан ―pin‖ мустаҳкамлаш, ―boord‖- тахта)
Ўтказиш тартиби. Доскага жадвал осилади. Ўқитувчи столи устига сўзлар ѐзилган
қоғозчалар тескари ҳолатда қўйилган бўлади. Ҳар бир гуруҳдан биттадан тингловчи чиқиб
шу қоғозчалардан бирини танлайди. Танлаган сўзи мос келса, жадвалдаги ѐзувга мос келган
катакка ѐпиштириб қўйилади ва шу сўзни ўқиб маъносини изоҳлаб беради.
Афзалликлари: Тингловчиларни мустақил, мантиқий, танқидий фикрлашга ўргатади.
Ўрганилаѐтган мавзу бўйича тингловчиларнинг билим орттириш ҳаракатларини
рағбатлантиради.
Қийинчиликлари: Ўқув мавзуси бўйича мазкур машқдан фойдаланишда кучсиз
тингловчиларга ѐрдам керак бўлиши мумкин.
Сўзлар қуйидагича бўлиши мумкин: диван, стол, стул, компьютер, ором курси ва
ҳоказо.
Ётоқхона жиҳозлари
Меҳмонхона жиҳозлари
Дарсхона жиҳозлари
куртка
стол
китоб
19
Методнинг мақсади: мазкур метод таълим олувчиларнинг билим даражасини
баҳолаш, назорат қилиш, ўзлаштириш кўрсаткичи ва амалий кўникмаларини текширишга
йўналтирилган. Мазкур техника орқали таълим олувчиларнинг билиш фаолияти турли
йўналишлар (тест, амалий кўникмалар, муаммоли вазиятлар машқи, қиѐсий таҳлил,
симптомларни аниқлаш) бўйича ташҳис қилинади ва баҳоланади.
Методни амалга ошириш тартиби:
―Ассесмент‖лардан маъруза машғулотларида Ўқувчиларнинг ѐки қатнашчиларнинг
мавжуд билим даражасини ўрганишда, янги маълумотларни баѐн қилишда, семинар,
амалий машғулотларда эса мавзу ѐки маълумотларни ўзлаштириш даражасини баҳолаш,
шунингдек, ўз-ўзини баҳолаш мақсадида индивидуал шаклда фойдаланиш тавсия этилади.
Шунингдек, ўқитувчининг ижодий ѐндашуви ҳамда ўқув мақсадларидан келиб чиқиб,
ассесментга қўшимча топшириқларни киритиш мумкин.
Намуна. Ҳар бир катакдаги тўғри жавоб 5 балл ѐки 1-5 балгача баҳоланиши мумкин.
Методнинг мақсади: Мазкур метод ўқувчиларда янги ахборотлар тизимини қабул
қилиш ва билмларни ўзлаштирилишини енгиллаштириш мақсадида қўлланилади,
шунингдек, бу метод ўқувчилар учун хотира машқи вазифасини ҳам ўтайди.
Методни амалга ошириш тартиби:
ўқитувчи машғулотга қадар мавзунинг асосий тушунчалари мазмуни ѐритилган
инпут-матнни тарқатма ѐки тақдимот кўринишида тайѐрлайди;
янги мавзу моҳиятини ѐритувчи матн таълим олувчиларга тарқатилади ѐки тақдимот
кўринишида намойиш этилади;
таълим олувчилар индивидуал тарзда матн билан танишиб чиқиб, ўз шахсий
қарашларини махсус белгилар орқали ифодалайдилар. Матн билан ишлашда Ўқувчилар
ѐки қатнашчиларга қуйидаги махсус белгилардан фойдаланиш тавсия этилади:
ЯНГИ ПЕДАГОГИК МЕТОД
• "Ассесмент" методи
ЯНГИ ПЕДАГОГИК МЕТОД
• "Инсерт" методи
20
Белгилар
1-матн
2-матн
3-матн
―V‖ – таниш маълумот.
―?‖ – мазкур маълумотни тушунмадим, изоҳ керак.
―+‖ бу маълумот мен учун янгилик.
―– ‖ бу фикр ѐки мазкур маълумотга қаршиман?
Белгиланган вақт якунлангач, таълим олувчилар учун нотаниш ва тушунарсиз
бўлган маълумотлар ўқитувчи томонидан таҳлил қилиниб, изоҳланади, уларнинг моҳияти
тўлиқ ѐритилади. Саволларга жавоб берилади ва машғулот якунланади.
―Брифинг‖- (инг. briefing-қисқа) бирор-бир масала ѐки саволнинг муҳокамасига
бағишланган қисқа пресс-конференция.
Ўтказиш босқичлари:
Тақдимот қисми.
Муҳокама жараѐни (савол-жавоблар асосида).
Брифинглардан тренинг якунларини таҳлил қилишда фойдаланиш мумкин.
Шунингдек, амалий ўйинларнинг бир шакли сифатида қатнашчилар билан бирга долзарб
мавзу ѐки муаммо муҳокамасига бағишланган брифинглар ташкил этиш мумкин бўлади.
Ўқувчилар ѐки тингловчилар томонидан яратилган мобил иловаларнинг тақдимотини
ўтказишда ҳам фойдаланиш мумкин.
Кластер технологиясини индивидуал ва гуруҳда ишлаганда қўллаш мумкин.
Кластерларга ажратиш технологияси унча мураккаб эмас.
Катта ўлчамдаги қоғоз ѐки досканинг ўртасига очқич сўз ѐзилади.
Ўқувчилар хаѐлига келган ушбу сўз билан боғлиқ сўз ва жумлаларни унинг атрофига
ѐза бошлайдилар.
Янги ғоялар пайдо бўлиши билан хаѐлига келган сўзларни ҳам дарҳол ѐзиб қўйишади.
Сўларни ѐзиш жараѐни ўқитувчи томонидан белгиланган вақт тугагунча ѐки барча сўз
ва ғоялар тугагунча давом этади.
Кластерлар технологиясини фойдаланиш учун бир қатор қоидаларга риоя қилиш
зарур:
Ҳаѐлга келган ҳамма нарсани фикрларнинг сифатига эътибор бермасдан ѐзиб бориши.
Орфография ва бошқа омилларга эътибор бермаслик.
Вақт тугагунча, иложи борича тўхтамасдан ѐзиш.
Имкон даражасида кўпроқ боғланишлар ҳосил қилишга ҳаракат қилиш. Ғоялар ва
сўзлар сонини чеклаб қўймаслик.
ЯНГИ ПЕДАГОГИК МЕТОД
• "Брифинг" методи
ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР
• КЛАСТЕР
21
―ФСМУ‖– (фикр, сабаб, мисол, умумлаштириш) методи мунозарали масалаларни ҳал
этиш ҳамда ўқув жараѐнининг баҳс-мунозарали ўтказишда қўлланилади, чунки бу
технология талабаларни ўз фикрини ҳимоя қилишга, эркин фикрлаш, ўз фикрини
бошқаларга ўтказишга, очиқ ҳолда баҳслашишга ҳамда шу билан бирга баҳслашиш
маданиятига ўргатади. Бу метод янги мавзуни чуқур ўрганишдан аввал талабаларнинг
фикрлаш фаолиятини жадаллаштириш ҳамда кенгайтириш учун хизмат қилиши мумкин.
Шунингдек, ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш, ўзлаштириш, умумлаштириш, талабаларни
шу мавзу бўйича тасаввурларини ѐзма шаклда, далил ва исботлар билан ифодалашга
ундайди.
―Бумеранг‖ технологияси
Бу технологияси тингловчиларни дарс жараѐнида, дарсдан ташқарида турли
адабиѐтлар, матнлар билан ишлаш, ўрганилган матариални ѐдида сақлаб қолиш, сўзлаб
бериш, фикрини эркин ҳолда баѐн эта олиш, қисқа вақт ичида кўп маълумотга эга бўлиш
ҳамда дарс мобайнида ўқитувчи томонидан барча тингловчиларни баҳолай олишга
қаратилган.
Мақсад-ўқув жараѐни мобайнида тарқатилган матариалларни тингловчилар
томонидан якка ва гуруҳ ҳолатида ўзлаштириб олишлари ҳамда суҳбат-мунозара ва турли
саволлар орқали тарқатма материллардаги матнлар қай датажада ўзлаштирилганлиги
назорат қилиш ва баҳолаш ҳамда ўқув жақаѐни мобайнида ҳар бир тингловчи томонидан ўз
баҳо (балл) ларини эгалашга имконият яратишдан иборатдир.
Технологиянинг қўлланиши- амалий машғулотлар, семинар ѐки лабиратория
машғулотлари ҳамда суҳбат-мунозара шаклидаги дарсларда якка тартибда, кичик гуруҳ ва
жамоа шаклида фойдаланиши мумкин .
Машғулотда фойдаланиладиган воситалар. Тингловчи дарс жараѐнида мустақил
ўқишлари, ўрганишлари ва ўзлаштириб олишлари учун мўлжалланган тарқатма
материаллар (ўтилган мавзу ѐки янги мавзи бўйича қисқа матнлар, суратлар, маълумотлар).
Машғулотни ўтказиш тартиби.
Ушбу технология бир неча босқичда ўтказилади:
тингловчилар кичик гуруҳларга ажратилади;
тингловчилар дарс (машғулот)нинг мақсади ва тартиби билан таништирилади;
тингловчиларга мусрақил ўрганиш учун мавзу бўйича матнлар тарқатилади;
берилган матн тингловчилар томонидан якка тартибда мустақил ўрганилади;
ҳар бир гуруҳ аъзоларидан янги гуруҳ ташкил этилади;
янги гуруҳ аъзоларининг ҳар бири гуруҳ ичида навбати билан мустақил ўрганган
матнлари билан ахбарот алмашадилар, яъни бир-бирларига сўзлаб берадилар, матнни
ўзлаштириб олишга эришадилар;
берилган маълумотларни ўзлаштирилганлик даражасини аниқлаш учун гуруҳ ичида
ички назорат ўтказилади, яъни гуруҳ аъзолари бир-бирлари билан савол-жавоб қиладилар;
янги гуруҳ аъзолари дастлабки ҳолатдаги гуруҳларига қайтадилар;
дарснинг қолган жараѐнида тингловчилар билимларини баҳолаш ѐки тўплаган
балларини ҳисоблаб боориш учун ҳар бир гуруҳда ―гуруҳ ҳисобчиси‖ тайинланади;
ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР
• "ФСМУ" технологияси
ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР
• Т-схема кўринишида вазифа
22
тингловчилар томонидан барча матнлар қай даражада ўзлаштирилганлигини аниқлаш
мақсадида ўқитувчи тингловчиларга саволлар билан мурожаат этадилар, оғзаки сўров
ўтказадилар;
ҳар бир гуруҳ аъзоси томонидан гуруҳдаги матннинг мазмунини ҳаѐтга боғлаган
ҳолда биттадан савол тузилади;
гуруҳлар томонидан тайѐрланган саволлар орқали савол-жавоб ташкил этилади
(―гуруҳ ҳисобчилари‖ берилган жавоблар бўйича балларни ҳисоблаб борадилар);
гуруҳ аъзолари томонидан тўпланган умумий баллар йиғиндиси асосида ғолиб гуруҳ
аниқланади.
―Кластер‖ усули
23
24
25
26
27
28
29
Do'stlaringiz bilan baham: |