Давлат (қардош тиллар) тили



Download 5,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/190
Sana28.06.2022
Hajmi5,64 Mb.
#716961
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   190
Bog'liq
Davlat tilini o\'qitish metodikasi

 
 
 
 
 


30 
 
 
 
НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТ 
МАТЕРИАЛЛАРИ 


31 
1-МАВЗУ. ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ ДЦ, ЎҚУВ ДАСТУРЛАРИ, 
ДАРСЛИКЛАР ШАРҲИ 
Режа: 
1.
 
Умумтаълим босқичида ўқувчилар 
компетенциясининг ДЦ талабларига 
мувофиқлик даражаси талаблари
2.
 
Компетенциявий 
ѐндашувга 
асосида тузилган янги ўқув дастурлари 
мазмуни, уларга киритилган ўзгаришлар 
ва улар асосида тақвим-режалар тузиш
3. Узвийлаштирилган ўқув дастури 
бўйича 
дарсликка 
киритиладиган 
ўзгартиришлар.
 
 
 
 
ЯНГИ МАВЗУНИНГ БАЁНИ 
1. Умумтаълим босқичида ўқувчилар компетенциясининг ДЦ 
талабларига мувофиқлик даражаси талаблари
Таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларнинг бошланғич - 2-
4-синфларида давлат тили таълимидан ўқувчилар қуйидаги билим, кўникма ва 
малакаларни эгаллашлари шарт (А1 даража)
1

- ўзбекча 650-700 та сўзни ўзлаштириш ва ўз нутқларида қўллай олиш; 
- кундалик мулоқотга оид зарур сўзлар ва жумлаларнинг маъносини 
тушуниш ва ўз нутқида қўллай олиш; 
- фикр баѐн қилиш учун зарур бўлган айрим грамматик воситаларни ўз 
ўрнида қўллай олиш; 
- боғланишли нутқ элементларидан тўғри фойдаланган ҳолда содда матн 
туза олиш; 
- халқ оғзаки ижоди ҳамда болалар адабиѐти намуналаридан олинган 
парчаларни ўқиб тушуна олиш ва шеърлардан ѐд айтиб бера олиш; 
- 30-40 та сўздан иборат матн мазмунини тушуна олиш; 
- муайян нутқий мавзулар доирасидаги суҳбатларни тушуниш ва унга ўз 
муносабатини билдириш; 
- ўрганилган мавзулардаги матнни 1 дақиқада 30-40 та сўзни ўқиш 
тезлигида ўқий олиш; 
- ўрганилган нутқ мавзулари бўйича мустақил равишда 3-4 та гап туза 
олиш; 
1
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ―Умумий ўрта таълимни давлат таълим стандартларини 
тасдиқлаш тўғрисида‖ги Қарори, Ўзбек тили (таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактаблар учун)Т., 
1999 йил 16 август. Қаранг: ―Таълим тараққиѐти‖, ЎзР Халқ таълими вазирлигининг ахборотномаси, 1-махсус 
сон, Т., ―Шарқ‖, 1999й., 250-255-бетлар. 


32 
- тинглаш ва ўқиш асосида 40-50 сўзли матннинг асосий мазмунини 
матнга таянган ҳолда сўзлаб бериш; 
- ҳажми 40-50 та сўздан иборат тингланган ѐки ўқилган матннинг асосий 
мазмунини ѐзма равишда қисқача баѐн эта олиш; 
- ҳажми 30-40 та сўздан иборат матн асосида диктант ѐзиш. 
Таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларнинг 5-9-
синфларида давлат тили таълимида ўқувчилар қуйидаги билим, кўникма ва 
малакаларни эгаллашлари шарт (А2 даража)
2
:
− морфология ва синтаксис бўлимига доир асосий тушунчаларни ҳамда 
шу тушунчалар билан боғлиқ грамматик атамаларни билиш; 
− сўзларнинг ѐзилиши, грамматик воситаларнинг сўзларга қўшилиши 
билан боғлиқ имло қоидаларини билиш ва бу қоидаларга амал қилиш; 
− гапларни, мураккаб синтактик бутунликларни мустақил равишда ўзаро 
тўғри боғлай олиш; 
− ўзбек мумтоз адабиѐтининг ҳамда ХХ аср замонавий ўзбек адабиѐти 
намояндаларини билиш, уларнинг асарларидан намуналар айта олиш; 
− айрим матнлар мазмунини ўз сўзи билан (асосий мазмунни қамраб 
олган ҳолда) қайта ҳикоя қила олиш; 
− матнни (бадиий асар, ҳикоя, илмий мақола, хабар) тўғри, равон, 
тушуниб, бир дақиқада 130 сўз тезлигида ўқий олиш; 
− бадиий асар (ѐки ундан олинган парча)ни, шеърни ифодали ўқий 
олиш; 
− ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналаридан (мақол, топишмоқ, қўшиқ, 
матал) айта олиш; 
− бадиий асарлар тимсолларига оғзаки ва ѐзма тавсиф бера олиш; 
− ўрганилган мавзу доирасида ва расмларга қараб, ўз мустақил фикрини 
15-20 гап билан изчил ва боғланишли монологик нутқ шаклида баѐн қила 
олиш; 
− 80-90 сўздан иборат матн асосида диктант ѐзиш; 
− 120-130 сўзли матн асосида баѐн ѐза билиш; 
− расмий иш қоғозлари (ариза, таржимаи ҳол, хат, эълон, мақола, 
тушунтириш хати, ишонч қоғози)ни ѐза олиш. 
Демак, ўзбек тилидан умумтаълим мазмунининг якунида, яъни 9-синфни 
битирувчилар давлат тилидан қуйидаги билим ва малакаларга эга бўлган 
бўлишлари зарур: 
- ўқувчиларнинг ўзбек тилидаги нутқни тушуниши, оғзаки сўзлай 
олиши, турли мавзуларда ўз фикрини эркин баѐн қила олиши ва бемалол 
мулоқот юрита олиши ҳамда саводли ѐза олиш малакасига эга бўлиши; 
- ўқувчиларнинг давлат таълим стандартларида белгилаб қўйилган 
меъѐр даражасида сўз бойлигига эга бўлишлари, уларнинг ушбу сўзларни 
нутқий 
конструкциялар 
таркибида 
муайян 
грамматик 
шаклда 
2
Қаранг: Ўша китоб, 255-261-бетлар. 


33 
ўзлаштиришлари ва вазиятга мос равишда ўз нутқий фаолитларида қўллай 
олиш малакаларини шакллантириш; 
- машқлар ва адабий ўқиш учун берилган матнлар асосида ўқувчиларга 
миллий истиқлол ғояларини сингдириш, ўз ватанига содиқ, комил инсонлар 
бўлиб етишиши, халқимизнинг миллий қадриятларини яхши биладиган, 
уларга ҳурмат назари билан қарайдиган, аждодларимиз меросларини 
қадрлайдиган, ўз мустақил фикрига эга бўлган ҳар томонлама етук билимдон 
ѐшларни тарбиялаш зарур бўлади.
Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун қуйидаги вазифаларни 
бажариш кўзда тутилади: 
- таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларда ўзбек тили 
фанини ўқитишда, аввало, таълим босқичлариаро узлуксизликка амал қилиш, 
яъни 5-синф учун режалаштирилган ўқув дастури 4-синф ўқув дастурининг 
тадрижий давоми ва айни пайтда 6-синф учун асос бўлишига эришиш, бунда 
мавжуд қайтариқ ва такрорларнинг олдини олиш; 
- мавзулараро изчиллик ва узвийлик тамойилига тўлиқ риоя қилиш, 
яъни нутқий мавзулар, грамматик мавзулар ҳамда адабий ўқиш 
материалларининг муайян изчилликда ва ўзаро узвий боғлиқликда 
берилишига эришиш; 
- машқларда берилган терма гаплар, матнлар ва адабий ўқиш 
материалларининг ўқувчиларнинг ѐш хусусиятларига мос бўлишини 
таъминлаш, уларнинг осондан қийинга, оддийдан мураккабга томон тадрижий 
ўстириб борилишига эътибор қаратиш; 
- ўзбек тили таълимини қизиқарли тарзда ташкил этиш, илғор педагогик 
технологиялар ва замонавий ахборот ва техника воситаларидан самарали 
фойдаланишга қаратилган машқлар тизимини яратиш ва дарс ишланмаларида 
уларни ўтиш йўлларини кўрсатиб бериш; 
- матнлар бўйича ва машқ топшириқларининг оддийдан мураккабга, 
маълумдан номаълумга қараб ўстириб бориш, турли ижодий ва вазиятли 
топшириқлар бериш орқали ўқувчиларни мустақил фикрлашга, ҳар бир 
мавзуга ижодкорлик билан ѐндашишга ўргатиш. 
Умумтаълим босқичи учун ―Ўзбек тили‖ дарсликлари ушбу талабларга 
мос ҳолда яратилишига жиддий эътибор қаратилмоқда. 

Download 5,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish