98
Машҳур бизесмен ва менежер Ли Якокканинг таъкидлашича: «Баъзида таваккал
ҳам маъқул, лекин йѝл қѝйилган хатоларни ѝз вақтида тузатиб кетиш лозим».
Мақсадга эришиш иштиѐқи билан яшайдиган одам доим ѝз фаолият натижалари
ҳақида хабардор бѝлишни истайди. Меҳнат билан боғлиқ вазият эса фаолиятидан
маълумот олиш орқали ѝз ҳаѐт мазмунини таҳлил этиш имконини беради. Айнан
шу тоифага мансуб шахслардан бирининг айтишича: «Мен учун бизнес фақатгина
бойиш воситаси эмас, бойлик орттириш мен учун ҳеч қачон мақсадга айланмаган.
Бизнес шунинг учун ҳам менга роҳатбахшки, у ҳар кун чексиз муаммоларни ҳал
қилиш мақсадида ақл-идрокимни бир нуқтага жамлашга ундайди»
Бундай ибора кѝпгина тадбиркорларга хос бѝлиб, аниқланишича, мақсад
йѝлида малакаси ѐрқин бизнесменлар учун пул деган нарса унчалик катта
қийматга эга эмасдир.
Самарали бошқарув учун яна бир зарурий хислат – масъуллик ва вазифани
ҳал этишга қаратилган ишонч. Иқтисодий ва ижтимоий қалқиш пайтида ѝз
ҳамкорида ишонч уйғотиш, навбатдаги ишга кафолат бериш ва боз устига, уни
уддалаш замонавий раҳбар учун муҳим фазилатдир. Бу жараѐнда раҳбарлик
тадбиркорлик фаолияти билан уйғунлашиб кетади ва ишонч тушунчаси марказий
ѝринга кѝтарилади.
Раҳбарнинг, нафақат, обрѝсини оширадиган, балки қийин вазиятда уни
асосий мақсад йѝлидан етаклайдиган фазилатлардан бири – мустақилликдир.
Раҳбар ѝз қараши, мушоҳада лаѐқати ва шахсий нуқтаи назарига эгаликка
интилиши лозим. Тѝғри, раҳбар ѝз ҳамкасбларига, шунингдек, маслаҳатчиларига
қулоқ тутиши керак, лекин қарор ва унинг ижроси раҳбар зиммасига юклатилади.
Шу боис фикрлаш ва хатти-ҳаракатдаги мустақиллик самарали бошқарувнинг
асосий омилларидан биридир. Аммо, мустақиллик қайсарлик кайфиятига
айланмаслиги лозим. Бунинг учун раҳбар ҳамиша ѝз ташаббусини ташкилот ѐки
жамоа мақсадлари билан уйғунлаштириб бориши лозим.
Навбатдаги зарурий хислатлардан яна бири мулоқотга мойилликдир.
Аниқланишича, раҳбар ѝз кундалик фаолиятининг тѝртдан уч қисмини турли-
туман мулоқотга сарфлайди. Мулоқотнинг бошқарувдаги аҳамиятини кѝздан
кечирар эканмиз, беихтиѐр Ли Якокка эсдаликларига дуч келамиз: «Мен
автомобиль соҳасида бир умр ишлаган одамни биламан. У олий маълумотли
бѝлиб, ѝзини бошқариш қобилиятига эга, шунингдек, ажойиб стратег ва ѝз
компаниясининг йирик мутахассиси эди. Лекин, уни ҳеч қачон ҳеч ким юқори
лавозимга тайинламаган, чунки у ѝзга билан мулоқотда бѝлишни билмас эди».
Шундай қилиб, раҳбар фаолиятидаги самарадорликни амалга оширадиган
шахс хислатлари билан танишиб ѝтдик. Сир эмаски, ҳеч бир инсон ушбу
рѝйхатдаги хислатлар билан бирга туғилмайди. Буларнинг ҳаммаси инсонга ато
этилган лаѐқат, шунингдек, ижтимоий-тарихий яшаш шароитларининг
маҳсулидир. Бундай хислатларнинг раҳбар фаолиятида намоѐн бѝлиши, шахсдан
мунтазам тартиб ва ѝз устида ишлашни, доимо ѝз идрокида намуна яратиш ва
унга тақлид этишни талаб қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: