101
Пирамида шаклида тасвирланган шахс тизимининг асосий психологик
мазмуни шундан иборатки, инсон ҳаѐтининг мазмуни бѝлмиш миссияси ва
эътиқоди, пастки қатламда турувчи қадрият ва установкалар асосида шаклланади.
Қадрият эса, ѝз навбатида, инсон қадрловчи ориентир сифатида установкаларнинг
ривожланиш натижасидир. Қатламлар ѝртасидаги бундай боғлиқлик инсон
фаолиятига маълум маъно киритади ва ҳатто инсон ички дунѐсини бир бутун,
яхлит тарзда тушуниш имконини беради. Гап шундаки, комил инсоннинг
ҳаѐтидаги ҳамма қатламлар бир-бири билан уйғунлашган ҳолда намоѐн бѝлади.
Демак, унинг қилаѐтган ишлари қадриятларига мос келади, эътиқодига ва
ҳаѐтидаги асосий мақсади бѝлмиш миссиясига қарши чиқмайди.
Раҳбар ѝз ходимини синчковлик билан кузатиши орқали, унинг шахсидаги
қатламлар ѝртасида уйғунлик ѐки зиддиятни илғаши мумкин. Раҳбарнинг бундай
назарга эга бѝлишини яна бир шарти - ходим руҳиятидаги қатламлар зиддиятига
ташкилот миқѐсида шаклланган муҳит ҳам сабаб бѝлади. Демак, ташкилотда
шаклланган нормалар носоғлом бѝлса, ходим носамимий ҳаракатларга йѝл қѝяди
ва у ѝз эътиқоди ва қадриятларига зид чиқиши мумкин.
Юқорида келтирилган шахс структурасига асосланган ҳолда замонавий
раҳбарни тавсифлар эканмиз, унга хос бѝлган ижтимоий-сиѐсий жиҳатлар ҳақида
ҳам гапириб ѝтиш лозим бѝлади. Айнан шу жиҳатлар инсоннинг миссия ва
эътиқод қатламларида мужассамлашган ҳолда самарали раҳбарнинг негизини
ташкил этади. Раҳбар эътиқодининг, етакчи қадриятининг жамиятдаги долзарб
ижтимоий-сиѐсий вазифалар билан уйғунлашганлиги, унинг фаолияти самарасини
белгилайди. Шунинг учун бошқарув лавозимига кадрларни қѝйиш ҳамда раҳбар
кадрларни баҳолаш жараѐнида эътиқод соҳаларини бирламчи деб қабул қилинса
ва бу мезонга асосий эътибор қаратилса, ѝринли бѝларди. Демак, давр талаби
билан, раҳбарнинг сиѐсий бошқарувга қобилияти долзарб масалага айланади.
Албатта, бундай қобилият раҳбарнинг маъмурий-хѝжалик мажбуриятидан бир оз
четланиш деб ѝйланиши мумкин. Лекин, мамлакатимизнинг ҳозирги ривожланиш
босқичи, хѝжалигимизнинг умумжаҳон иқтисодиѐти билан интеграцияси,
инвестициялар соҳасидаги ҳамкорлик масаласи замонавий раҳбарни хѝжалик
муаммолари доирасида чекланиб қолмай, балки атрофдаги воқеаларни кенгроқ
идрок этишини талаб қилади. Шу нуқтаи назардан, замонавий раҳбар нафақат
ташкилотни иқтисодий чѝққига етакловчи шахс, балки, тарғиб этилаѐтган давлат
сиѐсатини меҳнат жамоаси онгига етказувчи фаол ҳамдир.
Юқоридаги матндан қуйидаги фикрлар келиб чиқади: раҳбарларни тайѐрлаш
ва малакасини ошириш мобайнида иложи борича шахснинг ѝз-ѝзини англаши, ѝз
эътиқоди ва қадриятларини ҳаѐти давомида аниқ ифодалаш чоралари ҳақида
билим ва кѝникмалар шакллантириш лозим. Ахир, айнан, ички поклик,
самимийлик ва инсон табиатининг яхлитлиги ѝзгага таъсир этишдаги асосий куч
сифатида майдонга чиқади. Раҳбарни тайѐрлаш, унинг малакасини ошириш билан
боғлиқ ҳар қандай тадбир охир-оқибатда раҳбар шахси, унинг бошқарув
маҳоратини такомиллаштириш, ѝзгаларга таъсир этиш кѝламини кучайтириш
мақсадини қѝяди.
Do'stlaringiz bilan baham: