Дастурлаш асослари



Download 2,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/158
Sana03.04.2022
Hajmi2,19 Mb.
#526505
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   158
Bog'liq
Oquv-uslubiy majmua

ўзгаларга таъсир этиш
деган бир жумла мазмунан 
ҳамма гапга асос бѝлади. Юқорида таъкидланган маънодаги «таъсир этиш» 
ибораси ҳиссиѐт туфайли ѝзгаларни ѝзига жалб эта билиш, ѝзаро муносабат 
натижасида ѝзига нисбатан хайрихоҳлик ҳиссини яратишни англатади. Чунки 
ташкилотнинг илғор фаолияти учун раҳбар ѝз зиммасидаги расмий мажбурият ва 
ваколатлар ѝзи етарли эмас. 
Бошқарув соҳасидаги мутахассислар Г. Кунц ва С.ОъДоннелнинг фикрича 
«агар ходимлар раҳбарият томонидан ѝрнатилган тартиб ва қоидаларгагина риоя 
этиб меҳнат қилганларида, улар ѝзларининг 60-65% имкониятларини ишлата олар 
ва ѝз мажбуриятларини бажариб, шунчаки ишдан бѝшамасликларига баҳона 
топар эдилар, холос. Ходимларнинг қобилиятларидан тѝла фойдаланиш 
ниятидаги раҳбар уларда шунга лойиқ ҳис туйғуни уйғота олиши лозим». Бу ерда 
гап раҳбарнинг ѝз лидерлик қобилиятини намойиш эта олиши, ходимлар 
орасидаги обрѝ-эътибори ҳақида бораяпти. Ташкилот доирасидаги норасмий 
муносабатлар тизимида пешқадам ѝринни эгаллаган раҳбаргина ѝз ходимлари 
қобилиятини 100% жамоа ишига жалб эта олиши мумкин.


97 
Юқорида зикр этилган қѝлланмада эътироф қилинган сифатлардан яна 
бири, раҳбарнинг ѝзига ишонч ҳиссидир. Сир эмас, ҳар биримиз раҳбар ѝзига 
ишонган ва ишонмаган ҳолларда нафақат қандай иш тутишини, ҳатто ѝзини 
қандай тутишини ҳам кѝрганмиз. Бахтга қарши, ѝзига ишончи бѝлмаган раҳбар 
вазият ѝзгариши билан, ѝз қарорини ѝзгартириб туради. Бундай раҳбар қѝл остида 
ишлайдиган ходимлар ѝз раҳбари тимсолида суянчиқ кѝрмайдилар, ташкилотда 
ѝтказаѐтган кунлари вақтинчаликдек туюлади. Боз устига, бундай раҳбар ѝзгалар 
билан музокаралар олиб боришга ҳам қодир эмас. Чунки ѝз шахсига ва ѝз 
қобилиятига ишонмаган одам ѝзгаларда ҳам ишонч уйғота олмайди.
Пешқадам раҳбарга хос фазилатлардан бири – вазминлик ва сабру 
бардошликдир. Раҳбар ҳиссиѐтини мувозанатлашганлиги, унинг ички дунѐсига 
хос қарама-қарши туйғуларнинг туғѐнига йѝл қѝймасликда ва кайфиятдаги 
сокинликда ифодаланади.
Маълумки, раҳбар одамлар орасида ва уларга хос турли ҳиссиѐтлар 
оғушида яшайди. Бинобарин, атрофдагиларнинг салбий ѐки ижобий ҳис-
туйғулари ѝзаро кундалик мулоқотда тез «юқиш» хусусиятига эга. Шунинг учун 
раҳбар қалтис ва зиддиятли вазиятларда нафақат бошқаларнинг ҳиссиѐти 
таъсирига берилмаслик, балки атрофдагиларга ѝз мувозанати ва жиловланган ҳис-
туйғуси билан таъсир эта олиши керак. Шахснинг бу фазиялати бир томондан 
асаб тизимининг туғма хусусияти билан белгиланса, иккинчи томондан 
орттирилган ҳаѐтий тажрибага боғлиқдир. Асаб тизимининг мѝътадиллиги учун 
раҳбар ѝз соғлиги ҳақида қайғуриши лозим. Меҳнат фаолиятини рационал тарзда 
ташкил этиш, яъни меҳнатдаги ижобий жиҳатларга кѝпроқ эътибор бериш, нохуш 
вазиятларни донолик билан бартараф этиш, кѝпроқ яқин дѝстлар даврасида 
бѝлиш, жисмоний тарбия ва фойдали машғулотларга ишқибозлик кайфиятида 
вақтни ѝтказиш, ҳар қандай стрессга қарши тура олишни кучайтиради, 
шунингдек, организмнинг ишчанлик қобилиятини қайта тиклашга хизмат қилади.
Бошқарув фаолиятини самарали бажариш учун раҳбарга зарур 
фазилатлардан яна бири - муваффақиятга интилишдир. Раҳбар ѝз олдига мақсад 
қѝя олиши ва уни бажаришга уриниши лозим. Умуман олганда, инсонга хос 
интилишни икки тоифага бѝлиш мумкин: 
1) муваффақиятга интилиш;
2) мағлубиятдан қочиш. Бирон-бир қийин ва инқирозли вазият пайдо 
бѝлганда, баъзи бирлар мазкур вазиятни ҳал этиш орқали муваффақиятга 
эришиш ҳақида ѝйласа, бошқа биров эса талофотга учрамаслик ғамида ѝзини 
иложи борича «офат»дан олиб қочади. 
Бу бир хил вазиятга икки хил ѐндошув бѝлиб, унинг эгалари турлича 
характердаги инсонлардир. Бошқарувни самарали олиб борувчи раҳбар эса айнан 
биринчи тоифага мансуб бѝлгани сабабли, у муаммоларни тез ҳал этади ва янада 
ѝз мақсади сари олдинга интилади. Бундай тоифа кишиси одатда таваккалчиликка 
хам бориши мумкин. Кези келганда у катта мақсадни кичик бѝлакларга бѝлиб, ҳар 
бир кичик мақсад ортида турган натижани олдиндан тасаввур этади. Бироқ, 
бундай омилни ҳамиша амалга ошириш осон эмас. Бинобарин, раҳбар таваккалга 
бора оладиган ва хавф- хатардан қѝрқмайдиган характерга эга бѝлиши лозим. 


98 
Машҳур бизесмен ва менежер Ли Якокканинг таъкидлашича: «Баъзида таваккал 
ҳам маъқул, лекин йѝл қѝйилган хатоларни ѝз вақтида тузатиб кетиш лозим». 
Мақсадга эришиш иштиѐқи билан яшайдиган одам доим ѝз фаолият натижалари 
ҳақида хабардор бѝлишни истайди. Меҳнат билан боғлиқ вазият эса фаолиятидан 
маълумот олиш орқали ѝз ҳаѐт мазмунини таҳлил этиш имконини беради. Айнан 
шу тоифага мансуб шахслардан бирининг айтишича: «Мен учун бизнес фақатгина 
бойиш воситаси эмас, бойлик орттириш мен учун ҳеч қачон мақсадга айланмаган. 
Бизнес шунинг учун ҳам менга роҳатбахшки, у ҳар кун чексиз муаммоларни ҳал 
қилиш мақсадида ақл-идрокимни бир нуқтага жамлашга ундайди» 
Бундай ибора кѝпгина тадбиркорларга хос бѝлиб, аниқланишича, мақсад 
йѝлида малакаси ѐрқин бизнесменлар учун пул деган нарса унчалик катта 
қийматга эга эмасдир. 
Самарали бошқарув учун яна бир зарурий хислат – масъуллик ва вазифани 
ҳал этишга қаратилган ишонч. Иқтисодий ва ижтимоий қалқиш пайтида ѝз 
ҳамкорида ишонч уйғотиш, навбатдаги ишга кафолат бериш ва боз устига, уни 
уддалаш замонавий раҳбар учун муҳим фазилатдир. Бу жараѐнда раҳбарлик 
тадбиркорлик фаолияти билан уйғунлашиб кетади ва ишонч тушунчаси марказий 
ѝринга кѝтарилади.
Раҳбарнинг, нафақат, обрѝсини оширадиган, балки қийин вазиятда уни 
асосий мақсад йѝлидан етаклайдиган фазилатлардан бири – мустақилликдир. 
Раҳбар ѝз қараши, мушоҳада лаѐқати ва шахсий нуқтаи назарига эгаликка 
интилиши лозим. Тѝғри, раҳбар ѝз ҳамкасбларига, шунингдек, маслаҳатчиларига 
қулоқ тутиши керак, лекин қарор ва унинг ижроси раҳбар зиммасига юклатилади. 
Шу боис фикрлаш ва хатти-ҳаракатдаги мустақиллик самарали бошқарувнинг 
асосий омилларидан биридир. Аммо, мустақиллик қайсарлик кайфиятига 
айланмаслиги лозим. Бунинг учун раҳбар ҳамиша ѝз ташаббусини ташкилот ѐки 
жамоа мақсадлари билан уйғунлаштириб бориши лозим.
Навбатдаги зарурий хислатлардан яна бири мулоқотга мойилликдир. 
Аниқланишича, раҳбар ѝз кундалик фаолиятининг тѝртдан уч қисмини турли-
туман мулоқотга сарфлайди. Мулоқотнинг бошқарувдаги аҳамиятини кѝздан 
кечирар эканмиз, беихтиѐр Ли Якокка эсдаликларига дуч келамиз: «Мен 
автомобиль соҳасида бир умр ишлаган одамни биламан. У олий маълумотли 
бѝлиб, ѝзини бошқариш қобилиятига эга, шунингдек, ажойиб стратег ва ѝз 
компаниясининг йирик мутахассиси эди. Лекин, уни ҳеч қачон ҳеч ким юқори 
лавозимга тайинламаган, чунки у ѝзга билан мулоқотда бѝлишни билмас эди».
Шундай қилиб, раҳбар фаолиятидаги самарадорликни амалга оширадиган 
шахс хислатлари билан танишиб ѝтдик. Сир эмаски, ҳеч бир инсон ушбу 
рѝйхатдаги хислатлар билан бирга туғилмайди. Буларнинг ҳаммаси инсонга ато 
этилган лаѐқат, шунингдек, ижтимоий-тарихий яшаш шароитларининг 
маҳсулидир. Бундай хислатларнинг раҳбар фаолиятида намоѐн бѝлиши, шахсдан 
мунтазам тартиб ва ѝз устида ишлашни, доимо ѝз идрокида намуна яратиш ва 
унга тақлид этишни талаб қилади.

Download 2,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish