79
марта қѝлланилган.
Инсон хоҳиш-иродасига боғлиқ бѝлмаган ҳолда авлоддан авлодга ѝтиб
келаѐтган бу ирсий қонуният туфайли ҳар бир инсон энг биринчи навбатда
«менинг муҳтарам ѝзим»ини ѝйлайди ва бу муҳтарам «мен»га бошқалар
томонидан доимий равишда эътибор кѝрсатилишини истайди. Инсон табиатидаги
бу ѝзига хос туйғудан, барча турдаги хизмат ходимлари тѝлақонли маълумотга эга
бѝлишлари ва ѝз хизмат мулоқотлари чоғида буни ҳамиша ѐдда тутишлари зарур
бѝлади. Чунки хизмат нуқтаи назаридан турли одамлар билан турли хил вазият ва
ҳолатларда суҳбат қилишга тѝғри келади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам суҳбатдош
руҳиятини инобатга олиш эса турли хил ички низолар, руҳий зарбаларнинг
олдини олади.
Атрофдагилар билан зиддиятга бормаслик учун, ҳар бир одам аввало ѝзини,
ѝз «мен»ини билиши лозим. Ўз ички низоларини бартараф қила олган кишигина
бошқалар муносабатига холис баҳо бера олади.
Ўзаро биргаликда ҳаракат қилиш ва фаолият кѝрсатиш жараѐнида одамларни
бирлаштирадиган, қийин масалаларни ҳам осон ҳал этишнинг ягона воситаси
тилдир. Амалдаги тил, яъни нутқ, муносабатга киришувчилар ѝртасида ѝзаро
алоқа боғланишини таъминлайди.
Нутқ ѐрдамида муносабатга киришиш туфайли икки ѐки ундан ортиқ
кишилар ѝртасида ѝзаро ахборот алмашиш амалга ошади.
Муносабат чоғида киши муҳимни номуҳимдан, зарурни тасодифий нарсадан
ажратишга, ѐлғиз нарсаларнинг тимсолидан уларнинг ҳаммаси учун умумий
бѝлган хоссаларни сѝзлар ва хатти-ҳаракатлар ѐрдамида акс эттиришга ѝрганади.
Одамлар суҳбатдошларига, савол, илтимос, буйруқ, маслаҳат тарзида
мурожаат қилар, бирор нарсани тушунтирар экан, улардан ѝзи хоҳлагандек жавоб
олишни, топшириғининг ижро этилишини, шу пайтга қадар тушунмаганини
тушуниб етишни ѝз олдига мақсад қилиб қѝяди. Ҳар бир киши ѝзи билан
муносабатга киришаѐтган одамларнинг ҳулқ-атвори, сѝзлари ва хатти-
ҳаракатлари кѝпроқ ѝзиникидек бѝлишини кутади.
Аммо муносабат жараѐнлари ҳар доим ва барча вазиятларда ҳам сип-силлиқ,
қарама-қаршиликларсиз юз беравермайди. Ҳатто айрим вазиятларда бир-бирини
инкор этувчи, келтирилган факт, айтилган фикрларга қѝшилмаслик ҳолатлари ҳам
юзага чиқадики, баъзан бу ѝзаро адоватни келтириб чиқаради, шахслараро
можаро содир бѝлади. Можаронинг ижтимоий моҳияти турлича ва шахслараро
муносабатлар негизини ташкил этадиган қадриятларга боғлиқ бѝлади. Мулоқот
жараѐнида можароларнинг сабаблари икки хил:
Do'stlaringiz bilan baham: