77
Тўғри бурчакли импульснинг тиклиги жуда катта (назарий жиҳатдан–чексиз),
шунга кўра бундай импульслар учун бўсағавий ток кучи бошкаларга
нисбатан анча кичик. Қитиқлаш таъсирини берувчи тўғри бурчакли
импульснинг амплитуда бўсагаси I
тах
билан давомийлиги ўртасида маълум
боғланиш мавжуд.
Эгри чизиқнинг ҳар бир нуктасига ва ундан юқорида жойлашган
нуқталарга мускулларнинг кискаришини чақирувчи импульслар тўғри
келади. Эгри чизикнинг пастки нуқталари кўзғатиш уйғотмовчи
импульсларни акс эттиради. Бу расмдаги эгри чизиқ
уйғотиш
характеристикаси дейилади. У ҳар қандай мускуллар учун ўзига хосдир.
Электр токи физиологик таъсирининг ўзига хослиги импульсларнинг
шаклига боғлиқ бўлгани учун, тиббиётда марказий нерв системасини (электр
билан ухлатиш, электрнаркоз), нерв–мускул системаларини,
юрак
қон
томир системаларини (кардиостимуляторлар, дефибрилляторлар) ва
ҳоказоларни қўзғатиш мақсадида вақтга боғлиқлиги ҳар хил бўлган
токлардан фойдаланилади.
Тўғри бурчак шаклдаги импульсли ток давомийлиги т=0,1–1мс ва
частоталар диапазони 5–150 Гц электр билан ухлатиш оркали даволашда
ишлатилади, τ
n
= 0,8–3 мс ва частоталар диапазони 1–1,2 Гц бўлган токларни
юракнинг этига тикиладиган (имплантация килинадиган) кардиостиму–
ляторларда ишлатилади. Учбурчак шаклидаги импульсли ток частотаси
100 Гц), шунингдек импульслари секин ўсиб бориб, нисбатан тез пасайиб
кетувчи экспоненциал 17.4–расм
шаклдаги ток (5.7–расм; τ = 3–г–60 мс,
частотаси 8–80 Гц), мускулларни қўзғатиш учун асосан электр бадан
тарбиядаишлатилади. Турли хил электр билан даволаш мақсадида Бернер
таклифэтган динамик токдан фойдаланилади.
Организмга паст товуш ва ультратовуш частоталарида ўзгарувчан
(гармоник) токнинг таъсири қуйидаги бўсага қийматлар билан аниқланади:
сезиларли ток бўсағаси ва кўйиб юбормайдиган ток бўсағаси.
Сезиларли ток бўсағаси
деб шундай энг кичик токка айтиладики,
унинг қитиқлаш таъсирини одам сезади. Бу катталик тана билан кучланиш
келтириб бериш контактининг жойи ва юзасига токнинг частотасига,
одамнинг алоҳида хусусиятларига (жинси, ёши, рганизмнинг ўзига хос
хусусияти) боғлиқ.
Синалаётган бир жинсли группалар учун сезиларли ток бўсағаси
нормал тақсимот қонунига бўйсунади, эркакларда билак–қўл панжа қисми
учун 50 Гц частотада 1 та – ўртача қийматга эга.
5.8–расмда (1–эгри чизиқ) синовдан ўтказилаётганларнинг бундай
группаси учун сезиларли ток бўсағаси ўртача кийматининг токнинг
частотасига боғлиқлиги кўрсатилган.
Агар ток кучини унинг сезиларли бўсағаси қийматидан оширилса, у
ҳолда бўғинларининг шундай эгилшини хосил қилиш мумкинки, унда одам
ўз ҳолича кўлини оча олмайди ва ўтказгичдан – кучланиш манбаидан ҳалос
бўлолмайди. Бу токнинг минимал кучига
Do'stlaringiz bilan baham: