182
10.4.5-расм.Меҳнат бозорини давлат томонидан тартибга солиш
йўналишлари
1
- меҳнат фаолияти мотивациясининг кучли механизмини жорий этиш,
аҳоли иқтисодий фаоллигини ошириш учун шароитлар яратиш;
- амалда меҳнат
бозорини шакллантириш, меҳнат ресурсларини
иқтисодиёт тармоқлари ва фаолият соҳалари бўйича эркин тақсимланиши ва
қайта тақсимланиши учун шароитлар яратиш
1
.
Давлат меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш билан таъминланиши
даражасига ҳамда меҳнат, яъни ишчи кучи бозорига фаол ёки пассив таъсир
кўрсатади. Пассив таъсир чораларига ишсизлик бўйича турли нафақа ва
тўловлар киради. Меҳнат бозоридаги фаол сиёсатни амалга оширишнинг
асосий чоралар тадбири эса қуйидагилар:
- иш изловчиларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш;
- ишловчи ва ишсизларни ўқитиш, касбга қайта тайёрлаш;
- бевосита иш
жойларини яратиш;
1
Обидов О.О. Меҳнат бозори ва унинг шаклланиши // Аграр соҳада ислоҳотларни янада
чуқурлаштириш муаммолари ва ечимлари. –Т., “Меҳнат”, 2002. 157-бет.
1
Доклад о человеческом развитии. Узбекистан 1997 г. –Т., 1998. – С 55-56.
Меҳнат бозорини тартиблашнинг асосий йўналишлари
Ишчи кучига бўлган талабни
шакллантириш
Янги иш ўринларини яратиш,
мавжудларини сақлаш
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун
иш ўринларини ажратиш
Жамоат ишларини ташкил этиш
Тадбиркорлик, оилавий бизнесни
қўллаб-қувватлаш
Ишчи кучига таклифни шакллантириш
Ишчи кучи сифатини ошириш, касбга
йўналтириш, ўқитиш
Меҳнат бозори инфратузилмасини
ривожлантириш, ишга жойлашишга
кўмаклашиш
Меҳнатга ҳақ тўлаш, қулай меҳнат
шароитларини яратиш
Ишсизларни моддий жиҳатдан қўллаб-
қувватлаш, нафақалар, моддий ёрдам,
ишчи кучига талабни шакллантириш
Ишсизлик даражасини камайтириш ва бандликнинг оқилона таркибини
шакллантириш
183
- доимий иш билан бандликни субсидиялаштириш;
- тадбиркорликни, шу жумладан, ўз
корхоналарини, ишбилармонлик
фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсизларни қўллаб-қувватлаш;
- жамоат ишларини ташкил этиш.
Ушбу умумқабул қилинган вазифаларни амалга ошириш учун
Ўзбекистонда 1992 йил 31 январда “Аҳолини иш билан таъминлаш
тўғрисида” Қонун қабул қилинган бўлиб, унга 1993-1995
йиллар давомида
қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган эди. 1996-1998 йилларда қабул
қилинган Меҳнат кодекси, “Таълим тўғрисида”ги, “Фермер хўжалиги
тўғрисида”ги, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги ҳамда “Кадрлар тайёрлаш
миллий дастури”га мувофиқлаштириш мақсадида 1998 йил 1 майда ушбу
Қонун янги таҳрирда қабул қилинган.
Бугунги кунда Ўзбекистоннинг деярли барча худудларида ишчи кучи
ортиқчалиги мавжуд ва ишчи кучи бозорида таклиф талабдан юқоридир. Шу
боис ишлашни хоҳловчиларнинг меҳнат бозорида эркин ҳаракат қилишлари
ва мустақил иш билан таъминланишлари учун давлат фуқароларга бир қанча
кафолатларни назарда тутади. Яъни давлат:
- иш билан таъминлаш турини, шу жумладан, турли меҳнат режимидаги
ишни танлаш эркинлигини;
- ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишдан ва меҳнат
шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилишдан ҳимояланиш;
- мақбул ишни танлаш ва ишга жойлашишга бепул ёрдам бериш;
- ҳар кимга касбга ва ишга эга бўлишда, меҳнат қилиш ва иш билан
таъминланиш шарт-шароитлари, меҳнатга ҳақ тўлаш, хизмат поғонасидан
юқорилаб боришда тенг имкониятлар яратиш;
- янги касбга (мутахассисликка) бепул ўқитиш, маҳаллий меҳнат
органлари ёки уларнинг йўлланмаси билан бошқа ўқув юртларида стипендия
тўлаб малакасини ошириш;
- бошқа жойдаги ишга қабул қилинганда сарф қилинган моддий
харажатлар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ компенсация тўлаш;
- ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш учун муддатли меҳнат
шартномалари тузиш имкониятини кафолатлайди.
Ўзбекистонда аҳолининг иш билан бандлик даражаси 2000 йилдаги
72,3 фоиздан 2017 йилда 72,4 фоизга ўсди. Ишсизлик даражаси 5,4 фоиздан
5,8 фоизга ўсди. Шу даврда аҳолининг иқтисодий фаоллик даражаси 72,0
фоиз дан 76,9 фоизга ошди. Аҳолининг иқтисодий нофаоллик даражаси 25,5
фоиздан 23,1 фоизга тушди (қаранг: 10.4.1-жадвал).