10.5. Даромадлар сиёсати ва аҳоли турмуш
даражасининг ўсиши
Даромадларни давлат томонидан тартибга солишнинг асосий объектлари
қуйидагилар: даромадлар, иш ҳақи минимуми; бандлик, кадрлар тайёрлаш ва
қайта тайёрлаш; солиқлар, нархлар; ижтимоий кафолатлар, ижтимоий
муносабатлар (шу жумладан, иш берувчи ва ёлланиб ишловчилар ўртасидаги
муносабатлар), ижтимоий таъминот; ҳуқуқий таъминот (хавфсизлик, ҳаёт, мулк
ва жамғармаларни ҳимоялаш).
Даромадларни давлат томонидан тартибга солишнинг бош мақсади
даромадларни давлат бюджети орқали қайта тақсимлашдан иборатдир. Шу билан
бирга, кам таъминланганларнинг даромадларини ошириш, уларнинг ишчи
кучини такрор ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш омилларининг турлича экани
туфайли юзага келган диспропорцияни бартараф этиш, иш билан бандликни
тартибга солиш ва ижтимоий тангликнинг олдини олиш каби муаммолар ҳам ҳал
этилади. Кўрилаётган доирада давлатнинг фаоллиги марказий ва маҳаллий
бюджетдан қилинган ижтимоий харажатлар ҳажми билан ўлчанади. Миллий
1
Мирзиёев
Ш.М.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
Олий
Мажлисга
мурожаатномаси.//Халқ сўзи, 2017 йил 23 декабрь.
187
даромадни қайта тақсимлашда давлатнинг имкониятлари бюджет тушумлари
билан чекланади.
Даромадлар сиёсати конституция ва унга тенглаштирилган қонуний
ҳужжатларда белгиланган маълум тамойиллар асосида юритилади. Бу
тамойиллар қуйидагилардан иборат:
- ижтимоий адолат;
- ижтимоий ҳамкорлик ва аҳоли барча қатламларининг бирдамлиги;
- ўз моддий аҳволи учун шахсий масъулият;
- меҳнат ҳуқуқи ва уни муносиб рағбатлантириш;
- касаба уюшмалари ҳуқуқи;
- иқтисодий мақсадга мувофиқлик ва бошқалар.
Маълумки, иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг энг юқори
шакли иқтисодий дастурлашдир. Унинг вазифаси иқтисодий сиёсатнинг барча
элементларидан глобал мақсадларда ҳар томонлама фойдаланишдир. Бундай
дастурларнинг объектлари сифатида тармоқлар, ҳудудлар, ижтимоий соҳа,
илмий тадқиқотларнинг турли йўналишлари ва шу кабилар танлаб олиниши
мумкин. Мазкур дастурларнинг барчаси (бевосита ва билвосита) аҳоли
даромадларига боғлиқ ва уларга таъсир кўрсатади.
Давлатнинг даромадлар сиёсатида ёлланма ишчиларни ҳимоя қилиш
воситаларидан бири сифатида энг кам иш ҳақини белгилаш ҳисобланади. Энг
кам миқдордаги иш ҳақи иш кучининг жисмоний фаоллигини қўллаб-қувватлаб
қолмасдан, шу билан бирга унинг меҳнат қилиш қобилиятини тиклаши ва
ривожлантириши учун у истеъмол саватчасига мувофиқ келиши лозим, бу
саватча энг зарур маҳсулотлар, товарлар ва хизматлар турини ўз ичига олади.
Ўзбекистонда давлат томонидан белгиланаётган энг кам иш ҳақи миқдори
ҳозирги вақтда истеъмол саватчасига мувофиқ эмас. Шу боисдан Ўзбекистн
Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида
“Биз илғор хорижий тажриба асосида аҳолининг муносиб ҳаёт даражаси учун
зарур бўлган даромадларни аниқлаш бўйича “истеъмол саватчаси”
тушунчасини қонунчиликда мустаҳкамлаш ва уни амалда таъминлаш
механизмларини яратишимиз лозим. Айни вақтда аҳолининг реал
даромадлари, иш ҳақи, стипендия, пенсия ва ижтимоий нафақаларни
босқичма-босқич ошириш бўйича ҳам амалий чоралар кўрилади“
1
,- деб
таъкидлаган.
Мамлакатимизда аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини оширишга
қаратилган ижтимоий сиёсатнинг амалга оширилиши натижасида, аҳоли жон
бошига ўртача тўғри келган пул даромадлари, иш ҳақи ва пенсиялар
1
Мирзиёев
Ш.М.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
Олий
Мажлисга
мурожаатномаси.//Халқ сўзи, 2017 йил 23 декабрь.
188
ўсишининг ижобий динамикаси вужудга кела бошлади (қаранг: 10.5.1-
жадвал).
10.5.1-жадвал.
Do'stlaringiz bilan baham: |