178
ишлаб чиқариш воситалари қўшилиши
натижасида кишиларнинг
эҳтиёжларини қондиришга мўлжалланган маҳсулот яратилади ва хизмат
кўрсатилади
1
.
Меҳнат бозорида ишчи кучини сотиш ва сотиб олиш эркин ходимни
ишга ёллаш шаклида намоён бўлади. Ишга ёллаш маълум шартлар, яъни иш
кунининг узунлиги, иш
шароитлари ва режими, иш ҳақининг миқдори,
бажариладиган иш тури, лавозим ва касб мажбуриятлари асосида амалга
оширилади. Меҳнат бозори ёлланма ишчи, ходим ва иш берувчи,
тадбиркорнинг иқтисодий эркинлигига асосланади. Демак, ишчи кучи меҳнат
бозорининг объекти ҳисобланади.
Унинг субъектлари қуйидагилардан иборат:
- ишлаб чиқариш воситалари эгалари, иш
берувчилар ва уларнинг
манфаатларини ифодаловчи уюшмалар (тадбиркорлар уюшмалари);
- ёлланма ишчи, ходимлар, яъни ишчи кучи эгалари ва уларнинг
манфаатларини ифодаловчи ташкилотлар, касаба уюшмалари;
- давлат. Давлат ўзининг турли бошқариш органлари орқали иш берувчи
ва ёлланма ходимлар ўртасида восита бўлиб, улар ўртасидаги ишга ёллаш
бўйича бўладиган меҳнат муносабатларини тартибга солади.
10.4.1-расм. Меҳнат бозори объекти ва субъектлари
1
Меҳнат (ишчи кучи) бозори қуйидаги вазифаларни бажаради:
1
Шодмонов Ш.Ш., Ғафуров У.В. Иқтисодиёт назарияси. / Маъруза матни/ -Т., 2007, 23-бет.
1
Муаллифлар томонидан тузилди.
МЕҲНАТ БОЗОРИ
Меҳнат
бозори объектлари
Ишчи кучи
Иш ўринлари
Меҳнат бозори субъектлари
Ишчи кучи эгалари, ёлланма ходимлар ва
уларнинг уюшмалари, касаба уюшмалари
Иш берувчилар
ва уларнинг уюшмалари
Тадбиркорлар уюшмалари
Давлат ва унинг меҳнат муносабатларини
тартибга солувчи муассасалари
179
- ишчи кучини замонавий эҳтиёжларга асосан такрор ишлаб чиқаришни
таъминлашга кўмаклашиш;
- ишчи кучини иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудлар ўртасида
тақсимланиши ва қайта тақсимланишини таъминлаш;
- ишчи кучининг мобиллиги, яъни ҳаракатчанлигини фаоллаштириш;
- меҳнат унумдорлигини ўстиришга рағбатлантириш;
- меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш билан таъминланиши орқали аҳоли
даромадлари ва турмуш даражасини ўстириш.
Меҳнат
бозорининг шаклланиши, ривожланиши ва амал қилишига
қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади:
- демографик омиллар. Улар ўз ичига аҳолининг сони, ўсиш суръати,
таркиби, унга иқтисодий фаол аҳолининг улуши ва унинг ҳаракатчанлиги
(мобиллиги) киради;
- ижтимоий омиллар. Улар жумласига аҳолининг турмуш даражаси,
жамиятнинг ижтимоий таркиби, ижтимоий ҳамкорлик муносабатларининг
ривожланганлик даражаси киради;
- ташкилий-ҳуқуқий омиллар,
улар таркибига тадбиркорлик, меҳнат
муносабатларини тартибга солишнинг ҳуқуқий базаси ишлаб чиқилганлиги
ва сифати, амал қилиш самарадорлиги; давлат бошқарув органлари ва
муассасаларининг меҳнатни ҳамда аҳолининг иш билан бандлигини ташкил
этиш, тартибга солишдаги ролини ифодаловчи омиллар киради (10.4.2-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: