1.3. Бозор иқтисодиётини тартибга солиш бўйича давлат бошқарув
органларининг вазифалари ва дастаклари
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишга қаратилган
иқтисодий сиёсатни амалга ошириш юзасидан ҳокимият органлари ўз
зиммасига аниқ вазифаларни олади. Уларга қуйидагилар киради:
- иқтисодий ўсиш ва иқтисодий ривожланиш;
- тўлиқ ва самарали бандлик;
- иқтисодий самарадорликка эришишни кўзлаш;
- нархнинг барқарор даражаси;
- иқтисодий эркинлик;
- даромадларнинг одилона тақсимланиши;
- мамлакат ташқи савдо балансининг мутаносиблигини таъминлаш
1
(1.3.1-расм).
1
Государственное регулирования рыночной экономики. –М.: Путь России. //Экономическая
литература. 2002. -С.26-27.
18
Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ҳар бир босқичида ўзаро боғлиқ
мақсадларни ишлаб чиқиш ва асослаш ҳукуматнинг мамлакатни бошқариш
санъати ҳисобланади.Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мақсадларининг
мураккаблиги ва ўзаро боғлиқлигининг қарама-қаршилиги, уларнинг ижобий
ёки салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги тартибга солувчи давлат
органларининг ўз мақсадларини алоҳида ҳолда эмас, балки биргаликда,
уларнинг ўзаро боғлиқлигини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқишга мажбур
қилади.
1.3.1-расм. Давлат бошқарув органларининг миллий иқтисодиётни
тартибга солиш бўйича вазифалари
1
Иқтисодиётни тартибга солиш бўйича давлат органлари олдида турган
мақсадлар кўп, лекин уларнинг ичида энг муҳимлари қуйидагилардан иборат:
- иқтисодий ўсишни таъминлаш;
- меҳнатга лаёқатли аҳоли иш билан бандлигининг юқори даражасини
таъминлаш;
- нархлар барқарорлиги ҳамда пул муомаласи барқарорлигини
таъминлаш;
- ташқи иқтисодий мувозанатни сақлаш.
2
1
Муаллиф томонидан тузилган
2
Государственное регулирование рыночной экономики. –М.: Учебное пособие для вузов. /
Т.Г.Морозова и др. Под ред Т.Г.Морозовой. – ЮНИТИ-ДАНА. 2001.-С.27.
Давлатнинг тартиблаш
вазифалари
Иқтисодий ўсиш ва иқтисодий
ривожланиш
Иқтисодий самарадорликка
эришишни кўзлаш
Тўлиқ ва самарали иш билан
бандлик
Иқтисодий эркинлик
Барқарор нарх даражаси
Даромадларнинг одилона
тақсимланиши
Мамлакат ташқи савдо балансини
мувозанатлаш
19
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг умумий бош
мақсади иқтисодий ва ижтимоий барқарорликка эришиш, мавжуд тузумни
мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, ўзгариб бораётган шароитга адаптация
қилиш, мослашиш ҳисобланади. Демак, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш ҳозирги
замон иқтисодий тизимларининг ҳарактерли, асосий белгиси ҳисобланади.
Шу боисдан кўплаб мамлакатларда, шу жумладан, ривожланган
мамлакатларда ҳам давлатнинг иқтисодиёт соҳаларига аралашуви
кучаймоқда.
Иқтисодиётга давлат томонидан таъсир этиш объектлари- бозор
механизми таъминлай олмайдиган ёки қониқарсиз даражада таъминлайдиган
ижтимоий такрор ишлаб чиқариш соҳасида юз берадиган жараёнлар,
муносабатлар, шароитлардир. Давлат таъсир этадиган ва тартиблайдиган
объектларга уларнинг даражалари нуқтаи назаридан қуйидагилар киради:
- умумхўжалик жараёнлари, яъни иқтисодий цикл, пул муомаласи, иш
билан бандлик, инвестициялар, илмий-тадқиқот, тажриба, конструкторлик
ишлари (ИТТКИ), нархлар;
- иқтисодиётнинг йирик соҳалари, яъни саноат, қишлоқ хўжалиги,
қурилиш, инфраструктуралар, молия соҳаси;
- тармоқлар ва корпорациялар;
- йирик хўжалик комплекслари сифатидаги ҳудудлар. (1.3.2.-расм).
Булардан ташқари, давлат тартибга соладиган объектга ташқи иқтисодий
фаолиятни тартибга солиш ҳам киради. Давлат ташқи савдо шароитлари,
капитал ва ишчи кучи ҳаракати, валюта муносабатлари, халқаро
ташкилотларда иштирок этишни тартибга солади.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш объектига ижтимоий
муносабатлар, шу жумладан, иш берувчилар билан ёлланма ишловчилар
ўртасидаги муносабатлар, кичик ва ўрта тадбиркорлик, шунингдек, социал
таъминот соҳалари ҳам киради.
20
Do'stlaringiz bilan baham: |