Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва ҳимоя қилиш; 

ахборот билан алмашиш тармоқларини, яъни ривожланган 
ахборот инфратузилмаси барпо этиш;  
1
Томбовцев В.Л. Государство и переходная экономика: Пределы управляемости . – 
М.: МГУ – ТЕИС, 1997. – С. 34.
2
Смит А. Исследование о природе и богатстве народов – М.: Лекиздат, 1935. –С. 231. 
3
Бьюкенен Дж. Границы свободы. – М.: Таурус Альфа, 1977. – С. 272.
4
Беркинов Б.Б.Институционал иқтисодиёт.Ўқув қўлланма.2-нашр, қайта ишланган.-
Т.: Иқтисодиёт,2013.-156-бет.
5
Олейник А. Институциональная экономика. – М.: ИНФРА-М, 2000. –С. 344-345.




ўлчаш ва тортиш стандартларини ишлаб чиқиш.Улар 
жумласига алмашинадиган товарлар ва хизматлар миқдори ва сифатини 
ўлчаш стандартларини, шунингдек, давлат томонидан пул муомаласининг 
ташкил этилиши ҳам киради; 

товарлар ва хизматлар билан жисмоний алмашиш тармоқлари 
ва механизмларини,яъни бозор инфратузилмасини барпо этиш

ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти ва низоларда «учинчи» томон 
ролини бажариш

соф ижтимоий фаровонликни яратиш (биринчи навбатда 
мудофаа, кейин соғлиқни сақлаш ва таълим сингари ижтимоий 
фаровонликни яратиш).
1
Давлатнинг иқтисодий соҳада иштирок этиши, иқтисодий жараёнларга 
аралашуви, иқтисодиётни тартибга солиши нуқтаи назаридан асосий 
мажбурият ва вазифалари, иқтсодиёт соҳасидаги сиёсатининг мазмуни ва уни 
амалга ошириш механизмлари тўғрисидаги масалалар иқтисодий фанлар 
диққат марказида турадиган муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. 
Давлатнинг иқтисодиётдаги ролига, ижтимоий-иқтисодий жараёнларни 
тартибга солиш бўйича сиёсатига тааллуқли бўлган кўплаб саволларга жавоб 
қидириш билан турли илмий мактаблар ва йўналишлар иқтисодчиларининг 
аксарияти банд. Иқтисодчиларнинг давлатнинг иқтисодиётни бошқариш ва 
тартибга солишга қаратилган иқтисодий сиёсати бўйича ишлаб чиққан 
илмий-назарий концепциялари, назариялари ҳамда уларга асосланган 
иқтисодий сиёсатнинг турли моделларининг амалиётда қўлланиши 
тажрибаларининг умумлаштирилиши негизида “Иқтисодиётни давлат 
томонидан тартибга солиш усуллари” фани шаклланиб, кўплаб 
мамлакатларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув 
юртларида иқтисодиёт таълим йўналишлари бўйича ўқув курслари сифатида 
бўлғуси иқтисодчиларга ўқитилмоқда. 
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш усулларининг
назарий асосларини иқтисодиёт назарияси фани яратади. Иқтисодиёт 
назарияси жамиятда амал қилувчи объектив иқтисодий қонунларни очиб 
беради ҳамда хўжалик юритишнинг принципларини ва механизмини, 
давлатнинг иқтисодиётга аралашувининг мақсадларини, соҳалари ва восита 
ҳамда усулларини, яъни давлатнинг иқтисодий сиёсатини илмий жихатдан 
асослайди. Шундан келиб чиққан ҳолда иқтисодиётни давлат томонидан 
тартибга солишга қаратилган давлатнинг иқтисодий сиёсати –давлатнинг 
1
Беркинов Б.Б.Институционал иқтисодиёт.Ўқув қўлланма.2-нашр, қайта ишланган.-
Т.: Иқтисодиёт,2013.-153-бет.


10 
иқтисодиётни ривожлантириш ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларга таъсир 
этиш мақсадида бозор иқтисодиётининг амал қилиши учун қулай 
шароитларни яратишга қаратилган мақсадли чора-тадбирлари йиғиндисидир. 
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш усулларининг 
тадқиқот объекти бўлиб иқтисодий субъектларнинг ўзаро ҳамкорликда 
самарали ва барқарор фаолият юритишлари. шунингдек, иқтисодий 
ривожланишга салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш ёки 
уларнинг таъсирини камайтириш учун қулай ҳуқуқий ва ижтимоий-
иқтисодий, сиёсий ва маданий шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган 
чора-тадбирлар ҳамда иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш 
жараёнлари ҳисобланади. 
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш усуллари ўқув 
курсининг предметини давлатнинг жамият манфаатларини кўзлаб, 
иқтисодиётга аралашуви ва уни тартибга солиши жараёнлари ва бунда давлат 
билан иқтисодиёт субъектлари ўртасида юзага келадигансиёсий, ижтимоий-
иқтисодий муносабатлар йиғиндиси ташкил этади. Давлат иқтисодиётни 
тартибга солишга қаратилган сиёсатини ҳукуматнинг иқтисодиётнинг 
барқарор ривожланишини таъминлаш борасидаги қарорлари ва хатти-
ҳаракатларида намоён бўлади.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш га қаратилган 
давлатнинг иқтисодий сиёсатини қўллаш соҳалари қуйидагилардан иборат: 
1) Иқтисодий фаолиятни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар 
соҳасидаги сиёсат.Бунда иқтисодий ҳаётдаги давлат ва хўжалик субъектлари 
хатти-ҳаракати нормалари бўйича узоқ муддатли ижтимоий келишув 
тўғрисида сўз боради. 
2) Иқтисодий тартиб ўрнатиш сиёсати, яъни хусусий шахслар, 
фирмалар, институтлар фаолияти, рақобатни ҳимоя қилиш, иқтисодиётни 
тартибга солиш ва савдони ривожлантиришнинг мумкин бўлган миқёсларини 
белгиловчи тартиб-қоидаларни ўрнатишга қаратилган сиёсат; 
3) Интеграцион ва ташқи сиёсат- бу ҳудудлараро бозорларни 
ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуасидир; 
4) Хўжалик жараёнларига таъсир кўрсатиш сиёсати-бу жами талаб ва 
жами таклифга таъсир этиш, улар ўртасидаги мувозанатни таъминлаш, пул ва 
фискал сиёсатларни амалга оширишдир. 
5) Иқтисодий ўсиш сиёсати ва таркибий сиёсат иқтисодий ўсишга 
тўсиқларни бартараф этишга ва ишлаб чиқариш потенциалининг
ривожланишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир; 


11 
6) Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш сиёсати.
1
Демак, давлатнинг иқтисодий сиёсати давлатнинг иқтисодиётга 
аралашиши, иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг шакл ва 
усул, воситалари, дастакларини ўз ичига олади. Давлат мавжуд бўлган барча 
тарихий даврларда иқтисодиётни бошқариш ва тартибга солишга қаратилган 
сиёсат давр талабларига мос равишда маълум миқёсларда, шакл ва 
услубларда амалга оширилиб келинган. Лекин то 1929-1933 йиллардаги 
кризисгача бўлган даврларда давлатнинг иқтисодиётга аралашиши номуайян, 
ва чекланган бўлиб, иқтисодиётни давлат томонидан бошқариш ва тартибга 
солиш тор доира ва миқёсларда,кўламларда вазият тақозасига кўра эпизодик 
кўринишда кам сонли восита ва усуллар ёрдамида амалга оширилиб 
келинган. Фақат 20-асрнинг 30-40-йилларидан бошлаб, давлатнинг 
иқтисодий сиёсати бозор иқтисодиётига давлатнинг мунтазам равишда 
аралашиб,уни тартибга солишга қаратилган механизмни бозорнинг ўзиниўз 
тартиблаш механизми билан уйғунлаштиришга йўналтирила бошланди. 
Унинг мазмунини очиб бериш учун бозор иқтисодиётига давлатнинг 
аралашиши ва тартибга солиши зарурлиги, унинг объекти ва предмети, шакл 
ва усулларини таҳлил қилиш лозим бўлади. 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish