Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

Учинчидан, иқтисодиёт тармоқларига маъмурий таъсирларни қисқартириш 
ва бозор механизмларидан кенг фойдаланиш керак. Яъни давлат 
иштирокидаги бизнес тузилмаларини ташкил этишни чеклаш, бу борада 
бозорга хос механизмларни ишлаб чиқиш, давлатнинг айрим функцияларини 
хусусий секторга ўтказиш даркор. Тўртинчидан, ҳокимиятнинг вакиллик 
органлари ва ижро ҳокимияти идоралари ўртасида яқин ҳамкорликни 
таъминлайдиган усул ва услубларни такомиллаштириб, ўта марказлашган 
бошқарувдан босқичма-босқич воз кечиш лозим. Давлат хизматларини 
бевосита қуйи бўғинларда кўрсатиш, маҳаллий ҳокимият идоралари учун 
молиявий ва бошқа имкониятларни кенгайтириш зарур. Бу борада мавжуд 
тартиб-таомилларни оптималлаштириш ва соддалаштириш, бошқарувнинг 
инновацион шаклларини жорий этиш лозим. Бешинчидан, давлат хизмати 
институтини ислоҳ қилиш, коррупцияга қарши таъсирчан кураш 
механизмларини жорий этиш керак”
1
,-деб давлат бошқаруви тизимини 
такомиллаштиришнинг муҳим устувор йўналишларини белгилаб берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралда 
имзолаган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ тасдиқланган 
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
бешта 
устувор 
йўналиши 
бўйича 
Ҳаракатлар 
стратегияси”нинг
“Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш” деб номланган 
учинчи йўналишнинг 3.4-пунктида “Иқтисодиётда давлат иштирокини 
камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва уни устувор мавқеини 
янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини 
рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни 
давом эттириш: хусусий мулкнинг ҳуқуқ ва кафолатларини ишончли ҳимоя 
қилишни таъминлаш, барча турдаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, 
хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес ривожига тўлиқ эркинлик бериш, 
«Агар халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва кучли бўлади» деган принципни 
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга 
мурожаатномаси// Халқ сўзи, 2017 йил 23 декабрь.



амалга ошириш; кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг 
ривожлантириш 
учун 
қулай 
ишбилармонлик 
муҳитини 
яратиш, 
тадбиркорлик тузилмаларининг фаолиятига давлат, назорат ва ҳуқуқни 
муҳофаза қилувчи органлар томонидан ноқонуний аралашувларнинг қатъий 
олдини олиш” каби вазифалар белгиланган
1
.
Ушбу мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, эндиликда давлат 
иқтисодиётга асосан иқтисодий воситалар орқали таъсир этиб, уни бошқариш 
эмас, балки тартибга солиши керак бўлади. Шунингдек, иқтисодиётнинг ўз-
ўзидан тартибланишининг бозорга хос механизмларига эркинлик бериш, 
эркин иқтисодиёт тамойилларини жорий қилиш ҳамда тартиблашнинг бозор 
механизми 
билан 
давлат 
механизмларини 
уйғунлигини, 
ўзаро 
ҳамжихатликда амал қилишини таъминлаш зарур бўлади. 
Мамлакатимизда ривожланаётган бозор иқтисодиётини давлат 
томонидан тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш ва 
бозорнинг 
ўзини-ўзи 
тартиблашнинг 
объектив 
механизми 
билан 
уйғунлаштириш муҳим аҳамият касб этади. “Иқтисодиётни давлат 
томонидан тартибга солиш усуллари” ўқув курсини ўқитиш асосида 
талабаларда иқтисодиётни тартибга солишнинг давлат механизмининг ўзига 
хос хусусиятлари, шакл ва усуллари, давлатнинг иқтисодий сиёсати 
тўғрисидаги тизимли, кенг қамровли назарий билим ва амалий
кўникмаларини хосил қилинади. 
“Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш усуллари” ўқув 
курсини ўқитишдан мақсад - талабаларда иқтисодиётни тартибга солишнинг 
давлат механизмининг ўзига хос хусусиятлари, шакл ва усул,воситалари, 
давлатнинг иқтисодий сиёсати тўғрисидаги тизимли,кенг қамровли назарий 
билим ва амалий кўникмаларини хосил қилишдан иборат.
Фан ўз ичига қуйидаги вазифаларни олади: 
- иқтисодиётни тартибга солишнинг бозор механизми билан 
биргаликда давлат механизмининг амал қилиш соҳаларини ва шаклларини 
очиб бериш; 
- иқтисодиётни бошқариш ва тартибга солишда давлат иқтисодий 
сиёсатининг ўрни ҳақидаги турли концепцияларни таҳлил этиш ва 
ривожланган мамлакатлар тажрибаларини ўрганиш; 
- Ўзбекистонда иқтисодиётни тартибга солиш механизмининг 
шаклланиши ва ривожланиши, давлатнинг бош ислоҳотчи вазифасини 
бажариш усуллари, воситалари ва йўналишларини аниқлаш; 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони, 2017 йил
7 февраль. 1-илова. 



- давлат иқтисодий сиёсатининг мақсадлари, вазифалари ва уларни 
амалга оширишнинг йўналишлари, усул ва воситаларини ҳамда 
иқтисодиётни тартибга солишнинг шакл ва воситаларини таҳлил қилиш;
- иқтисодиётни тартиблашнинг бозор ва давлат механизмлари 
уйғунлигини таъминлашга қаратилган давлат иқтисодий сиёсатининг
йўналишларини таҳлил қилиш ва бу борада қарорлар қабул қилишни
ўргатишдан иборат.
Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизация қилиш, техник ва 
технологик 
янгилаш 
асосида 
макроиқтисодий 
мувозанатни 
ва 
мутаносибликни, юқори, барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, фаол 
ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини янада яхшилаш, инфляция ва 
ишсизлик даражаларини мақбул даражада ушлаб туриш, аҳолининг иш 
билан бандлигини ва турмуш даражасини ошириш, мамлакатимиз иқтисодий 
хавфсизлигини 
ва 
рақобатбардошлигини, 
иқтисодий 

молиявий
инқирозларга 
бардошлигини 
таъминлаш, 
жаҳон 
иқтисодиётига 
интеграцилашиш каби вазифаларни мувафақиятли ҳал этиш давлат 
иқтисодий сиёсати мақсад ва вазифалари ҳамда бозор иқтисодиётини давлат 
томонидан тартибга солиш усуллари ва воситаларининг қай даражада илмий 
асосланганлиги ҳамда реал воқеликни ҳисобга олиб қўлланилаётганлигига 
боғлиқ. Шунинг учун "Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш 
усуллари” фани давлат томонидан макроиқтисодий ва микроиқтисодий 
сиёсатларини амалга ошириш, иқтисодиётни тартибга солиш, унинг бозор ва 
давлат механизмлари амал қилишининг узвийлигини таъминлаш учун 
илмий-назарий асос бўлиб хизмат қилади. 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish