Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

Асосий тушунча ва атамалар 
Нарх, нархнинг функциялари, давлат буюртмаси нархлари, қиймат, 
келишилган нарх, юқори нарх, давлат субсидияси, монопол нархлар. 
Мустаҳкамлаш учун савол ва топшириқлар 
1. Қиймат ва нарх назарияларини моҳиятини тушунтиринг? 
2. Маржиналистларнинг қиймат ва нарх назариясини ва унинг қийматнинг 
меҳнат назариясидан фарқини тавсифлаб беринг? 
3. Замонавий нарх ва қиймат назария қийматнинг меҳнат назарияси ва юқори 
нафлилик назарияларининг синтези эканлигини тушунтириб беринг? 
4. Нархнинг регуляторлик ролини қандай аҳамияти бор? 
5. Нархни давлат томонидан тартибга солишнинг қандай асосий усуллари 
мавжуд? 
6. Нархни тартибга солишнин тўғри ва эгри усуллари деганда нимани 
тушунасиз? 
7. Нархлар қандай ҳолатларда маъмурий усуллар ёрдамида тартибга 
солинади? 
8. Нархларни тартибга солишнинг монетар ва номонетар усуллари
нималардан иборат? 
9. Аграр сектордаги нархни давлат томонидан тартибга солишнинг ўзига хос
хусусиятлари ва шакллари нималардан иборат? 
10. Ўзбекистонда нархни давлат томонидан тартибга солиш усуллари ва 
шаклларини тушунтиринг. 
11. Инфляцияга қарши сиёсат нархни давлат томонидан тартибга солиш 
шаклларидан бири эканлигини тушунтириб беринг.
1
Абулқосимов Ҳ.П. Иқтисодиётни тартибга солишнинг бозор ва давлат механизмлари.-
Т.:Akademiya,2012.-382-383-бетлар. 


128 
8-БОБ. ИҚТИСОДИЁТНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА 
СОЛИШНИНГ БЮДЖЕТ-СОЛИҚ СИЁСАТИ ВОСИТАЛАРИ 
 
8.1. Давлат бюджети – иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш 
воситаси 
Миллий иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш механизмида 
тартибга солишнинг бюджет-солиқ сиёсати муҳим ўринни эгаллайди. Давлат 
бюджети – давлат пул маблағларининг (шу жумладан, давлат мақсадли 
жамғармалари маблағларининг) марказлаштирилган жамғармаси бўлиб, унда 
даромадлар манбаи ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек, молия йили 
мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи 
йўналишлари ва миқдори назарда тутилади. Давлат бюджети икки асосий 
қисм – даромадлар ва харажатлар қисмидан иборат. Бюджет тизими турли 
даражадаги бюджетлар ва бюджет маблағлари олувчилар йиғиндиси, 
бюджетларни ташкил этиш ва тузиш принциплари, бюджет жараёнида улар 
ўртасида, шунингдек, бюджетлар ҳамда бюджет маблағлари олувчилар 
ўртасида вужудга келадиган ўзаро муносабатларни ўзида ифодалайди. 
Солиқлар, заёмлар ва бошқалар асосида давлат бюджети даромадлари 
шакллантирилиши орқали йирик молиявий ресурслар жамланади. Ушбу 
ресурсларнинг умумий ҳажми ЯИМга нисбатан давлат бюджети 
харажатларида намоён бўлади. Ривожланган мамлакатларда давлат бюджети 
харажатлари ЯИМга нисбатан фоиз ҳисобида АҚШда 29 фоиздан 
Францияда 51 фоиз гача тебранганлигини кузатиш мумкин. Бутун ЕИРХТ 
мамлакатлари бўйича – 36,5 фоиз, шулардан, Италияда – 46,7 фоиз, 
Германияда – 43 фоиз, Японияда – 38,2 фоиз, Канадада – 37,8 фоиз. 
Ўзбекистон Рспубликасида 2017йилда давлат бюджети харажатлари ЯИМ га 
нисбатан 21,9фоиз ни ташкил этади. Бу эса давлат бюджети иқтисодиётни 
давлат томонидан тартибга солишда муҳим восита эканлигини кўрсатади.
Давлат бюджетининг бошқарувчанлик роли қайта тақсимланган 
миллий даромаднинг бир қисмини давлат мулки шаклига айлантириш 
кўринишида намоён бўлади. Бюджет орқали, унинг ресурсларидан 
фойдаланиш орқали ишлаб чиқариш соҳалари ўртасида, моддий ва номоддий 
соҳалар ўртасида, тармоқлар ўртасида, ҳудудий бирликлар ва аҳолини 
ижтимоий гуруҳлари ўртасида миллий даромадни қайта тақсимлаш амалга 
оширилади.
Бюджет макроиқтисодий мутаносибликка эришиш ва уни қўллаб-
қувватлашда муҳим дастак бўлиб ҳисобланади. Асосан истеъмол ва 
жамғариш фондлари ўртасидаги зарур мутаносибликни сақлаб туришда 
давлат бюджетининг роли каттадир. Бюджетнинг такрор ишлаб чиқаришга 


129 
таъсири, иқтисодиёт ва маданиятни ривожлантириш, таркибий қайта 
қуришни амалга ошириш учун зарур бўлган молиявий ресурслар билан 
таъминлашда намоён бўлади. Бюджет давлатнинг иқтисодий сиёсатини 
юритишда муҳим восита бўлиб ҳисобланади. Алоҳида даврларда эса, 
хўжалик-ташкилий фаолиятига, давлат сиёсати ва иқтисодий сиёсатни 
илмийлик даражасига боғлиқ ҳолда ислоҳотларни амалга оширишда 
бюджетнинг роли каттадир. 
Ўзбекистон Республикасида Молия вазирлиги давлат фискал сиёсатини 
ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул ҳисобланади. У давлат 
бюджети лойиҳасини тайёрлайди, давлат бюджети маблағларининг тушуми 
ва сарфи тартибини белгилайди ҳамда улар устидан назоратни амалга 
оширади; республика бюджети харажатларини амалга оширади; бюджет 
маблағлари олувчиларнинг давлат бюджети маблағларидан фойдаланишини 
тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, умуммажбурий 
тусдаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади.
Қуйидагилар давлат бюджети даромадларининг асосий манбалари
ҳисобланади: 
1. Солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловлар. 
2. Давлатнинг молиявий ва бошқа активларининг жойлаштирилиши, 
фойдаланишга берилиши ва сотилишидан олинган даромадлар. 
3. Мерос олиш, ҳадя этиш ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтган пул 
маблағлари. 
4. Юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек, чет эл давлатларидан 
келган қайтарилмайдиган пул тушумлари. 
5. Резидент-юридик шахсларга ва чет эл давлатларига берилган бюджет 
ссудаларини қайтариш ҳисобига тушадиган тўловлар ва бошқалар. 
Ушбу давлат бюджети даромадларинингтаркибий ўзгаришлари охирги 
йиллар бўйича бевосита солиқларда пасайиш, билвосита солиқларда эса 
ўсиш тенденциясига эга бўлмоқда (8.1.1-жадвал.) 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


130 
8.1.1-жадвал. 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish