Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т


Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш усуллари ва



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

8.3. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш усуллари ва 
воситалари тизимида солиқ имтиёзлари 
Турли кўринишдаги ва шаклдаги солиқ имтиёзлари иқтисодиётни 
давлат томонидан тартибга солишнинг муҳим шакли ҳисобланади. 
Имтиёзлардан иқтисодий жараёнларни тартибга солиш мақсадида 
фойдаланилади. Улар инвестицияларни, тадбиркорлик фаолиятини, чет эл 
капиталини жалб этишни, пул ва моддий ресурсларни тежашни, ишлаб 
чиқариш 
самарадорлигини 
оширишни 
ва 
бандликни 
оширишни 
рағбатлантириш мақсадида қўлланилади. 
Иқтисодиётни ва ижтимоий жараёнларни тартибга солиш мақсадида 
қўлланилган солиқ имтиёзлари турли шаклларда намоён бўлади. Энг кенг 
тарқалганлари қуйидагилар: 
1) Чегирма кўринишида солиқ кредитлари бериш, яъни фойдани 
камайтирилган солиқлар ҳисобига ошириш. Масалан, АҚШ да 1962 йилдан 
буён 20 йил мобайнида турли инвестицион (солиқ) кредитлар қўлланиб 
келинмоқда, яъни фойдаланиш муддати 8 ва ундан ортиқ йил бўлган, ишлаб 
чиқаришга киритилган ускуналар қийматининг 7 фоизга тенг миқдорда 
фойда солиғи қисқартирилади. 
Японияда ҳам ҳудди шундай янги техника ва технологияларга 
қилинган инвестициянинг 7 фоиз миқдорида солиқ кредити қўлланилади. 
Канадада мос тарзда солиқ чегирмалари 7 фоиздан 20 фоизгача ўзгариб 
туради. Бир қатор мамлакатларда тадбиркорнинг ИТТЛИ га қилган 
харажатлари ўртача йиллик фойдани белгиланган улушидан ортиқ бўлса, 
қисқартирилган солиқ шаклидаги солиқ кредити қўлланилади. Масалан, 
АҚШда базис даврига нисбатан ўртача йиллик меъёридан ИТТЛИ га 
қўшимча қилинган харажатларнинг 20 фоизга тенг миқдорда фойда солиғи 
камайтирилади. Францияда ИТТЛИ га қўшимча қилинган харажатларнинг 50 
фоизга тенг миқдорда фойда солиғи қисқартирилади, Канадада эса қўшимча 
қилинган харажатларнинг 100 фоизга тенг миқдорда фойда солиғи 
камайтиради
1

1
Деньги и кредит. 1996, №3, стр.61 


140 
Солиқ кредити шаклидаги имтиёзлар таълим олиш (асосан олий 
маълумот) учун якка тартибдаги ҳақ тўловчиларга ҳам қўлланилади. АҚШ 
дан кейинги таълим учун тўлов миқдорининг дастлабки 5 минг долларига 20 
фоиз чегирма миқдорида «Таълим солиқ кредити» ҳамда 13-17 ёшдаги ҳар 
бир ўқувчига йилига 500 доллар миқдорда солиқ имтиёзи жорий этилган
1
.
2) Имтиёзнинг иккинчи шакли – солиқдан бутунлай озод этиш ёки 
пасайтирилган солиқ ставкаларини ўрнатишдир. Бундай имтиёзлар кичик 
тадбиркорликни рағбатлантириш мақсадида қўлланилади. Бунга қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотларини қўшилган қиймат солиғидан озод этилишини ҳам 
киритиш мумкин. Бундай имтиёзлар республикамизда ҳам кенг қўлланилади. 
3) Солиқ имтиёзларининг учинчи шакли – тезлаштирилган 
амортизация усулини қўлланилиши, яъни олинадиган фойданинг ҳажмини 
тезлаштирилган амортизация миқдорига қисқартириш усулидир. Хукумат 
томонидан белгиланган оширилган амортизация харажатларини ишлаб 
чиқариш харажатларига қўшишга рухсат беради. Бунинг натижасида ишлаб 
чиқариш харажатлари ошади, бироқ солиқ миқдорини қисқариши ҳисобига 
олинадиган фойда миқдори ўзгармайди. 
Мутаносибликни тартибга солиш учун бошқа имтиёзлар ҳам 
қўлланилади. Мисол учун, АҚШда фойданинг ижтимоий инфратузилма 
объектлари қурилишига йўналтирилган қисми солиқлардан озод этилади. 
Баъзи мамлакатларда меҳнатга ҳақ тўлаш ва ишлаб чиқаришни техник қайта 
қуроллантиришга сарфланадиган маблағларни солиққа тортишнинг алоҳида 
тизимлари қўлланилади. Мисол учун, Францияда техник қайта қуролланишга 
сарфланадиган маблағларга солинадиган солиқлар жуда ҳам паст. Германия 
ва Францияда қўшимча иш ўринларини яратиш учун қилинган харажатларга 
махсус солиқ имтиёзлари киритилган
2

Республикамизда ҳам иқтисодий ривожланишни тартибга солиш 
мақсадида солиқ имтиёзлари тизимидан кенг қўлланилади. Ўзбекистон 
Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ чет эл инвестицияси билан ташкил 
этилган, импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулот 
ишлаб чиқарадиган ишлаб чиқариш корхонаси даромади (фойдаси) ишлаб 
чиқаришни бошлагандан 5 йил муддатгача солиқлардан озод этилади. Агар, 
ишлаб чиқариш ҳажмининг 25 фоиздан ортиғини болалар ассортиментидаги 
товарлар ташкил этса ва корхона устав фондида чет эл капитали улуши 50 
фоиздан ортиқ бўлса 2 йилгача солиқлардан озод этилади. Қишлоқ жойларда 
ва аҳоли пунктлари ҳудудида янги ташкил этилган халқ истеъмоли 
товарларини ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта 
1
Мировая экономика и международные отношения. 2001, №4, стр.27 
2
Экономист. 1992. №10. стр. 37 


141 
ишловчи корхоналар ишлаб чиқаришни бошлагандан то 3 йил муддатгача 
солиқлардан озод этилади. Умумий ишчилар сонининг 75 фоиздан кам 
бўлмаган қисми ўрта мактаб ўқувчиларидан ва касб-хунар ўқув юртлари 
ўқувчиларидан ташкил топган юридик шахсларнинг даромадлари (фойда) 
солиқлардан озод этилади. 
Экологияга, соғломлаштириш ва хайрия фондларига, маданият 
муассасаларига, халқ таълими ва соғлиқни сақлашга бадаллар тўлаш 
ҳисобига даромадни (фойдани) солиққа тортишни камайтириш шаклидаги 
имтиёзлар ҳам мавжуд. 
Республика минтақаларига хорижий сармоялар ва замонавий 
технологиялар жалб этилиши рағбатлантирилишини кучайтириш, хорижий 
инвесторлар ҳамда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун 
кафолатлар ва имтиёзлар тизимини янада мустаҳкамлаш мақсадида 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish