Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т


 Давлатнинг инфляцияга қарши сиёсати иқтисодиётни



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

7.3. Давлатнинг инфляцияга қарши сиёсати иқтисодиётни 
тартибга солиш шаклларидан бири сифатида 
Товар ва хизматларни сифатига боғлиқ бўлмаган ҳолда нархнинг 
ошиши бевосита инфляцияни юзага келтиради. Инфляция пул бирлигини 
қадрсизлантиради ва харид қобилиятини пасайтиради. Ишлаб чиқаришдаги 
номутаносиблик, аввало, пул массасининг товар ва хизматлар массасига 
мутаносиб эмаслиги инфляцияни келтириб чиқарувчи сабаб ҳисобланади ва у 
товар ва хизматлар билан таъминланмаган пулни чиқарилиши билан 
боғлиқдир. 
Инфляция даражаси жорий давр нархларида баҳоланган товар ва 
хизматлар йиғиндисини ўтган давр нархларидаги баҳосига нисбатан 
фоизларда аниқланади. 
Инфляция жамиятни барқарор ривожланишини издан чиқаради, кўзда 
тутилмаган тақсимлаш жараёнларини, капитални қайта тақсимлашни, 
банкдаги жамғармаларининг қадрсизланиши ва бошқа муаммоларни 
келтириб чиқаради. 
Давлатнинг инфляцияга қарши сиёсати ва унинг зарурлиги инфляция 
иқтисодий ўсишни пасайтириши ва баъзи ҳолларда ишлаб чиқаришни 
инқироз сабабларидан бири бўлиши билан асосланади. 
Инфляцияга қарши сиёсат – у ёки бу мамлакатда инфляцияни келтириб 
чиқарувчи аниқ сабаблар, унинг даражасига боғлиқ ҳолда юритилади. 
Инфляцияга қарши курашишнинг турли усуллари мавжуд, хусусан: 
1) номонетар усуллар – иқтисодий фаолликни ўсишини, иқтисодий 
самарадорликни ўсишини солиқлар орқали рағбатлантириш; 
2) монетар усуллар. 
Ҳозирги даврда Ғарб мамлакатларида инфляция нисбатан юқори 
даражада эмас, йилига 3,5 фоиз – 4 фоиз оралиғини ташкил этади. 
Инфляцияга қарши стратегиялар ишлаб чиқилади. Унинг асосий 
компонентлари қуйидагилардан иборат: 
1) инфляцион кутишни сўндириш; 
2) таргетирлаш сиёсатини амалга ошириш; 
3) бюджет дефицити (камомади)ни босқичма-босқич камайтириш; 
4) иқтисодиёт таркибий тузилишини ўзгартириш; 


124 
5) иқтисодиётни монополиядан чиқариш, монополияга қарши сиёсатни 
амалга ошириш.
Инфляцион кутишни сўндириш вазифасини ҳал этиш учун бозор 
механизмларини мустаҳкамлаш ва аҳолининг кўпчилигини ишончига 
сазовар бўлган ҳукуматни шакллантириш лозим бўлади. Бозор 
механизмларини мустаҳкамлаш учун қуйидагилар амалга оширилади: 
- нархларни либераллаштириш; 
- рақобат муҳитини шакллантириш; 
- импорт маҳсулотларни мамлакатга олиб келиш учун божхона 
чекловларини юмшатиш; 
- миллий иқтисодиётнинг ташқи дунё учун очиқлигини таъминлаш 
учун чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
- оқилона приватизация (хусусийлаштириш)ни амалга ошириш. 
Валюта курсини таргетирлаш сиёсати миллий валюта курсини 
инфляция суръати паст бўлган мамлакат валютаси боғлашга қаратилган 
валюта тартибга солиш чораларини кўришни тақоза этади. Бунинг оқибатида 
“нарх-валюта курси – нарх” кўринишидаги инфляцион спиралнинг вужудга 
келишининг 
олди 
олинади 
ва 
айирбошлаш 
курсини 
нисбатан 
барқарорлаштирига эришилади. 
Солиқ 
инфляциясини 
чеклаш 
учун 
билвосита 
солиқларни 
(масалан,акциз, қўшилган қиймат солиғини) ва бюджетдан ташқари 
ижтимоий фондлар учун ажратмаларни камайтириш, шу билан бир вақтда 
даромад солиғи ва бошқа тўғри (бевосита) солиқларни камайтирилиши анча 
кам инфляцига қарши эффектни таъминлайди. Фойда солиғи ставкасининг 
пасатирилиши инвестион фаолликнинг ўсишига, бу ўз навбатида ишлаб 
чиқариш ҳажми ва иш билан бандликнинг ҳамда солиққа тортиладиган 
даромадлар ҳажмининг ошишига, бюджет даромадларининг ўсиши ва 
бюджет камомадининг қисқаришига олиб келади. 
Инфляция даражасини камайтириш учун таркибий ўзгаришларни 
амалга ошириб, енгил ва озиқ-овқат, ишлаб берувчи саноатни,хизмат 
кўрсатиш соҳасини, қишлоқ хўжалигини, умуман пировард маҳсулотлар 
ишлаб чиқарувчи тармоқларни жадал ривожлантириш лозим бўлади. 
Инфляцияга қарши тактик сиёсат инфляция даражасини пасайтириш 
мақсадида жами талаб ва жами таклиф ўртасидаги фарқларни қисқартиришга 
қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олади. Бунда қуйидаги икки бир-
бирига боғлиқ ёндашувлардан фойдаланилади: 
1) ўзгармас жами талаб шароитида жами таклифни кенгайтириш; 
2) 
жами таклифнинг доимийлиги шароитида жами талабни 
қисқартириш. 


125 
Ўзгармас жами талаб шароитида жами таклифни кенгайтириш қуйидаги 
йўллар билан амалга оширилади: 
- марказлашган ва марказлашмаган (хусусий тадбиркорлар, “челноклар” 
импорт бўйича фаолиятини рағбатлантириш) истеъмол товарлар импортини 
кўпайтириш; 
- давлатнинг стратегик (хом ашё, озиқ-овқат, олтин-валюта ва бошқа) 
захираларининг бир қисмини савдога чиқариш; 
- миллий иқтисодиётнинг товарлик даражасини ошириш. Бу ички бозорда 
давлатнинг қўллаб-қувватлаши билан аҳолининг ажиатаж талабини маълум 
даражада қондирадиган сифат жихатдан янги турдаги маҳсулотларнинг 
чиқарилишини ифодалайди. 
Жами таклифнинг доимийлиги шароитида жами талабни қисқартириш 
мақсадида Марказий банк қисқа муддатли, тактик йўналишга эга бўлган 
“қиммат пуллар” сиёсатини юритади. Бунинг учун қайта молиялаштириш 
ставкаси ва мажбурий захира нормасини оширади ҳамда ортиқча талабни 
аҳолига давлат қимматли қоғозлари ва хорижий валютани аҳолига сотиш 
орқали боғлайди. Давлатнинг монетар сиёсатига мос равишда тижорат 
банклари ҳам кредитларва депозитлар учун фоиз ставкаларини оширадилар. 
Японияда урушдан кейинги инфляция даражасини пасайтириш учун 
икки поғонали банк тизимни шакллантириш ва марказий банк томонидан пул 
таклифи устидан назоратнинг ўрнатилиши натижасида эришилган. Марказий 
банк “қиммат пуллар” сиёсатини амалга ошириб, муомаладан 15 фоиз пул 
массасини чиқариб олган. Қайта молиялаштириш ставкасининг оширилиши 
депозитлар бўйича ижобий фоиз ставкасининг вужудга келишига сабаб 
бўлган. Бунинг натижасида аҳолида жамғаришга бўлган мойиллик 
таъминланиб, 
жорий 
истеъмол 
талабининг 
қисқаришига 
ва 
инвестицияларнинг ошишига ва жами таклифнинг кенгайишига эришилган.
Хитойда эса товар ортиқчалиги шароитида кредитлар ва депозитлар 
бўйича фоиз ставкасининг пасайтирилиши ҳукумат томонидан истеъмол 
талабини рағбатлантириш ва жамғаришни қисқартириш чора-тадбирлари 
сифатида амалга оширилган. 
Айрим ривожланган мамлакатларда жами талабни қисқартириш 
мақсадида аҳолининг номинал даромадларини, жумладан, иш ҳақи, рента, 
фоизли даромад ва фойда, пенсия, стипендия, болалар нафақаларининг 
ўсишини чеклаш ва чет эллардан мигрантларнинг мамлакатга келишини 
рағбатлантириш чора-тадбирларини амалга оширадилар. 
Харажатлар инфляцияси даражасини пасайтириш учун нархлар ва иш 
ҳақи ўсиши устидан назорат ўрнатилади ҳамда улар маълум муддатга 


126 
музлатиб қўйилади. Иш ҳақи ўсиши сурьатининг меҳнат унумдорлиги ўсиши 
суръатидан паст даражада бўлиши таъминланади. 
Нарх ва даромадлар сиёсатининг муҳим дастаги нарх бўйича келишув 
ҳисобланади. Бунда ҳукумат, касаба уюшмалари ва тадбиркорлар уюшмаси 
ўртасида Бош келишув имзоланади. Касаба уюшмаси иш ҳақини шароитга 
қараб оширишни талаб қилмаслик, унинг ўсиши суръатини меҳнат 
унумдорлиги ўсиши суръатига узвий боғлашга рози бўлади. Тадбиркорлар 
уюшмаси эса нархларни оширмаслик мажбуриятини оладилар.Ҳукумат эса 
солиқ юкини оширмаслик ва мазкур келишув шартларининг бажарилишини 
назорат қилиш ваколатини ўз зиммасига олади. 
Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорлаштириш дастури доирасида 
қуйидагилар амалга оширилди: 
- миллий валюта жорий қилиниб, мустақил пул муомаласи йўлга 
қўйилди; 
- пул муомаласида илгари юзага келган гиперинфляцион жараёнлар 
сўндирилиб, инфляция даражаси назорат қилиш мумкин бўлган даражага 
туширилди; 
- товарлар ва хизматлар бозорида тўловга қобил жами талаб билан жами 
таклифни муайян даражада бараварлаштиришга эришилди; 
- қатъий молиявий сиёсатни ўтказиш асосида давлат бюджетидаги 
камомад йўл қўйилган энг кам даража (ялпи ички маҳсулотнинг 3-4 
фоизи атрофида) доирасида ушлаб турилди; 
- ёнилғи-энергетика ресурслари ҳамда ғалла импортини кескин 
камайтириш, шунингдек, энергетика ресурслари ва рангли металларни 
экспорт қилишни ошириш ҳисобига ташқи савдода ижобий сальдога 
эришилди. 
Ўзбекистонда бундай сиёсатнинг амалга оширилиши натижасида
ўртача йиллик инфляция 1996 йилда 64,3 фоизни ташкил этган бўлса, 2000 
йилда 28,2 фоизга, 2002 йилда 21,6 фоиз, 2003 йилда эса 3,8 фоизга, 2004 
йилда 3,7 фоизга пасайди, 2005 йилда 7,8 фоизни, 2007 йилда 6,8 фоизни, 
2008 йилда 7,8 фоизни, 2009 йилда 7,4 фоизни, 2010 йилда 7,3 фоизни, 
2011йилда 7,6 фоизни, 2012 йилда 7,0 фоизни, 2013 йилда 6,8 фоизни, 2016 
йилда 5,7 фоизни ташкил этди
1
. Аммо 2017 йилда инфляция даражаси 2016 
йилга нисбатан 14.4 фоизни ташкил этди
2

1
Абулқосимов Ҳ.П. Иқтисодиётни тартибга солишнинг бозор ва давлат механизмлари.-
Т.:Akademiya,2012.-381-382-бетлар. 
2
Социально-экономическое положение Республики Узбекистан за 2017 год.-Т., Госком стат, 2018.-
С.14. 


127 
Бундай иқтисодий ўсишга ва инфляция ўсишини барқарорлаштиришга 
эришишда, авваламбор, кенг кўламли бозор ислоҳотларини жорий этиш ва 
хорижий инвестицияларни жалб қилиш, иқтисодиётда чуқур таркибий 
ўзгаришларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва 
янгилаш, экспортга ихтисослашган янги тармоқ ва корхоналар барпо этиш, 
бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришга қаратилган, ҳар 
томонлама пухта ўйланган сиёсатнинг амалга оширилаётгани принципиал 
аҳамиятга эга бўлмоқда
1

Миллий валютани мустахкамлаш – Ўзбекистон Республикаси 
иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Миллий валюта 
иқтисодий барқарорликнинг, корхона ва тармоқларни молиявий ҳолатини 
мустахкамлашнинг қудратли омили, республика истеъмол бозорини ва 
аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг омили бўлди. 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish