Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т


Давлат нарх сиёсатининг мақсади ва асосий усуллари



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

7.2.Давлат нарх сиёсатининг мақсади ва асосий усуллари 
Бозор иқтисодиёти шароитида нархни давлат томонидан тартибга 
солиш марказлашган-режали иқтисодиётдагидан фарқли ўлароқ кенг 
қамровли ҳарактер касб этмайди. Шу ўринда бозор иқтисодиёти 
мамлакатларида нарх шаклланиши стихияли юз беради деб ҳисоблаш 
нотўғри бўлади. Бу мамлакатларда нарх ҳар доим давлатнинг эътиборида 
бўлиб, давлат томонидан тартибга солиб турилади. Хусусан, жамиятнинг 
ижтимоий ҳаёти билан боғлиқ нархлар давлатнинг диққат марказида бўлади. 
Давлатнинг нарх орқали тартибга солиши – бу давлатнинг иқтисодиётга 
таъсир этишининг асосий кўринишларидан бири ҳисобланади. 
Нархни давлат томонидан тартибга солишдан мақсад:
1) такрор ишлаб чиқаришнинг зарурий мутаносиблигига эришиш; 
2) инфляция суръатини пасайтириш; 
3) нарх ўсиши ва иш ҳақлари ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш; 
4) давлат корхоналарини субсидиялаш
5) давлат бюджетига зарур ресурсларни жалб этиш. 
Давлат нарх шаклланишига бевосита ва билвосита таъсир этади. 
Нархни тартибга солишнинг тўғри ва эгри усуллари фарқланади. Уларнинг 
бўлиниши қуйидагича: нархни тўғридан-тўғри тартибга солиш усулига 
қуйидагилар тааллуқли: 
1) нархни маъмурий ўрнатилиш; 
2) нархнинг музлатилиши; 
3) нархни юқори даражасини ўрнатиш; 
4) самарадорлик даражасини регламентлаш; 
5) давлат харажатларини тартибга солиш; 


121 
6) амортизация меъёрини ўрнатиш ва б. 
Давлат спиртли маҳсулотларга монопол «акциз» нархларини ва 
транспорт тарифларига, хизматларга, алоқага бошқа қатор товарларга 
нархларни, божхона тарифларини белгилайди.
Давлатнинг нархга таъсир этиш шаклларидан бири – бу давлатнинг 
ишлаб чиқариш харажатларига ва у орқали орқали нархга таъсир этишидир. 
Бунга тезлаштирилган амортизация харажатлари усулини мисол қилиб 
келтириш мумкин. Давлат нарх шаклланишига, ишлаб чиқарувчига ёки 
харидорга давлат томонидан махсус қўшимча тўлаб бериш йўли билан 
нархларни пасайтириши назарда тутилувчи нарх субсидияси орқали ҳам 
таъсир кўрсатади.
Нархни тартибга солишда давлатнинг қатъий ўрнатган нархлари,
давлат томонидан буюртма қилинган ишлаб чиқарувчилар маҳсулотига 
нархлар мухим ўринни эгаллайди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб 
чиқаришни нарх, дотация ва субсидия орқали тартибга солишда давлатнинг 
роли жуда юқоридир. Давлат нарх даражаси ва нарх барқарорлиги 
мутаносиблигини қўллаб-қувватлайди. Барча ривожланган мамлакатларда 
бозор тебранишини юмшатиш мақсадида давлат томонидан анчагина 
ресурслар аграр соҳага йўналтирилади. Нархлар, қўшимча тўловлар орқали 
маҳсулот 
ишлаб 
чиқарувчиларни 
кенгайтирилган 
такрор 
ишлаб 
чиқаришларини амалга оширишлари даражасида давлат фермерлик 
нархларини қўллаб қувватлайди. Шу йўл билан қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотлари ишлаб чиқариш таркиби ва ҳажми тартибга солинади. 
Барча ғарб мамлакатларида нархларни давлат томонидан тартибга 
солиш тизими жуда ҳам бир-бирига яқин. Бу қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларининг алоҳида турларига нархларни тебранишининг юқори ва 
қуйи чегараларини ўрнатиш ҳисобланади. 
Европа ҳамкорлик мамлакатларида умумий қишлоқ хўжалиги сиёсати 
юритилади. Бу сиёсатнинг дастаги бўлиб, ички ва импорт нархлари 
ўртасидаги фарқларни қопловчи божхона божлари ва компенсацион тўловлар 
шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчиларга 
маҳсулотларини Европадан жаҳон бозорларига нисбатан паст нархларда олиб 
чиқиш имкониятини берувчи компенсацион тўловлар ҳисобланади. Бундай 
тизим нафақат Европа қишлоқ хўжалиги салоҳиятини сақлаб қолиш, қишлоқ 
хўжалигида илмий-техника инқилобини амалга ошириш, балки, Ғарбий 
Европани йирик маҳсулот экспортчисига айлантириш имконини беради. 
Европа ҳамкорлик мамлакатларида қишлоқ хўжалиги ва қора металлургия 
соҳасида(нархларни 15фоиз гача қамраб олади) нархларни миллий тартибга 
солиш хусусиятлари мавжуд. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари 


122 
бўйича қарорни Европа ҳамкорлигининг вазирлар Кенгаши қабул қилади, 
бироқ қора металлургия маҳсулотлари нархлари эса базис нархлари орқали 
ўрнатилади. 
АҚШ да 10–15 фоиз нархлар давлат томонидан тартибга солинади. 
Давлат томонидан нархларни тартибга солиш ишлаб чиқариш харажатларини 
субсидиялаш воситасида ҳамда ишлаб чиқарувчиларга сотиш нархларини 
кафолатлаш ёрдамида ҳам амалга оширилади. АҚШ да бозор нархи 
кафолатланган қуйи чегарадан тушиб кетган тақдирда давлат бюджетидан 
ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар ажратилади. Махсус ҳукумат ташкилоти 
кафолатланган нарх бўйича фермерлардан кафилликка қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини қабул қилади. Агар кафилликка олинган муддат давомида 
(одатда бир йил) бозордаги нарх кафолатланган нархдан қўтарилса, у ҳолда 
фермер ўз маҳсулотини қайтиб сотиб олиб, уни бозорда сотиши мумкин 
бўлади. Агар бозор нархи кафолатланган нархдан пастлигича қолса, товар 
фермерлар томонидан қайтиб сотиб олинмайди ва корпорация мулкига 
ўтади. АҚШ да 10–15 йил мобайинида мамлакат ичида шакарнинг чакана 
нархи жуда қатъий тарзда кузатиб борилди. Бир килограмм шакар 1 
доллардан ошиши мумкин эмас. Нархни макроиқтисодий барқарор бўлиши 
учун субсидия киритилди. 
Японияда нархларни тартибга солиш учун ҳукуматнинг махсус нарх 
бюроси мавжуд. Бюро вазирликларни минимал нархлар бўйича берган 
таклифларига ҳулоса беради. Францияда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, 
газ, электр энергияси, транспорт хизматлари нархлари тўғридан-тўғри 
тартибга солинади. Швецарияда нархларни назорат қилиш бўйича федерал 
муассаса мавжуд. Нархлар асосан давлат томонидан молиялаштириладиган 
тармоқларда, хусусан қишлоқ хўжалиги, тарнспорт, таълим, соғлиқни сақлаш 
соҳаларида тартибга солинади.
Россия Федерациясида нархни тартибга солишда қатъий нархларни 
(тарифлар) киритиш, юқори самарадорлик даражасини, нархни ўзгариш 
коэффицентини, савдо, савдо-таъминот ва сотув нархларининг юқори 
даражасини ўрнатиш ва декларация нархларини ўрнатиш усуллари 
қўлланилади. 
Ўзбекистон Республикасида давлат буюртмаси асосида пахта хом 
ашёсига ва буғдойга нархнинг юқори чегараси ўрнатилади. Қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотлари эса қўшилган қиймат солиғига тортилмайди. 
Нархни тартибга солиш тизими қишлоқ хўжалигида барқарорликка 
эришишга қаратилган. Бу соҳадаги нарх кичик фарқ билан тебранади. Ғарб 
мамлакатларида давлат қишлоқ хўжалигига анчагина маблағ сарфлайди. 
Таъкидлаш жойизки, қишлоқ хўжалигидан бюджетга тушадиган маблағ, шу 


123 
соҳага қилинадиган харажатдан бир неча бор камни ташкил этади. ЕИРХТ 
нинг 25 та мамлакатларида, кўпроқ ривожланган Ғарб мамлакатларида 
қишлоқ хўжалигига бюджетдан ажратилган маблағлар шу тармоқдан 
бюджетга тушадиган маблағдан 9 маротаба кўпни, агар нарх субсидиясини 
ҳам қўшадиган бўлсак 18 баробар кўпни ташкил этади. 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish