96
ва инвестиция дастурлари, Ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш
прогнозлари ва мониторинги, уй-жой коммунал хўжалиги,
Бозор
инфратузилма-сини ривожлантириш, саноат, коммуникация тизимларини ва
ахбо-рот технологияларини ривожлантириш, Соғлиқни сақлаш ва таълимни
ривожлантириш, Бандлик, аҳоли турмуш даражаси ва истеъмол бозори ҳамда
Молия бўлимлари фаолият юритади.
Иқтисодиёт бош бошқармаси минтақа хўжалигини кенг қамровли
ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш,
уларни амалга ошириш билан
шуғулланади.
Шаҳар
ва
туманларда
Иқтисодиёт
ва
ижтимоий
ривожлантириш (иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият)
масалалари бўйича ҳоким муовини Иқтисодиёт бўлимига раҳбарлик қилади.
Шаҳар,туман Иқтисодиёт бўлими қуйидаги вазифаларни бажаради:
туман иқтисодиёти, унинг тармоқлари ривожланиши кўрсат-
кичларини, тенденцияларини изчил таҳлил қилиш;
туман иқтисодиётидаги мавжуд номутаносибликларини аниқлаш;
ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришнинг
корхоналар
ҳамда
иқтисодиёт тармоқлари бўйича қисқа, ўрта муддатли прогнозлари ва
дастурларини ишлаб чиқиш;
туманнинг экспорт потенциалини ривожлантиришни рағбат-
лантириш бўйича таклифлар тайёрлаш, товарлар (ишлар, хизмат-лар)
экспорти прогнозларини тайёрлаш;
аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш, истеъмол бозо-рини
товарлар ва хизматлар билан тўлдириш асосида туман аҳоли-си
фаровонлигини оширишнинг йўналишлари ва аниқ йўлларини белгилаш;
туман иқтисодиётининг ривожланиши аҳволи тўғрисида йил-лик ва
ҳар
чораклик
маърузалар
тайёрлаш,
унинг
ривожланишидаги
номутаносибликларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар
тайёрлаш;
иқтисодиёт тармоқларидаги барча
инвестициялардан самара-ли
фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш;
иқтисодий, шу жумладан, маҳаллий ресурслардан самарали
фойдаланиш асосида ишлаб чиқарувчи кучлар жойлаштирилиши юзасидан
таклифлар тайёрлаш.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари ижтимоий-иқтисодий даражаси ва
иқтисодий-табиий салоҳиятидаги фарқлар уларни истиқболда ҳудудий ва
тармоқ хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш
дастурларини
ишлаб
чиқиш
жараёнларини
такомиллаштиришни тақозо этади.
Ҳудудни
иқтисодий
ривожлантиришни
барқарорлаштириш
97
стратегиясини асослашнинг қуйидаги йўналишларини инобатга олиш
мақсадга мувофиқдир:
-
ҳудуд ривожланишини бошқариш
самарадорлигини ошириш
мақсадида иқтисодий ва ижтимоий жараёнларни таҳлил қилиш; бу босқичда
ҳудуднинг эришган иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш даражаси таҳлил
қилинади;
- ҳудудни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш стратегиясини
асослаш; ривожланишни прогноз қилиш; стратегия асосланиб, ҳудуд
ривожланишини тартибга солиш методлари танланади;
- концепция ишлаб чиқиш ва ҳудуд ривожланишини давлат ва бозор
механизмлари орқали тартиблаш
методларини танлаш;
- ҳудуднинг молиявий ресурслари ўсишини прогноз қилиш; бюджет
даромад қисмини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш йўлларини излаш; бюджет
даромад қисмини тўлдиришнинг янги манбаларини аниқлаш, турли
мулкчилик
шаклларига
асосланган
тадбиркорликдан,
хорижий
инвесторлардан ва нобюджет жамғармаларидан қўшимча маблағларни жалб
этиш
1
.
Республика ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишда мақсадли-
дастурлаш услубидан фойдаланилади. Бу услуб пировард натижага эришиш
учун иқтисодий ресурсларни йўналтиришни таъминлашни ифодалайди.
Унинг ёрдамида энг муҳим иқтисодий, ижтимоий ва илмий-техникавий
ривожланиш муаммолари ҳал этилади. Бу муаммолар амалда тармоқлараро
ёки ҳудудлараро тавсифга эга бўлиб, халқ хўжалиги аҳамиятига эга бўлади.
Мақсадли дастурлар ўрта ва узоқ муддатга мўлжаллаб корхона,
мамлакат ва халқаро миқёсда тузилади. Дастурлар ўз ичига пировард ва
оралиқ мақсадларни, вазифаларни, уларни амалга ошириш
чора-тадбирларни,
ресурслар таъминотини олиши керак.
Дастур мақсади ўлчамга эга бўлиши, чора-тадбирлар тизими эса
пировард ва оралиқ мақсадларни амалга ошириш нуқтаи назаридан ишлаб
чиқилиши лозим.Мақсадли ҳудудий дастурлар ҳудудий ривожланишни
тартибга солишнинг самарали методи сифатида давлат, маҳаллий, жамоавий,
шахсий манфаатларни уйғунлаштириши ҳамда жамиятнинг барча аҳоли
табақаларини давлатнинг ҳудудий сиёсатини амалга оширишга даъват
этадиган, йўналтирадиган бўлиши керак. Шунингдек, ҳудудни иқтисодий ва
ижтимоий ривожлантириш дастурлари мамлакатда амал қилаётган қонунлар,
ҳуқуқий меъёрий хужжатлар асосида ишлаб чиқилиши лозим.
1
Қаранг: Регулирование территориального развития в условиях рыночной экономики / Под ред.
Б.М.Штульберга. -М., 1993-С 73; Содыков А.М. Основы регионального развития: теория,
методология,
практика– Т.: IQTISOD-MOLIYA; 2005. – С 165.
98
Ҳудудни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб
чиқиш ва амалга оширишдан кўзланган асосий мақсад ҳудудий иқтисодиётни
унинг табиий-иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва ташқи
манбаларни жалб этиш йўли билан мутаносиб ва оқилона ривожлантиришдан
иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: