Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

Асосий тушунча ва атамалар 
 
Мулк, давлат мулки, муниципал мулк, давлат тадбиркорлиги, давлат 
мулкининг 
иқтисодиётни 
тартибга 
солинишига 
таъсири, 
давлат 
тадбиркорлигининг бозорга таъсири, давлат мулкини унинг тасрруфидан 
чиқариш, давлат мулкини хусусийлаштириш,мулкни ижарага бериш, 
инвестицион мажбурият асосида мулкни хусусийлаштириш. 
Мустаҳкамлаш учун савол ва топшириқлар 
 
1. Давлат мулки нима ва у қандай вазифаларни бажаради? 
2. Давлат мулки иқтисодиётни тартибга солишда қандай рол ўйнайди? 
3 .Давлат тадбиркорлиги деганда нимани тушунасиз? 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусийлаштирилган корхоналар билан ишлаш 
самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида “ги ПҚ-2895-сон Қарори, 2017 йил 18 
апрель // Халқ сўзи, 2017 йил 19 апрель. 


91 
4. Давлат тадбиркорлиги иқтисодиётни тартибга солишга қандай таъсир 
кўрсатади? 
5. Давлат мулкини унинг тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг 
моҳияти нимадан иборат? 
6. Давлат мулкини хусусийлаштириш иқтисодиётни давлат томонидан 
тартибга солишга қандай таъсир кўрсатади? 
7. Ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштиришдан кўзланган мақсадлар 
нималардан иборат? 
8. Ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнлари қандай 
амалга оширилди?
9. Давлат мулки қандай бошқарилади? 
10. Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш самарадорлигини 
ошириш учун нималарни амалга ошириш керак? 


92 
5-БОБ. ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШНИ
ДАСТУРЛАШ, ПРОГНОЗЛАШТИРИШ ВА РЕЖАЛАШТИРИШ 
 
5.1. Иқтисодиётни прогнозлаштириш, дастурлашнинг мақсади ва 
шакллари, усуллари 
Иқтисодиётни тартибга солишнинг энг муҳим давлат иқтисодий 
сиёсатининг шаклларидан бири дастурлаш ва режалаштиришдир. Ушбу 
тартибга солиш шаклининг зарурияти ишлаб чиқарувчи кучларнинг 
ривожланиши, меҳнат тақсимоти ва кооперациялашувининг чуқурлашуви, 
давлат мулкининг мавжудлиги, иқтисодиётга йўлланадиган капитал 
маблағлар ҳаракати ва оқибатларининг узоқ муддатлилиги ҳамда бозор 
конъюнктурасини ўрганиши билан ифодаланади. Шу боисдан барча 
ривожланган 
мамлакатларда 
иқтисодиётнинг 
ривожланиши 
прогнозлаштирилади, дастурланади ва режалаштирилади. 
Мамлакатнинг 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишини 
прогнозлаштириш 
уни 
режалаштиришнинг 
бошланғич 
босқичи 
ҳисобланади. Прогноз — объектнинг истиқболдаги мумкин бўлган ҳолати 
тўғрисидаги илмий асосланган кўзланган мақсадга эришишнинг муддатлари 
ва усулларининг вариантли гипотезаси ҳисобланади. Одатда базавий ва 
ижтимоий-иқтисодий 
прогнозлар 
тузилади. 
Базавий 
прогнозларга 
демографик прогнозлар, табиий ресурслар прогнозлари, илмий-техникавий 
тараққиёт, экологик, ташқи иқтисодий, ташқи сиёсий, ички сиёсий ва бошқа 
прогнозлар киради.Ижтимоий-иқтисодий прогнозларга иқтисодий ўсиш, 
жами талаб ва жами таклиф, макроиқтисодий тармоқ таркиби, инфляция 
даражаси, аҳоли турмуш даражаси ва сифати, аҳолининг бандлиги, 
ижтимоий соҳа ривожланиши прогнозлари ва бошқалар киради. 
Тадқиқот мантиғидан келиб чиқиб, прогнозлар норматив ва қидирув 
прогнозларига ажратилади. Қидирув прогнози мавжуд тенденциялар 
сақланиб қолган шароитда объектнинг истиқболдаги мумкин бўлган 
ҳолатини аниқлайди. Норматив( меърий) прогноз мураккаброқ бўлиб, 
объектнинг кутилаётган ҳолатига истиқболда эришиш учун унинг йўллари, 
усуллари, воситалари ҳамда белгиланган мақсадларнинг қай даражада реал 
эканлигини 
аниқлайди.Шунингдек, 
прогнозлар 
ижтимоий-иқтисодий 
тараққиётга таъсир этишига боғлиқ равишда актив ва пассив прогнозларга 
бўлинади. Прогнозлар кўп вариантли ёки бир вариантли(инвариантли) 
бўлиши мумкин. Кўламига кўра эса макроиқтисодий, таркибий, яъни тармоқ, 
тармоқлараро ва минтақвий, минтақалараро прогнозлар тузилади. 
Иқтисодиётнинг 
ривожланиш 
истиқболини 
аниқлаш 
(прогнозлаштириш) қисқа муддат (1-2 йил), ўрта муддат (5 йил), узоқ 


93 
муддатга (20 йил) мўлжалланади. Бунда мавжуд ўтган даврдаги иқтисодий 
ривожланиш ҳолати, бозор конъюнктурасининг ўзгариб бориш 
тенденцияларига асосланиб, келажақдаги иқтисодий аҳволнинг қандай 
бўлиши, қандай натижаларга олиб келиши мумкинлиги башорат 
қилинади. Бу - экстрополяция усули дейилади. Олинган маълумотларга эса 
хусусий ишбилармонларнинг капитал маблағлар сарфлаш режаларини 
турли сўровлар орқали ўрганиб бориш орқали аниқлик ва тузатишлар 
киритилади. 
Прогнозлар асосида иқтисодий ривожланиш дастурлари ишлаб 
чиқилади. Дастурларда иқтисодиёт ривожланишининг моддий ва социал 
мақсадлари кўрсатилади. Мақсадларни амалга ошириш учун капитал 
маблағлар сарфлаш режалари тузилади, ишлаб чиқариш ҳажми билан талаб 
ўртасидаги нисбатлар ўрганилади. Турли ишлаб чиқариш билан импорт 
ўртасидаги боғлиқлик, ишлаб чиқариш билан истеъмол, ишлаб чиқариш 
билан экспорт, экспорт билан импорт ўртасидаги боғлиқлар аниқланади. 
Бунинг учун тармоқлараро балансни тузиш, аҳоли рўйхатини ўтказиш 
муҳим аҳамиятга эга. Бизда бир неча марта тармоқлараро баланс тузилган, 
аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилган. Иқтисодий ривожланишнинг 
умумдавлат дастурлари асосида режалар қабул қилинади.

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish