4.3. Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг
ҳозирги босқичининг хусусиятлари
Хусусийлаштиришнинг ҳозирги босқичига хос хусусиятлар ва
тамойиллар:
• хусусий мулк ва хусусий тадбиркорлик ҳуқуқини ҳимоя қилишга доир
қонунчиликни янада мустаҳкамлаш;
81
• хусусийлаштириш ишларига нисбатан муносабат ва ёндашувларни
тубдан ўзгартириш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларига қарашли
корхоналарнинг акцияларини кимошди савдосига қўйиш;
• давлат мулкини хусусий инвесторларга сотиш самарасини
таъминлашда инвесторларнинг корхоналарни ривожлантиришга қаратилган
инвестиция мажбуриятлари билан жалб этилиши устуворлиги;
• зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли, истиқболсиз давлат
корхоналари ва улардаги давлат улушини инвестиция мажбуриятлари эвазига
нолга тенг харид қиймати бўйича хусусий мулкка сотиш.
Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш
механизмини
такомиллаштириш
бўйича
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2007
йил
20
июлдаги
“2007–2010
йилларда
хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хорижий
инвестицияларни фаол жалб этиш бўйича чоралар тўғрисида”ги ПҚ-672
сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18
ноябрда “Иқтисодиёт реал сектори корхоналари молиявий барқарорлигини
янада ошириш бўйича чоралар тўғрисида”ги ПФ-4053-сонли Фармони, 2008
йил
24
апрелдаги
“Баҳолаш
ташкилотлари
фаолиятини
янада
такомиллаштириш ва уларнинг кўрсатиладиган хизматлар сифати учун
масъулиятини ошириш тўғрисидаги ПҚ-843-сонли Қарориқабул қилинган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги “Давлат активларини сотиш
механизмини такомиллаштириш бўйича чоралар тўғрисида”ги 27-сонли
Қарори билан “Биржа савдоларида давлат активларини сотиш тартиби
тўғрисида”ги ва “Биржадан ташқари савдоларда давлат активларини сотиш
тўғрисида”ги тартиблар тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-
843-сонли Қарорига биноан Давлат мулк қўмитаси БМТ Ривожланиш
дастури билан “Ўзбекистон Республикасида баҳолаш методологияси ва
амалиётини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси амалга ошириш
бўйича шартнома имзоланган. Ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистон
Республикасининг учта миллий стандарти, яъни “Хусусийлаштириш
мақсадида мулкнинг қийматини баҳолаш”, “Бизнес қийматини баҳолаш”,
“Кўчмас мулк қийматини баҳолаш”стандартлари Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди.
2007–2010 йилларда 947 та давлат объектлари 505,5 млн. доллар ва 231,1
млрд. сўмга сотилди. Шунингдек, Олинган инвестиция мажбуриятлари
ҳажми 349,6 млн. доллар ва 106,34 млрд. сўмлик инвестиция мажбуриятлари
ҳисобига сотилган (4.3.1-жадвал).
82
4.3.1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |