94
- ишлаб чиқариш ва фан-техника ютуқларидан
самарали фойдаланишга
ёрдам бериш;
- янги кам харажат, тежамкор хўжалик механизмини яратиш, иқтисодиёт
ва аҳоли эҳтиёжларини камроқ ресурс ва меҳнат сарфлаш билан қондириш.
Ижтимоий-иқтисодий
режалаштириш
бошқаришнинг
барча
бўғинларида амалга оширилади: умумдавлат ва ҳудудий режалаштириш
марказий ва ҳудудий давлат бошқариш органлари томонидан бажарилади;
маҳаллий режалар махаллий ўз-ўзини бошқариш органлари томонидан;
корхоналар даражасида бизнес режалар тузилади.
Илгари маъмуриятчиликка, буйруқбозликка
асосланган жамиятда
иқтисодий режалар директив ҳарактерга эга бўлиб, юқоридан белгиланиб,
қуйидаги
хўжалик
бўғинлари
учун
мажбурий
эди.
Директив
режалаштириш юридик кучга эга бўлган режаларни тузиш жараён
ҳисобланади.Улар ўзининг манзиллиги, ижрочилар учун мажбурийлиги,
уларнинг бажарилиши учун режавий топшириқларнинг белгиланиши ва
ресурсларнинг тақсимланиши билан тавсифланади. Режанинг бажарилиши
бўйича ижрочиларнинг жавобгарлиги кўзда тутилади.Шу
билан бирга
директив режалаштиришда уларнинг ижрочилари қатнашмайдилар ёки
уларнинг иштироки кучсиз бўлади.
Бозор иқтисодиёти ва мулкнинг кўп шакллари мавжуд бўлган
шароитда эса дастур ва режалар давлат корхоналари учун директив,
хусусий сектор учун эса таклиф, индикатив ҳарактерга эга бўлади.
Индикатив
режалаштириш
аниқ
параметрлар(индикатор,
яъни
кўрсаткичлар) шаклидаги ижтимоий-иқтисодий мақсадларини белгилаш
ва белгиланган индикаторларга эришиш учун давлатнинг иқтисодий
жараёнларга билвосита таъсир кўрсатиш бўйича иқтисодий чора-
тадбирларини ишлаб чиқиш жараёни ҳисобланади.
Индикатив
режалаштириш
жараёнида
иқтисодиётнинг
ўсиш
суръатлари,таркиби ва
самарадорлиги, молиявий аҳволи, пул муомаласи,
товарлар ва қимматли қоғозлар бозори, нархларнинг ҳаракати, бандлик.
Аҳоли турмуш даражаси, ташқи иқтисодий алоқаларни ва бошқаларни
ифодаловчи индикаторлардан, яъни кўрсаткичлардан фойдаланилади.
Индикатив режалаштиришнинг
хусусиятлари унинг таклиф, тавсия
тавсифга эгалиги билан белгиланади. Бозор иқтисодиётининг хўжалик
субъектлари индикатив режаларни бажаришга мажбур эмаслар. Аммо
давлат иқтисодий усулларни( солиқлар, кредитлар, субсидиялар,
давлат
буюртмаларини жойлаштириш ва ҳ.к.) ҳамда ҳуқуқий ва маъмурий
усуллар(режаларнинг бажарилишини таъминлашни назорат қилиш учун
қонунлар ва бошқа ҳуқуқий-меърий ҳужжатлар қабул қилиш) орқали
95
режаларга киришни ва уларни бажаришга жалб этади. Ишбилармон,
тадбиркорларнинг режаларга амал қилишларини рағбатлантириш
мақсадида уларга турли имтиёзлар, яъни солиқ тўлашда, кредит,
субсидиялар, хом ашё, ёқилғи-энергия, асбоб-ускуналар олишда,
товарларни экспорт қилишда имтиёзлар берилиши лозим бўлади.
Иқтисодиётни дастурлаш ва режалаштиришдан мақсад,
бозор
иқтисодиётида юз бериши мумкин бўлган турли номутаносибликлар ва
ортиқча ишлаб чиқариш инқирозларининг олдини олишга қаратилган
бўлади. Бу тартибга солиш воситасининг самарадорлиги дастур ва
режаларнинг тадбиркорлар манфаатига қанчалик мослигига,
давлатнинг
уларни
рағбатлантириш,
молиялаштириш
имкониятларига
ҳамда
режаларнинг илмийлик даражасига боғлиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: